mustaqillik bayrami mashg'uloti

DOCX 132 pages 9.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 132
№ сана_____________ мавзу: мустақиллик байрами. мақсад: таълимий – байроқ, герб, давлат, шаҳар, мадҳия, ватан, президент, тушунчаларини маъносини тушунтириш тўғри номлашга ўргатиш тарбиявий – хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш, чиройли гапиришга ўргатиш? машғулотда диққат билан тинглашга ўргатиш коррекцион – билиш фаолиятини, фонематик идрокини, майда қўл моторикасини ривожлантириш. луғат бойлигини ошириш, дефференциялашган нафас олишга ўргатиш жиҳоз: сюжетли расмлар, герб байроқ мадҳия, байрам учун гулдаста расми, юлдузча, тўртбурчак, учбурчак тарқатма материаллар, мавзуга доир расмлар, фаслларга оид расмлар машғулотнинг бориши: 1. ташкилий қисм: болалар билан саломлашиш - болалар ҳозир ўлкамизда қандай фасл? - тўғри ўлкамизда куз фасли. ким айтади куз фаслида қандай ўзгаришлар бўлади? -бу фаслда об ҳаво ўзгаради, совуқроқ кунлар бошланади. дарахтларнинг барглари сарғайиб аста секин тўкила бошлайди. бу дегани куз фаслидан далолат беради. - болалар ким айтади бугун ҳафтанинг нечанчи куни? - бугун ҳафтанинг биринчи куни - демак хафтанинг биринчи куни нима деб номланади? - душанба деб аталади. - болалар шундай қилиб ҳафта кунларини …
2 / 132
ўз ранги ва рамзлари бордир. бу дегани ҳар бир давлатга ҳос хусусиятдан далолат беради. - демак мустақиллик бу байрам дегани экан. байрамда паркка, меҳмонга театрга бориб нишонлаймиз. - ўзбекистон республикаси президенти ким? - шавкат миромонович мирзиёев. - ўзбекистон президенти нима қилади? - юртимизни одил бошқаради. 4. ўзбекистон республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – герби, байроғи ва мадҳиясига эга 5. жисмоний дақиқа ўлкамизда бугун тантана, мустақиллик айёми ўтар. ҳамма ёқда гўзаллик яна, чирой очар, ҳам яшаб кетар. 6. мақоллар ёдлаш а) оз сўзла – соз сўзла б) ишлаганга зафар ёр 7. фонетик идрокни ривожлантириш “ким кўпроқ топади” ўйини ойиннинг бориши: болаларга бир қанча расмлар кўрсатилади. расмларни кетма кетликда 6 тасини кўрсатилади ва олиб қўйилади. болаларга бу ҳол 3 марта такрорлангач улар номма ном кетма кетликда айтиб бершади. 8. шеър ёдлаш ўзбекистон ўзбекистон нурли бўстон номинг сенинг тилга достон сенга хурлик омон келди элинг кутган замон келди 9. бармоқ машқи …
3 / 132
ш луғат хажмини кенгайтириш луғатни фаоллаштириш. дидактик ўйинлар орқали тасаввурини ривожлантириш. болаларни грамматик нутқини шакллантириш, сўзларни аниқ талаффузини шакллантириш. боғланган нутқини шакллантириш. бармоқ машқи орқали фикрлаш доирасини ривожлантириш. жиҳоз: байроқ, герб тарқатма материаллар, боғча, ошхона ваннахона, қушлар, уйчалар расми машғулотнинг бориши: 1. ташкилий қисм: - саломлашиш - бугун қандай сана? - 2017 йил 5 сентябр - баракалла энди ким айтади, ҳозир ўлкамизда қандай фасл? - ҳозир ўлкамизда куз фасли - баракалла, ким менга ҳафта кунларини айтиб беради? - душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба - баракалла жуда яхши жавоб бердинг. 2. артикуляцион машқ - лаб машқи “тешкулча” (ҳаммамиз лабимизни тешкулчага ўхшатиб шакл берамиз) - ана энди хўмрайиб лабларимиз мана бундай буриштириб қолади баракалла - энди тил машқини қиламиз “соатча” тилларимиз ҳудди соатнинг милларига ўхшаб ҳаракатланади. овоз машқи ким овозидан танийди? а. какку қуш ку-ку б. товуқ қо-қо-қо в. сигир мў-мў г.ғоз ға-ға-ға д. бойўғли у-у е. хўроз қо-қуққаракку …
4 / 132
аймиз, мусобақалар ўтамиз. боғчанинг ўртасида эса бассейн қурилган. у ерда ёзда чўмилиб чиниқамиз. 4. отларни кўпликка номлаш аввал тушунтирилади. - болалар биз ҳозир кўпликда келган сўзларни қайтарамиз - хона-хоналар - боғча -боғчалар - бола-болалар 5. кичрайтириш-эркалаш - стул-стулча - айиқ-айиқча - қуён-қуёнча - китоб-китобча 6. шеър ёд олиш қўғирчоқни авайлаб. (30 бе т.адашбоев) ариқдан ўтаётиб гулнора тойиб кетди мунча анқайдим дея ўзини койиб кетди ўрнидан туриб дарҳол кўйлакларини қоқди 7. мавзуни мустаҳкамлаш боғча бўйлаб мўлжал олиш - болалар ҳозир сизлар билан қизиқ ўйин ўйнаймиз. ҳаммамиз кўзимизни юмамиз. аста боғчага кириб келаётганимизни тасаввур қиламиз. аввал дарвозадан кирамиз, қани қоровул амакига салом берайликчи - ассалому алайкум! - баракалла энди тўғри ўзимизни гурухимиз томонга юрамиз. ошхонадан ўтиб жисмоний хонасидан ўтиб сўнг гуруҳимизга дахлиз бўйлаб кириб келамиз. боғча опамизга нима деймиз? - ассалому алайкум! - жуда яхши. ҳамма кўзини очсинчи. тасаввур қила олдингизми? - баракалла 8. бармоқ машқи. “уйча” биз қурамиз баланд уйлар унда …
5 / 132
барг, кийимлар, боғча, от, қиз, ўйинчоқлар, тарқатма материаллар, юлдузча, тўртбурчак, учбурчак. машғулотнинг бориши: 1. ташкилий қисм: ассалому алайкум деб ўнг қўлини кўксига қўйиб тўғри саломлашишига ўргатиш - болалар яхши келдингизми уйда яхши дам олдингизми? - ҳа - баракалла ҳозир ўлкамизда қайси фасл? - ҳозир ўлкамизда куз фасли - биз куз келганини қаердан биламиз? - мен айтаман куз келганини об ҳаводан дарахтларни барглари сарғайиши тўкилиши ва кийим узун кийимлардан билинади. - об хаво эса гоҳида совуқ шамол гоҳида эса ёмғирли бўлади 2. уй вазифасини текшириш - болалар ким айтади. биз ўтган сафар қайси мавзу бўйича гаплашдик? - тўғри боғча ҳақида гаплашдик. қани ким менга дарвозадан бошлаб то оҳиригача бўлган ҳонани тасвирлаб беради? - мен дарвозадан киргач узун йўлак келади, бу йўлакда турли туман суратлар осилган энг аввал ошхона ва жисмоний тарбия ҳонаси келадиа? - баракалла ........... жуда яхши. қани энди у ёғини ким айтади? - мен айтаман, узун йўлакдан сўнг бизнинг …

Want to read more?

Download all 132 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mustaqillik bayrami mashg'uloti"

№ сана_____________ мавзу: мустақиллик байрами. мақсад: таълимий – байроқ, герб, давлат, шаҳар, мадҳия, ватан, президент, тушунчаларини маъносини тушунтириш тўғри номлашга ўргатиш тарбиявий – хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш, чиройли гапиришга ўргатиш? машғулотда диққат билан тинглашга ўргатиш коррекцион – билиш фаолиятини, фонематик идрокини, майда қўл моторикасини ривожлантириш. луғат бойлигини ошириш, дефференциялашган нафас олишга ўргатиш жиҳоз: сюжетли расмлар, герб байроқ мадҳия, байрам учун гулдаста расми, юлдузча, тўртбурчак, учбурчак тарқатма материаллар, мавзуга доир расмлар, фаслларга оид расмлар машғулотнинг бориши: 1. ташкилий қисм: болалар билан саломлашиш - болалар ҳозир ўлкамизда қандай фасл? - тўғри ўлкамизда куз фасли. ким айтади куз фаслида қандай ўзгаришлар бўлади?...

This file contains 132 pages in DOCX format (9.1 MB). To download "mustaqillik bayrami mashg'uloti", click the Telegram button on the left.

Tags: mustaqillik bayrami mashg'uloti DOCX 132 pages Free download Telegram