hissiyot-iroda va mayl doirasida patologiyasi va sindromlari, kayfiyat buzilishlari. depressiya. havotirli holatlar. depressiya holatlarining nozologiyasi va og'irligini qiyosiy tashhis

DOCX 11 sahifa 75,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
мавзу- № 6. хиссиёт-ирода ва майл доираси,патологияси ва синдромлари. кайфият бузилишлари. депрессия. хавотирли холатлар. депрессия холатларнинг нозологияси ва оғирлигини қиёсий ташхис ҳиссиёт доирасининг бузилиши ҳиссиёт деб, ташқи оламдаги нарса ва ходисаларга нисбатан бўлган муносабатларимизнинг ва булардан ҳосил бўлган ички кечинмаларимизнинг акс эттирилишини тушунамиз. барча руҳий жараёнлар хиссиёт реакциялари билан кечади, чунки уларсиз билиш фаолияти бўлиши мумким эмас. ҳиссиёт билиш фаолиятининг барча босқичларида иштирок этади (сезиш, идрок қилиш, фикрлаш) ва уларни салбий ёки ижобий хиссиётларга ажратади. кайфиятни белгиловчи ҳиссиётнинг таркибига атрофдаги борлиқ, ички муҳит ва инсон ҳолати таъсир этади. руҳий хаётда бош миянинг функционал хиссиёт ҳолатини кўтарувчи омил ҳисобланиб, инсон фаолиятини рағбатлантиришда катта ўрин эгаллайди. руҳий фаолиятда хиссиётнинг аҳамиятини ч. дарвин ишонарли даражада таърифлаб берган. ч. дарвиннинг «ҳайвон ва одамлардаги сезги» деб номланган асари чоп этилган эди. дарвин фикрига кўра ҳиссиёт фаолиятга тайёргарликда катта аҳамият касб этади. ҳимоя ёки ҳамлага тайёрланиб турган одам ва хайвон маълум бир ҳолатни эгаллайди: бунда у …
2 / 11
оқ-пўстлоқ ости тузилмалари фаолиятида бирламчи ўрин эгаллашини кўрсатиб беради. гипоталамуснинг қўзғалувчанлиги ҳамда унда симпатик ва парасимпатик нерв тизими марказларининг борлиги хиссиётнинг келиб чиқиш далилини тушунтириб беради. юқоридаги ҳолат ҳар қандай ҳиссиёт реакцияси пульснинг тезлашиши, артериал босимнинг ўзгариши, нафас олиш сонининг ўзгариши, юзнинг қизариши ёки оқариши, ғазабнинг кучайиши, ичак фаолиятининг бузилиши («айиқ касаллиги»), терлаш ёки қуруқлик, биокимёвий кўрсатгичлариипг ўзгариши билан бирга кечиш сабабини ҳам тушунтириб беради. кўп сонли тажрибавий текширишлар, хиссиётнинг физиологик мазмунини очиб берди. ҳайвонларда лимбик тизим баъзи анатомик тузилмаларии, яъни corpus amygdaloidea, septum ни рағбатлаш ва бузиш тажрибалари хиссиёт ва ҳаракат реакцияларининг ўзгаришини тасдиқлади. corpus amygdaloidea ни стимуллаш агрессив реакцияларининг (бошқа хайвонларга ташланиш), ҳаракат фаоллигининг жонланишини, тўсиқни рағбатлаш эса хиссиёт ва ҳаракат реакцияларининг тормозланишини келтириб чикаради. corpus amygdaloidea ни парчалаш узоқ вақтгача ҳаракат- таъсирланишларнинг йўқолишига, тўсиқни парчалаш эса хиссий таъсирланишнинг бирдан кучайишига олиб келади. хиссиётлар хаётнинг ҳолис қонунияти сифатида, жонзот хаётида мослашувчи омил сифатида мураккаб эволюцион йўқни босиб ўтди. …
3 / 11
ар инсоннинг рухий ҳолатини бел- гилайди. сезги, ҳис доираси бой ва турли-тумандир. сезгининг турли-туманлиги унинг кўплаб таърифланишидан ҳам англанади. масалан: кутилаётган хавф турли хил чегарага эга, яъни қўрқиш, хавфсираш, бадбинлик ёки норозилик белгиси турли таърифга эга, яъни нафратланиш, ғазаб. хиссий ҳолатлар ўз кучи, давомийлиги, тезлигига эга, яъни одатдаги хурсандчилик жуда хурсандлик чуқур севги, юзаки севги ва хоказолар. хиссиёт дунёси ҳам жуда кенг ва турли-тумандир. шунингдек яна ижобий ва салбий хиссиётлар фарқланади. ижобий хиссиётга ёқимли кечинмалар, шодлиқ хурсандлик хузур қилиш, салбий хиссиётга хафалик ғазабланиш, ғам, қахр киради. инсон хиссиётида қўйидагилар фарқланади: кайфият — унчалик кучли бўлмаган, лекин узоқ вақт давом этадиган барқа- pop хиссий ҳолат бўлиб, хеч қандай патологиясиз соғлом одамда кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. соғлом одам кайфиитининг ўзгариб туриши ҳам антероцептив, ҳам экстероцеитив таъсирларга: ўқишдаги, хаётдаги, хизматдаги ютуқларга боғлиқ бўлади. кучли даражадаги хиссий ўзгаришлар аффект дейилади. аффектлар — тўсатдан пайдо бўлиб, қисқа муддат давом этувчи, лекин анча жадал хиссиётдир. қахр, …
4 / 11
ндром кўринишида (маниакал-депрессив синдром), ёки бошқа психопатологик руҳий хасталик синдромлари (депрессив-параноид синдром, эйфория ва эси пастлик) билан бирга кечиши мумкин. қўрқув— клиник синдром бўлиб, келаётган хавфни кутиш ва асабий таранглик ҳолатидир. қўрқув аффекти невроз билан оғриган беморларга хос (танатофобия — ўлимдан қўрқиш, алиентофобия — ақлдан озишдан қўрқиш, лиссофобия — қутуришдан қўрқиш, канцерофобия — ўсмалардан қўрқиш, сифилофобия — захмдан қўрқиш). жуда кучли қўрқув аффекти — алахлашдир. болаларда кечки қўрқув аффекти борлиги кузатилади. ваҳима безовталик — асосланмаган тинчсизланиш сезгиси (ўз ютуғи ва яқин кишилари ютуғи). ғамгин кайфият баъзан қўрқув аффекти билан бирга кечади. инволюцион ва томир психозларида, неврозда, соматик касалликларда кузатилади. паст кайфият — депрессив синдромга хос. паст ғамгин кайфият билан кечади ва депрессив синдром билан қўшилиб келади. соматик касалликларда, невроз, реактив психозларда кузатилади. дисфория — ғамгин эзилган кайфиятли ходат бўлиб, таъсирчанлик ўзидан норозилик атрофдагилардан норозилик ва тажовузкорлик белгилари билан намоён бўлади. қалби сустлилик — эмоционал нотурғун, сезги доирасида беқарорлик холатидир. арзимаган …
5 / 11
сив синдромда беморнинг мимикаси. эйфория — майлларнинг кўтарилиши билан кечадиган қувончли, кўтаринки кайфият. эйфорияда фаолиятга интилиш, фикрлаш тезлигининг ошиши кузатилмайди. бундай кайфият, одатда, меъёрида беморлар аҳволининг оғирлигига (қарилик психози, юксалувчи фалаж), силдан ўлаётган беморга мос келмасада, руҳий хасталик белгиси сифатида кузатилади. эйфория, шунингдек, алкоголь ва гиёхлардан маст бўлишга ҳам хосдир. патологияда, яъни депрессив ва маниакал синдромда эйфория жуда яққол юзага чиқади. депрессив синдром (синоними меланхолия, депрессия). учлик белги билан тавсифланади: i. хафақонлиқ ҳорғинлик паст кайфият. 2. фикрлашнинг кескин сустлашуви. 3. ҳаракатларнинг тормозланиши. кайфиятнинг сустлашуви турли даражада: ғамгинлик ҳиссидан тортиб то жуда чуқур ғам, ҳатто юрак соҳасида оғриқ сезиш даражасигача бўлиши мумкин. фикрлашнинг секинлашуви, товушнинг пастлашуви ва сўзлашишнинг секинлашиши, саволларга жавобнинг маълум танаффусдан кейин бўлиши, хотиранинг сусайиши фикрлашнинг ожизлиги билан намоён бўлади. бемор ҳаракатлари сусайган, баъзан эса бутунлай тўхтаган бўлиб, бемор ётади, ўз-ўзини бошқара олмайди, қотиб қолади ва тўлиқ ҳаракатсизлик— депрессив ступор юзага келади. уларга депрессив мимика ва ҳолатда: эгилган қомат, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hissiyot-iroda va mayl doirasida patologiyasi va sindromlari, kayfiyat buzilishlari. depressiya. havotirli holatlar. depressiya holatlarining nozologiyasi va og'irligini qiyosiy tashhis" haqida

мавзу- № 6. хиссиёт-ирода ва майл доираси,патологияси ва синдромлари. кайфият бузилишлари. депрессия. хавотирли холатлар. депрессия холатларнинг нозологияси ва оғирлигини қиёсий ташхис ҳиссиёт доирасининг бузилиши ҳиссиёт деб, ташқи оламдаги нарса ва ходисаларга нисбатан бўлган муносабатларимизнинг ва булардан ҳосил бўлган ички кечинмаларимизнинг акс эттирилишини тушунамиз. барча руҳий жараёнлар хиссиёт реакциялари билан кечади, чунки уларсиз билиш фаолияти бўлиши мумким эмас. ҳиссиёт билиш фаолиятининг барча босқичларида иштирок этади (сезиш, идрок қилиш, фикрлаш) ва уларни салбий ёки ижобий хиссиётларга ажратади. кайфиятни белгиловчи ҳиссиётнинг таркибига атрофдаги борлиқ, ички муҳит ва инсон ҳолати таъсир этади. руҳий хаётда бош миянинг функционал хиссиёт ҳолатини кўтарувчи омил ҳисобла...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (75,2 KB). "hissiyot-iroda va mayl doirasida patologiyasi va sindromlari, kayfiyat buzilishlari. depressiya. havotirli holatlar. depressiya holatlarining nozologiyasi va og'irligini qiyosiy tashhis"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hissiyot-iroda va mayl doirasid… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram