balikchilik sohasida er va suv resurslaridan samarali foydalanish

PPTX 23 pages 86.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
мавзу. балиқчиликда ер фондидан ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш.ер кадастри режа 2-мавзу. балиқчилик соҳасида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш. режа 1.ер–сув ресурсларининг балиқчилик хўжаликларидаги аҳамияти ва хусусиятлари, фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши 2.балиқчиликда ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби 3.балиқчиликда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари -баликчилик хўжалигининг ер ресурслари - бу балиқчилик хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун балиқчилик хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда хусусий мулк сифатида эгалик қилишга ва фойдаланишга ажратилган балиқчилик соҳасида ер майдонларидир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб чиқаришнинг умумий омили бўлиб, тармоқдаги бошқа ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириш учун моддий асос ҳисобланади. чунки ер қишлоқ хўжалигида бош ишлаб чиқариш воситаси ҳамда меҳнат предмети ҳисобланади. -ишлаб чиқариш восита сифатида ердан фойдаланишда унинг бир қанча хусусиятлари мавжуд: -ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси. бошқа соҳаларда ер жой вазифасини бажариб келмоқда. -ер майдонининг чекланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. - ер табиатан чекланган, …
2 / 23
дий унумдорлик эса инсон меҳнати натижасида шакллантирилиб, оширилиши мумкин. жумладан, меҳнат, маблағ сарфлаб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб, уруғ экиб, уларни ўғитлаш, яхши сифатли ишлов бериш орқали тупроқнинг иқтисодий унумдорлиги юксалтирилиши мумкин. ўзбекистон республикаси ер фондининг ерлар тоифалари бўйича тақсимланиши ер фондининг тоифалари жами майдон шундан суғориладигани минг( га ) жами ерга нисбатан (% ) минг ( га ) жами ерга нисбатан ( % ) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 21453,2 48,31 4217,7 9,5 аҳоли пунктларининг ерлари 220,4 0,50 48,3 0,1 саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар 1995,8 4,49 12,0 0,03 табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаш тириш, рекреация мақсадлари га мўлжалланган ерлар 75,9 0,17 0,6 0,001 тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 1,1 0,002 0 0 ўрмон фонди ерлари 9462,3 21,31 30,7 0,07 сув фонди ерлари 821,1 1,85 4,6 0,01 заҳира ерлар 10380,5 23,37 1,8 0,004 жами ерлар: 44410,3 100 4315,7 9,72 минтақа сув ресурсларининг асосий қисми қирғизистон ва тожикистондаги қорлар ва …
3 / 23
эришилди. давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясини (мквк) амударё ва сирдарё дарёлари сув ресурсларини минтақанинг тегишли давлатларига тақсимлаб беради. республикамизда суғориладиган майдонлар 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, сув таъминотини таъминлаш мақсадида, 180 минг км узунликдаги суғориш тармоқлари, 800дан ортиқ йирик гидротехник иншоотлар, 20 минг донага яқин гидропост ва сув тақсимлаш иншоотлари, умумий ҳажми 19,2 млрд.м3 бўлган 55 та сув омборлари, йиллик электр энергиясининг умумий сарфи 8,2 млрд.квт соат бўлган 1614 та насос станциялари, 4124 та тик суғориш қудуқлари хизмат қилмоқда. ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарорлигини таъминлаш мақсадида 102 минг 800 км очиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 38 минг. км ёпиқ-дренаж тармоқлари, 3451 та тик дренаж қудуқлари, 153 та мелиоратив насос станциялари ва 24 минг 839 та кузатув қудуқлари ишлатилиб келинмоқда. мавжуд сув ресурслари ҳозирги ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. шу сув ресурсларининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлатилади. сув ресурслари давлат муҳофазасида, мулкчилик шакллари бўйича тақсимланмаган. республикада мустақиллик йилларида сувдан фойдаланиш ислоҳотлари олиб …
4 / 23
айтимининг натурал кўрсаткичларига қуйидагилар киради: - 1 га ердан олинган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги; 100га ҳайдаладиган ер ҳисобига тўғри келган, центнер: ғалла, пахта, картошка, сабзавот ва бошқалар. 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерларга ёки озуқа экинлари майдони ҳисобига озуқа ишлаб чиқариш, озуқа бирлиги. - 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар ҳисобига ишлаб чиқариш, центнер сут, гўшт (турли хил), жун, тухум, ғалла, пахта ва бошқалар. иқтисодиётда муҳим иқтисодий кўрсаткичлар мавжудки, улар ер-сув ресурсларидан фойдаланишда ҳам муҳим роль ўйнайди. энг аввало, сув ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига тўхталамиз. чунки ер ресурсларига чуқурроқ ва батафсилроқ тўхталишга тўғри келали. халқ хўжалигида сувдан фойдаланиш асосан тўрт турга бўлинади: 1. сувдан асосий мақсадга мувофиқ фойдаланиш; 2. сувдан умумий ва махсус фойдаланиш; 3. сувдан биргаликда ва танҳо ҳолда фойдаланиш; - 4. сувдан бирламчи ва иккиламчи фойдаланиш. сувдан умумий ва махсус фойдаланишнинг 2 хили мавжуд: 1. сувдан умумий фойдаланиш-сувнинг ҳолатига таъсир қиладиган иншоотлар ёки техникавий қурилмаларни қўлламай …
5 / 23
иёсатининг рационал равишда олиб борилиши учун аввало ер баҳосини билиш зарур. бунинг учун энг аввало давлат томонидан ер участкаларининг кадастр баҳоси ҳисобга олинади (6.6-жадвал) кадастр қиймати деганда ҳисобдаги рентадан келаётган даромад ҳам тушунилади. албатта қуйидаги кўрсаткичлар тизими ер ресурсларидан фойдаланишда ишлатилади: - экин ҳосилдорлиги, ц/га; - унумдорлик 1 га олинадиган ялпи маҳсулотнинг натурал ва қиймат шаклидаги кўриниши; - 1 га сарфланган харажатлар, сўм; - 1 га олинган ялпи маҳсулот қиймати, сўм; - 1 га ернинг кадастр қиймати, сўм; - ерни иқтисодий баҳолаш кўрсаткичи балл бонитети, балл; - соф фойда, сўм ва ҳоказо. қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичларига эса ер кайтими, ер сиғими, йўқотилган ҳосил; қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш коэффиценти, фонд билан таъминланганлик, товар қайтими каби кўрсаткичлар киритилади. асосий иқтисодий кўрсаткич ерни иқтисодий баҳолаш, қуйидаги формула ёрдамида топилади. ям хк=-------------- мт бунда хк - харажатларни қоплаш; ям - ялпи маҳсулот; мт - маҳсулот таннархи. 1 га сарфланган харажатлар, сўм; - …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "balikchilik sohasida er va suv resurslaridan samarali foydalanish"

мавзу. балиқчиликда ер фондидан ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш.ер кадастри режа 2-мавзу. балиқчилик соҳасида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш. режа 1.ер–сув ресурсларининг балиқчилик хўжаликларидаги аҳамияти ва хусусиятлари, фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши 2.балиқчиликда ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби 3.балиқчиликда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари -баликчилик хўжалигининг ер ресурслари - бу балиқчилик хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун балиқчилик хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда хусусий мулк сифатида эгалик қилишга ва фойдаланишга ажратилган балиқчилик соҳасида ер майдонларидир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб чиқаришнинг...

This file contains 23 pages in PPTX format (86.7 KB). To download "balikchilik sohasida er va suv resurslaridan samarali foydalanish", click the Telegram button on the left.

Tags: balikchilik sohasida er va suv … PPTX 23 pages Free download Telegram