pulning turlari va funksiyalari

PPTX 21 sahifa 69,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
презентация powerpoint маъруза 2-мавзу пулнинг турлари ва функциялари маъруза режаси 1. пулнинг турлари 2. пулнинг функциялари 1. пулнинг турлари иқтисодий мазмунига кўра, пулнинг 2 тури мавжуд: 1. ҳақиқий пуллар 2. ҳақиқий бўлмаган пуллар 1. пулнинг турлари ҳақиқий пулларга олтин ва кумуш пуллар, яъни олтин ва кумушдан ясалган тангалар киради. ҳақиқий пуллар қуйидаги хусусиятларга эга: 1. номинал қиймати реал қийматига мос келади. масалан, 5 грамм олтиндан ясалган танганинг реал қиймати ҳам, номинал қиймати ҳам 5 грамм олтин ҳисобланади. 2. инфляцияга учрамайди. 3. олтин табиатда кам учрайдиган ноёб металл бўлганлиги сабабли олтин тангаларнинг қадри баланд бўлган. 1. пулнинг турлари ҳақиқий бўлмаган пулларга қуйидагилар киради: 1. қоғоз пуллар 2. банкнота 3. вексель 4. чек 1. пулнинг турлари қоғоз пулларнинг пайдо бўлиш сабаблари: 1. олтин тангаларни ишқаланиш кучи таъсирида ўз вазнини йўқотиши. олтин тангаларни ишқаланиш кучи таъсирида ўз вазнининг маълум қисмини йўқотиши натижасида ўзаро айирбошлаш жараёнида нотенглик юзага келди. бу эса, товар сотувчиларнинг норозилигига …
2 / 21
а унинг муддати тугаши билан қарз мажбурияти бўйича тўлов пулда амалга оширилиши керак. шундан келиб чиқадиган бўлсак, банкнота банкнинг қарз тилхатини англатади. 1. пулнинг турлари тижорат векселларини индоссамент орқали учинчи шахсга узатишнинг мумкинлиги пулларга бўлган талабни қисқартиришда муҳим амалий аҳамият касб этади. ана шу хусусияти туфайли, тижорат векселлари номиналидан бир неча баробар катта миқдордаги дебитор қарздорликни қисқартириш имконини беради. бу эса, мамлакат иқтисодиётидаги тўловсизлик муаммосининг юзага келишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. тижорат векселларининг яна бир муҳим хусусияти бўлиб, улар воситасида кредитларнинг мустақил турлари ва шаклларини юзага келиши ҳисобланади. ўз навбатида, кредитларнинг мустақил турлари ва шаклларининг юзага келиши миллий банк тизимини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. 1. пулнинг турлари тижорат векселларига асосланган ва халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган кредит турларидан бири бўлиб, дисконт кредитлари ҳисобланади. мазкур кредитлар марказий банклар фаолиятида ҳам, тижорат банклари фаолиятида ҳам кенг қўлланилади ва улар банклар томонидан узатма тижорат векселлари, яъни тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан …
3 / 21
инг кредит мазмуни яққол намоён бўлади. бунда банк кредит берувчи, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар эса, кредит олувчи сифатида майдонга чиқади. демак, банкноталарнинг кредит пули эканлиги икки ҳолатда – тижорат векселлари бўйича мажбуриятларни банкноталарда тўланишида ва банкноталарда кредитлар берилишида намоён бўлади. 1. пулнинг турлари нақд пулларнинг олтин билан таъминланиши баҳо масштаби дейилади. 1976 йилга қадар дунёнинг кўпчилик мамлакатларида нақд пуллар олтин билан таъминланган. муомаладаги ақш долларининг ҳар бири 0,88 грамм олтин асосига эга бўлган. муомалага қўшимча 1 доллар чиқарилса ақш давлат хазинасига 0,88 грамм олтин қўйилган. 2. пулнинг функциялари пул 5 та функцияни бажаради: 1. қиймат ўлчови функцияси 2. муомала воситаси функцияси 3. тўлов воситаси функцияси 4. жамғариш воситаси функцияси 5. жаҳон пули функцияси пулнинг қиймат ўлчови функцияси ушбу функция барча товарлар ва хизматлар қийматининг пулда ифодаланишида намоён бўлади ва пулнинг меҳнат қиймати назариясига асосланади. ушбу назарияга кўра, пуллар қийматнинг энг юқори шакли бўлиб, барча бошқа товарларнинг қийматини, яъни уларни …
4 / 21
ат томонидан қонуний тўлов воситаси сифатида тан олинган бўлиши лозим. одатда, миллий валюталарни ўша мамлакат ҳудудида қонуний тўлов воситаси вазифасини бажариши қонун йўли билан белгилаб қўйилади. пулнинг тўлов воситаси функцияси пулнинг тўлов воситаси функциясида товарлар ва хизматларнинг ҳаракати билан пулнинг ҳаракати ўртасида узилиш, номувофиқлик юзага келади. масалан, товарлар сотилаётган пайтда сотиб олувчининг пули бўлмайди. шу сабабли, товар кредитга сотилади, яъни товарлар тўловни кечиктириш шарти билан сотилади. бунда пул тўлов воситаси функциясини бажаради. шунингдек, тижорат банкларидан кредитлар олиш ва уни қайтаришда, солиқ тўловчилар томонидан давлатга солиқ тўлашда, суғурта компанияларига суғурта бадалларини тўлашда, компания ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш, суд қарорлари асосида юзага келадиган мажбуриятларни бажаришда ҳам пулнинг тўлов воситаси функцияси намоён бўлади. пулнинг жамғариш воситаси функцияси пуллар нақд ва нақдсиз кўринишда жамғарилади ва ушбу функциянинг амал қилиши жамиятнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва компанияларнинг капиталлашиш даражасини ошириш имконини беради. пулнинг жамғариш воситаси функциясини бажаришда пулнинг харид қобилиятининг барқарорлиги муҳим ўрин тутади. миллий пулнинг …
5 / 21
ги шарт-шароитлар мавжуд бўлиши керак: 1. резерв валютанинг эмитенти бўлган мамлакат хвфда катта захира позициясига эга бўлиши лозим. 2. ушбу валютада давлатларнинг расмий халқаро валюта захираларининг номинали акс этиши керак. 3. хвф томонидан ушбу валютада кредитлар берилиши лозим. 4. резерв валюта халқаро тўлов воситаси вазифасини бажара олиши лозим. /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pulning turlari va funksiyalari" haqida

презентация powerpoint маъруза 2-мавзу пулнинг турлари ва функциялари маъруза режаси 1. пулнинг турлари 2. пулнинг функциялари 1. пулнинг турлари иқтисодий мазмунига кўра, пулнинг 2 тури мавжуд: 1. ҳақиқий пуллар 2. ҳақиқий бўлмаган пуллар 1. пулнинг турлари ҳақиқий пулларга олтин ва кумуш пуллар, яъни олтин ва кумушдан ясалган тангалар киради. ҳақиқий пуллар қуйидаги хусусиятларга эга: 1. номинал қиймати реал қийматига мос келади. масалан, 5 грамм олтиндан ясалган танганинг реал қиймати ҳам, номинал қиймати ҳам 5 грамм олтин ҳисобланади. 2. инфляцияга учрамайди. 3. олтин табиатда кам учрайдиган ноёб металл бўлганлиги сабабли олтин тангаларнинг қадри баланд бўлган. 1. пулнинг турлари ҳақиқий бўлмаган пулларга қуйидагилар киради: 1. қоғоз пуллар 2. банкнота 3. вексель 4. чек 1. пулнинг турл...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (69,4 KB). "pulning turlari va funksiyalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pulning turlari va funksiyalari PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram