nomodliy aktivlar hisobini olish

PPTX 17 sahifa 76,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети номоддий активлар ҳисоби режа 1. номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари 2. номоддий активларнинг ҳаркатини ҳисобга олиш 3. номодлий активларни қайта баҳолаш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби 1. номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари номоддий активлар моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари 2. номоддий активларнинг ҳаркатини ҳисобга олиш 0410 "патентлар, лицензиялар ва ноу-хау"; 0420 "савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари"; 0430 "дастурий таъминот"; 0440 "ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари"; 0450 "ташкилий харажатлар"; 0460 "франчайз"; 0470 "муаллифлик ҳуқуқлари"; 0480 "гудвилл"; 0490 "бошқа номоддий активлар". 0400- “номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар”: номоддий активларнинг келиб тушиши келиб тушадиган номоддий активларнинг қиймати корхона балансига киритилиши лозим. номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади: а) ишлаб чиқиш тугаганидан сўнг яратилган объектни …
2 / 17
изацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва киритиш; амортизацияланадиган қиймат — кутилаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда активнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати суммаси; фойдали хизмат муддати — корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори; бошланғич қиймат — номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати; тугатиш қиймати — номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси. жорий қиймат — маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки …
3 / 17
и шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ. мазкур 7-сонли бҳмсда ишлатиладиган асосий атамалар ва таърифлар: номоддий активларни дастлабки баҳолаш барча турдаги номоддий активларнинг дастлабки баҳоси бошланғич қиймат бўлиши керак ва улар бухгалтерия ҳисобига ушбу қиймат бўйича қабул қилинади. ҳақ эвазига харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади: а) ҳуқуқдан воз кечиш (харид қилиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгасига (сотувчига) тўланган суммалар; б) ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (харид қилиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; в) божхона божлари ва йиғимлари; г) номоддий активларни харид қилиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); д) номоддий активларни харид қилиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар; е) номоддий активлар воситачилар орқали харид қилинганда уларга тўланадиган ҳақлар; ж) номоддий активларни етказиб бериш (яратиш) рискини суғурталаш бўйича харажатлар; з) активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли …
4 / 17
и тўғрисидаги маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда); в) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар; г) тегишли номоддий активнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи. номоддий активларни инвентаризациядан ўтказиш корхоналарнинг номоддий активлардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлигини, балансда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта номоддий активларни инвентаризациядан ўтказилади. номоддий активларнинг инвентаризацияси ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда эг/17-19-2075-сон билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли бҳмс) «инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади. инвентаризацияда аниқланган ортиқча номоддий активлар бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. инвентаризация вақтида камомад факти аниқланган етишмаётган номоддий активлар айбдор шахслар аниқлангунга қадар камомадларни ҳисобга олувчи счётда акс эттирилади. қуйидаги обьектларни номоддий …
5 / 17
р учун фаол бозор мавжуд бўлмаган холлар бундан мустасно. номоддий активлар қайта бахолаш натижасида бухгалтерия хисобида ва молиявий хисоботда жорий (қайта тиклаш) қиймати бўйича акс эттирилади. номоддий активларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати қайта бахоланган холда, уларнинг қайта бахолаш санасига қадар бўлган холатга кўра йиғилган эскиришига номоддий активлар бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг тегишли ўзгариш индексларига қараб тузатиш киритилади ва келгусида амортизацияни хисоблаш қайта баҳоланган (қайта тиклаш) қийматидан амалга оширилади қайта бахолаш индекси номоддий активнинг жорий қийматини унинг бошланғич қийматига бўлиш орқали аниқланади. қайта бахолаш натижасида номоддий активларни бахосини ошиши суммаси резерв капитал таркибидаги "мулкни қайта бахолаш бўйича тузатишлар" счётига киритилади. қайта бахолаш натижасида номоддий активларни бахосини пасайиши суммаси резерв капиталини "мулкни қайта бахолаш бўйича тузатишлар" счёти бўйича камайишига, олдинги хисобот даврларида ўтказилган мазкур объектни бахосини ошиши суммалари доирасида киритилади. объектни баҳосини пасайиши суммасининг уни баҳосини ошиши суммасидан ошган қисми (ошуви) бошқа операцион харажатларга киритилади. номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)нинг боғланиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nomodliy aktivlar hisobini olish" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети номоддий активлар ҳисоби режа 1. номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари 2. номоддий активларнинг ҳаркатини ҳисобга олиш 3. номодлий активларни қайта баҳолаш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби 1. номоддий активлар тушунчаси ва уларнинг турлари номоддий активлар моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари 2. номоддий активларнинг ҳаркатини ҳисобга олиш 0410 "патентлар, лицензиялар ва ноу-хау"; 0420 "савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари"; 0430 "дастурий таъминот"; 0440 "ер ва таб...

Bu fayl PPTX formatida 17 sahifadan iborat (76,8 KB). "nomodliy aktivlar hisobini olish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nomodliy aktivlar hisobini olish PPTX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram