ichki tuzilish va tartib-qoidalar

DOCX 20 pages 55.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
олий таълим муассасаларининг намунавий ички тартиб-қоидалари (ички меҳнат тартиби қоидалари) мазкур ички тартиб қоидалари (ички меҳнат тартиби қоидалари) (кейинги ўринларда – қоидалар) ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси, “таълим тўғрисида”ги қонуни ва бошқа олий таълимга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим муассасасидаги меҳнат, ўқув, илмий фаолият ва таълим-тарбия жараёнига оид бўлган муносабатларни тартибга солувчи локал норматив ҳужжат ҳисобланади. 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ходим – белгиланган ёшга етган ҳамда олий таълим муассасаси билан меҳнат шартномасини тузган ўзбекистон республикаси фуқаролари, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; меҳнат шартномаси – ходим билан олий таълим муассасаси ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув; профессор-ўқитувчилар – кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган ходимлар; …
2 / 20
иш, шу билан бирга иш ва ўқишдаги ютуқлар учун рағбатлантириш, меҳнат ва ўқув интизомини бузганлик учун жавобгарлик, олий таълим муассасаси ҳудуди ва бинолар ичидаги тартиб ҳамда иш берувчи билан ходим, докторант, мустақил изланувчи ва талабалар ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатларга оид масалаларни тартибга соладиган асосий ички норматив ҳужжат ҳисобланади. 2-боб. меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш 1-§. меҳнат шартномасини тузиш 3. ходим билан олий таълим муассасаси ўртасидаги меҳнат муносабатлари улар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида вужудга келади. 4. ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатлар: доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзили кўрсатилган паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат; меҳнат дафтарчаси (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно); ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчиларга тегишли ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома; қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилишига фақат махсус тайёргарликка эга бўлган шахсларгина қўйилиши мумкин бўлган ишга кириш вақтида ишга кирувчининг олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар …
3 / 20
ҳол; маълумотнома (объективка); 6 та фотосурат (электрон варианти ҳам). 5. тақдим этилган мазкур қоидаларнинг 4-банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текшириб кўрилгач, ишга кираётган шахс томонидан ариза ёзилади ва олий таълим муассасаси канцеляриясида рўйхатдан ўтказилади. аризада ишга кирувчининг исми, фамилияси, отасининг исми тўлиқ, қисқартиришсиз, ишга кираётган лавозими эса штат жадвалида белгиланган лавозимга мос ҳолда ёзилиши шарт. 6. ишга қабул қилинаётган ходим билан иш берувчи ўртасида қуйидагилар ҳақида меҳнат шартномаси тузилади: ходим ишга қабул қилинаётган лавозим ва иш жойи; меҳнат шартномаси муддати; ишнинг бошланиш куни; тарафларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; иш вақти ҳамда меҳнат таътили бериш тартиби; меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби; меҳнат қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатлар. меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ушбу шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. муддатли меҳнат шартномасини тузиш меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. 7. ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим (шу жумладан, ўриндошлик асосида кирувчилар) билан меҳнат шартномаси бир …
4 / 20
хатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари (меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, меҳнат дафтарчасини шакллантириш ҳамда юритиш ва бошқалар) “ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатга олинади. 9. қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси томонлар имзолаган кундан бошлаб қонуний кучга киради. ходим меҳнат шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб меҳнат вазифаларини бажаришга киришади. агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш куни (смена)нинг эртасидан кечикмай ишга тушиши лозим. 10. иш берувчининг рухсати билан ишга қабул қилишни тегишлича расмийлаштирмасдан туриб ишга қўйилган шахс ишга тушган биринчи кунидан бошлаб меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 11. меҳнат шартномаси тузилганидан кейин иш берувчи меҳнат шартномасининг мазмунига мувофиқ равишда ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва буйруқ билан имзо қўйдирган ҳолда ходимни таништиради. 12. олий таълим муассасаси қуйидаги ҳолларда ишга қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас: …
5 / 20
рда ҳам ишга қабул қилишни рад этиш сабаби ёзма равишда тушунтирилади. ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганда ходим белгиланган тартибда назорат қилувчи орган ёки судга шикоят қилишга ҳақлидир. 14. ишга қабул қилиш пайтида меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисида шартлашилган бўлиши мумкин. бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. синов тўғрисидаги шарт ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда акс эттирилади. дастлабки синов билан ишга қабул қилинган ходимнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш ҳақидаги ёзув дастлабки синов ҳақидаги шартлар кўрсатилмаган ҳолда киритилади. дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. дастлабки синовнинг аниқ муддати (уч ой доирасида) меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви асосида белгиланади. тарафлар томонидан белгиланган синов муддати тугагунга қадар иш берувчи (синов натижаси қониқарсиз бўлган тақдирда), шунингдек, ходим (меҳнатга оид муносабатларни давом эттириш истаги бўлмаган тақдирда) иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. агар тарафлар томонидан белгиланган синов муддати …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ichki tuzilish va tartib-qoidalar"

олий таълим муассасаларининг намунавий ички тартиб-қоидалари (ички меҳнат тартиби қоидалари) мазкур ички тартиб қоидалари (ички меҳнат тартиби қоидалари) (кейинги ўринларда – қоидалар) ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси, “таълим тўғрисида”ги қонуни ва бошқа олий таълимга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим муассасасидаги меҳнат, ўқув, илмий фаолият ва таълим-тарбия жараёнига оид бўлган муносабатларни тартибга солувчи локал норматив ҳужжат ҳисобланади. 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ходим – белгиланган ёшга етган ҳамда олий таълим муассасаси билан меҳнат шартномасини тузган ўзбекистон республикаси фуқаролари, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; меҳн...

This file contains 20 pages in DOCX format (55.8 KB). To download "ichki tuzilish va tartib-qoidalar", click the Telegram button on the left.

Tags: ichki tuzilish va tartib-qoidal… DOCX 20 pages Free download Telegram