konstitutsiyada davlat suvereniteti, xalq hokimiyatchiligi, konstitutsiyada va qonuning ustunligiga oid me'yorlar

DOCX 23 pages 36.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
1-мавзу. конституцняда давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, конститузняда ва қонуннинг устунлигига оид меъёрлар режа: 1. конституция сўзининг мазмун-моҳияти. 2. янги таҳрирдаги конституцияда давлат суверенитетига оид кафолатлар. 3. конституциянинг асосий функциялари. 4. конституциянинг асосий принциплари. 5. янги таҳрирдаги конституцияда халқ ҳокимиятчилигига оид ҳуқуқий меъёрлар. 6. янги конституцияда конституция ва қонуннинг устунлиги. 7. янги таҳрирдаги конституцияда ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат нормаларининг акс этиши ва унинг моҳияти. таянч сўзлар ва иборалар: конституция, суверенитет, конституциянинг функциялари, конституциянинг асосий принциплари, бошқарув шакли, халқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонуннинг устунлиги, ҳуқуқий давлат, ижтимоий давлат, дунёвий давлат. кириш ўзбекистон республикаси конституцияси ватанимиз мустақиллиги, халқимиз тинч осойишта ҳаёти, фуқароламинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонуний манфаатларининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатидир. ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, халқнинг хоҳиш ва иродасидан келиб чиқиб, тинч ва фаровон турмуш тарзига ҳуқуқий асос бўлувчи тартибларни асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. асосий қонунда баён этилган тартиблар шу қадар аҳамият касб этадики, ҳеч бир фуқаро усиз яшай …
2 / 23
линди. бош қомусимизга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар миллий қонунчилигимиз, қадриятларимиз, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибаси ҳамда жамоатчилик таклифлари, замонавий халқаро стандартлар ва энг илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда киритилди. янги таҳрирдаги конституция янги ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. хусусан, конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади - ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг замонавий концепциясини ҳисобга олган ҳолда, олий мажлис, ўзбекистон республикаси президенти ва ҳукумати ўртасида ваколатлар қайта тақсимланди. жойларда ҳокимлар ва халқ депутатлари кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги модели назарда тутилди. янгиланган конституциямизда барча қатлам манфаатлари инобатга олиниб, уни ишлаб чиқишда аҳоли фаол иштирок этди ҳамда ушбу муҳим …
3 / 23
б, давлатнинг бу соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошди. конституцияда ўзбекистон «ҳуқуқий давлат» деган тамойил ҳам қатъий қилиб белгиланиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги нормалар 3 бараварга кўпайтирилди. янги таҳрирдаги конституция ўзбекистоннинг «демократик давлат» сифатидаги мақомини ҳам мустаҳамлади. 1. конституция лотинча «constitution» сўзидан олинган бўлиб, «тузилиш», «ўрнатиш» деган маъноларни билдиради. конституция алоҳида юридик хусусиятларга эга бўлган ягона сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб: унда шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг асосий принциплари ўрнатилади; давлат ҳокимиятининг тузилиши, субъектлари, ҳокимиятни амалга ошириш механизми белгиланади; жамият, инсон ва фуқаронинг давлат томонидан қўриқланадиган ҳуқуқлари ва эркинликлари мустаҳкамланади. конституция ўз моҳияти ва юридик табиатига кўра бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан қуйидаги муҳим жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, конституция махсус субъект, яъни ўзбекистон халқи томонидан референдум орқали ёки унинг номидан ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатлари ва сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овози билан қабул қилинади; иккинчидан, конституциявий қоидалар таъсис этувчи, йўналтирувчи, бирламчи …
4 / 23
ункцияларни адо этади. конституциянинг энг муҳим функцияларидан бири давлатчилик ривожланишидаги ворисликни таъминлашдир. сиёсий функцияси. конституция: жамият сиёсий тизимининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди; сиёсий партиялар, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти билан муносабатларини мувофиқлаштиради; сайловлар ва референдум каби бевосита демократия институтларини мустаҳкамлаш орқали жамиятда сиёсий барқарорликни, фуқаролараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва тинчликни таъминлайди; давлат юритадиган ички ва ташқи сиёсатнинг асослари ва барча муҳим йўналишларини акс эттиради. юридик функцияси. конституция юридик мазмун ва моҳиятга эга бўлган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, давлатнинг асосий қонуни сифатида бутун ҳуқуқий ва қонунчилик тизимларининг ўзагини ташкил этади, жамият ва давлат ҳаётининг, давлат органлари ташкил этилиши ва фаолиятининг асосий принципларини мустаҳкамлайди. шу сабабли жамиятдаги барча ҳуқуқий ҳаёт ва юридик амалиёт, шу жумладан одил судлов амалиёти конституциявий қоидалар асосида шаклланади. тарбиявий-мафкуравий функцияси. конституция халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. унда жамият тараққиётига туртки берувчи, муҳим маънавий омил бўлиб хизмат қилувчи ғоялар ўз ифодасини топади. конституцияда мужассамлашган мафкура жамиятни, халқни муайян мақсадлар …
5 / 23
ас белгиси бўлиб, унинг тўла ҳуқуқлилигини ҳамда ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишда бошқа давлатга қарам эмаслигини англатади. ўзбекистон - суверен демократик республика. ўзбекистон республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. бошқарув шакли - бу давлат мазмунининг ташқи кўриниши, давлат ҳокимияти юқори органларининг ҳуқуқий ҳолати билан белгиланади. бошқарув шакли характери давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати ва вазиятидан келиб чиқади ва монархия ёки республика бошқарув шакллари, давлат бошлиғининг қайси йўл билан сайланиши ёки тайинланиши ва ҳокимият қайси йўл билан амалга оширилиши билан фарқланади. республика (лотинча: respublica, res - иш ва publicus - ижтимоий, умумхалқ) - давлат бошқаруви шакли, унда барча давлат ҳокимияти органлари сайлаб қўйилади ёки умуммиллий ваколатли муассасалар (парламентлар) томонидан шакллантирилади, фуқаролар эса шахсий ва сиёсий ҳуқуқларга эга бўладилар. республика давлат бошқарувининг шундай шаклики, унда ҳокимият олий идоралари маълум муддатга сайланади. республика шаклидаги бошқарувга эга бўлган давлатнинг асосий белгилари …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "konstitutsiyada davlat suvereniteti, xalq hokimiyatchiligi, konstitutsiyada va qonuning ustunligiga oid me'yorlar"

1-мавзу. конституцняда давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, конститузняда ва қонуннинг устунлигига оид меъёрлар режа: 1. конституция сўзининг мазмун-моҳияти. 2. янги таҳрирдаги конституцияда давлат суверенитетига оид кафолатлар. 3. конституциянинг асосий функциялари. 4. конституциянинг асосий принциплари. 5. янги таҳрирдаги конституцияда халқ ҳокимиятчилигига оид ҳуқуқий меъёрлар. 6. янги конституцияда конституция ва қонуннинг устунлиги. 7. янги таҳрирдаги конституцияда ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат нормаларининг акс этиши ва унинг моҳияти. таянч сўзлар ва иборалар: конституция, суверенитет, конституциянинг функциялари, конституциянинг асосий принциплари, бошқарув шакли, халқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонуннинг устунлиги, ҳуқуқий давлат, ижтимоий давлат, дунёвий давлат. кир...

This file contains 23 pages in DOCX format (36.5 KB). To download "konstitutsiyada davlat suvereniteti, xalq hokimiyatchiligi, konstitutsiyada va qonuning ustunligiga oid me'yorlar", click the Telegram button on the left.

Tags: konstitutsiyada davlat suvereni… DOCX 23 pages Free download Telegram