tezkor qidiruv faoliyati

PPTX 15 sahifa 879,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
teskor qidiruv tfaoliyati тeскор қидирув фаолияти тeскор қидирув фаолияти тушунчаси рeжа: тезкор-қидирув фаолияти тушунчасининг мазмуни. тезкор-қидирув фаолиятининг асосий вазифалари. тезкор-қидирув фаолиятининг асосий принциплари. тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси. тезкор-қидирув фаолияти тушунчасининг мазмуни. тезкор-қидирув фаолияти, илмий билимлар соҳаси сифатида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тезкор бўлинмаларининг жиноятчиликка қарши курашиш амалиётини теран таҳлил қилиш натижаси ҳисобланади. у доимий равишда ривожланиб боради. уни ташкил этувчи қоидалар жамиятдаги ўзгаришлар, қонунчиликнинг ривожланиши, илмий-техника тараққиёти муносабати билан унинг кўпгина қоидалари қайта кўрилиши таъсирида янгиланади, унда табиий ўзгаришлар юз беради. тезкор-қидирув фаолияти ўзбекистон республикасининг “тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуни билан махсус ваколат берилган давлат органларининг тезкор бўлинмалари (бундан буён матнда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар деб юритилади) томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш орқали амалга ошириладиган фаолият туридир (қонуннинг 3-моддаси). ушбу фаолият инсон ва фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқлари ва эркинликлари, мулкини ҳимоя қилиш, жамият ва давлатнинг жиноий тажовузлардан хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари доирасида ошкора ва …
2 / 15
ва транспорт воситаларини текшириш – тинтув ва олиб қўйиш, шахснинг айнанлигини аниқлаш – таниб олиш учун кўрсатиш, предметлар ва ҳужжатларни текшириш – экспертиза ва ҳ.к. айни вақтда, тқф тергов фаолиятидан фарқ қилади: у жиноят иши қўзғатилгунга қадар, ноошкора тарзда амалга оширилиши мумкин; тадбирларни ўтказишда тергов ҳаракатлари учун мажбурий бўлган расмиятчиликларга риоя қилиш талаб этилмайди, тқф, унинг номидан ҳам кўриниб турганидек, тезкор хусусият касб этади. тезкор-қидирув фаолиятининг асосий вазифалари тқф вазифалари у амалга оширилаётган фаолият соҳаси билан белгиланади. жиноятчиликка қарши кураш соҳасида: инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳимоя қилинишини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш; - жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш; - суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахсларни қидиришни амалга ошириш; бедарак йўқолган шахслар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа …
3 / 15
- инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги; - конспирация; - ошкора ва ноошкора усуллар уйғунлиги. қонунийлик принципи.тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари ўзбекистон республикаси конституцияси, тқф тўғрисидаги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига аниқ риоя қилиши ва уларни бажариши шарт. уларнинг ҳаракатлари “фақат рухсат этилган ҳаракатларгина мумкин” деган қоидага (бироқ “тақиқланмаган ҳаракатлар мумкин” деган қоидага эмас) мувофиқ бўлиши лозим. тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига аниқ риоя қилишдан ҳамда уларни ижро этишдан чекиниш қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги.ушбу принцип қонунда мустақил принцип сифатида белгиланган бўлса-да, амалда у қонунийлик принципининг бир кўриниши ҳисобланади: тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда 1948 йилги инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва ўзбекистон республикасининг конституциясида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиши шарт (ушбу принцип ҳақида батафсил ахборот олиш учун мазкур бобнинг 5-параграфига қаранг). конспирация принципи.тезкор-қидирув …
4 / 15
иш имкониятидир. тқфни амалга оширувчи органлар ошкора ва ноошкора усуллардан фойдаланади, бундай усулларнинг алоҳида хусусияти ушбу фаолиятнинг шарт-шароитлари билан белгиланади. тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиши лозим. тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, мазкур органлар ҳамда уларнинг раҳбарлари ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни тиклаш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда айбдорларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт. тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси тқфнинг ҳуқуқий асосини халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунчилик (ўзбекистон республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари) ташкил этади. юридик иерархиядаги ўрнига қараб, ушбу ҳужжатларни гуруҳларга ажратиш мумкин. халқаро ҳужжатларга қуйидагилар киради: 1) ўзбекистон республикаси томонидан ратификация қилинган, тасдиқланган, қабул қилинган ёки ўзбекистон қўшилган умумий хусусиятга эга ҳужжатлар: - 1948 йилги инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси; - 1966 йилги фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт; - 1988 йилги гиёҳвандлик …
5 / 15
ғрисидаги битим; - 1999 йилги ўзбекистон республикаси ҳукумати билан чехия республикаси ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим; б) тегишли давлатларнинг ваколатли органлари даражасида: - 1993 йилги ички ишлар вазирликлари ўртасида тезкор-хизмат фаолиятининг техник-криминалистик таъминоти бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим; - 1999 йилги ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги билан хитой халқ республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамкорлик тўғрисидаги битим; 3) тавсиявий хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар: - 1979 йилги ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси; - 1997 йилги “тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги намунавий қонун (мдҳ иштирокчиси бўлган давлатларнинг парла­ментлараро ассамблеяси йиғилишида қабул қилинган); - 1999 йилги мдҳ иштирокчиси бўлган давлатларнинг терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома. миллий қонунчилик (ўзбекистон республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари)ни қуйидагилар ташкил этади: а) ўзбекистон республикасининг конституцияси (25, 27-моддаларда эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқи мустаҳкамланган; қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tezkor qidiruv faoliyati" haqida

teskor qidiruv tfaoliyati тeскор қидирув фаолияти тeскор қидирув фаолияти тушунчаси рeжа: тезкор-қидирув фаолияти тушунчасининг мазмуни. тезкор-қидирув фаолиятининг асосий вазифалари. тезкор-қидирув фаолиятининг асосий принциплари. тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси. тезкор-қидирув фаолияти тушунчасининг мазмуни. тезкор-қидирув фаолияти, илмий билимлар соҳаси сифатида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тезкор бўлинмаларининг жиноятчиликка қарши курашиш амалиётини теран таҳлил қилиш натижаси ҳисобланади. у доимий равишда ривожланиб боради. уни ташкил этувчи қоидалар жамиятдаги ўзгаришлар, қонунчиликнинг ривожланиши, илмий-техника тараққиёти муносабати билан унинг кўпгина қоидалари қайта кўрилиши таъсирида янгиланади, унда табиий ўзгаришлар юз беради. тезкор-қидирув фаолияти ўзбекистон...

Bu fayl PPTX formatida 15 sahifadan iborat (879,9 KB). "tezkor qidiruv faoliyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tezkor qidiruv faoliyati PPTX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram