bachadon bo‘yni va tanasining rak oldi va fon kasalliklari

PPTX 31 pages 14.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
презентация powerpoint abu ali ibn sino nomidagi buxoro davlat tibbiyot instituti 1 – akusherlik va ginekologiya kafedrasi бачадон буйни ва танасининг рак олди ва фон касалликлари. сут безининг хавфсиз ўсмалари. вульва, кин, бачадон буйни ва бачадон танасининг неоплазиялари. kafedra mudiri: prof. ixtiyarova g.a tuzuvchi: magistr, tolibova a.e эктоцервикс ( бачадон бўйнининг қин қисми ) қин шиллиқ қаватининг давоми бўлган, базал мембранада ётувчи кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. цервикал канални эса, бир қаватли цилиндрик эпителий қоплаб туради. ташқи бўғиз соҳасида ясси эпителийни цилиндрик эпителийга ўтиш жойи – трансформация зонаси бўлиб, айниқса шу қисмда ҳужайраларнинг атипик трансформацияси кўпроқ содир бўлади. репродуктив ёшдаги аёлларда учрайдиган гинекологик касалликларнинг 10 % дан 15 % гача бўлган қисмини бачадон бўйнининг хавфсиз ( ўсма бўлмаган ) жараёнлари ташкил этади. бачадон бўйнида морфологик ўзгаришлар касаллик клиник белгилари юзага чиқишидан анча эртароқ содир бўлиши бизга маълум, бунинг натижасида эса, 75 % беморларда бачадон бўйни ўсмаси касалликнинг 2 - …
2 / 31
омиллар: экзоген омиллар - шикаст - вирус, хламидия, микоплазма чақирган яллиғланиш жараёнлари - контрацепция ва даво мақсадида қўлланиладиган кимёвий ва физик омиллар ii. эндоген омиллар ёшга боғлиқ гормонал ўзгаришлар ички секреция безлари касалликлари иммунологик ҳолатнинг сусайиши iii. ижтимоий омиллар - жинсий ҳаётни эрта бошлаш - 18 ёшгача эрта 1- ҳомиладорлик - жинсий ҳамкорларни тез-тез алмаштириш - эрта бошланган жинсий ҳаёт ва паст ижтимоий даражада туғруқлар сони кўплиги бачадон бўйнида учрайдиган касалликларни ташхислашда: - гинекологик, - кольпоскопик, - цитологик ва - гистологик текширувлар қўлланилади. бачадон бўйни туғма эрозияси цилиндрик эпителийнинг ташқи бўғиз чегарасидан силжиши билан характерланади. ташхислаш: бачадон бўйнини кўзгуда кўрганда ёрқин қизил рангли, юзаси силлиқ, цервикал каналдан ажраладиган патологик ажралмалар белгиларисиз. кольпоскопияда яллиғланиш симптомлари ( гиперемия, шиш ва ҳ.к. ) аниқланмайди. даволаш: малигнизацияга мойиллиги йўқ, цилиндрик эпителий эктоцервиксдан эндоцервиксга дистонияси тўҳтайди ва бу одатда даволамаганда ҳам орқага қайтади. бачадон бўйни чин эрозияси эктоцервикс кўп қаватли ясси эпителийсининг шикастланиши ва бунинг …
3 / 31
хос эмас, одатда бу эрозия ҳамда псевдоэрозия билан бирга келадиган бошқа (кольпит, сальпингоофарит, эндометрит каби ) ёндош касалликларга боғлиқ бўлиб, ушбу касаллик асосан яққол ифодаланмаган белгиларсиз кечади. ташхислаш: кўзгуда кўрик, кольпоскопия. псевдоэрозияларга турли ўлчам, нотўғри шакл, нотекис юза, қизил ранг, киста ва патологик ажралмалар хос бўлади. касаллик узоқ кечганда, даводан етарлича самара бўлмаганда, рецидивларда, рак олди жараёнларига хос ўзгаришларни аниқлаш имконини берувчи кенгайтирилган кольпоскопияни қўллаш шарт. 5 % ли йод эритмаси билан ювгандан сўнг эрозия оч пушти, энди бошланаётган ўчоқлар – сариқ, атипик жараёнли соҳалар – оқ тусли кўринади. шубҳали деб ҳисобланган соҳаларда мўлжалли биопсия бажарилади. даволаш касаллик ривожланишига олиб келган ёндош ҳасталиклар (кольпит, эндометрит, сальпиногоофарит, эктропион, эндокрин бузилишлар ) ни даволаш билан бирга олиб борилади. қўзғатувчи хусусияти сезгирлигини аниқлаш учун бактериал экма, ифа, пцр синамалари ёрдамида аниқланади ва қўзғатувчи турига қараб даво ўтказилади. даво усули – инфекция турини ҳисобга олган ҳолда антибактериал терапия ва суртмали тампон ёки қин шамчаларини …
4 / 31
логик текширув. кўрикда лейкоплакия яққол ифодаланган клиник шаклда, фақат кольпоскопик аниқланадиган ёки оддий кўз билан қараганда эктоцервиксда бўртиб турган пилакчалардек кўринишда бўлиши мумкин. кольпоскопик йоднегатив соҳа силлиқ ёки ғадир-будир юзали оқиш ялтироқ пардадек кўринади ( манфий шиллер синамаси ). биопсияда цервикал канал шиллиқ қаватини диагностик қириш билан бир вақтда кенг ўчоқ кесиб олинади. даволаш лейкоплакия тури, ўлчами, шунингдек пациет ёши ва репродуктив фаолиятига боғлиқ равишда индивидуал. эндоцервикс ҳолатини ҳисобга олиб, криодеструкция, лазер вапоризация, конизация ёки эксцизия амалиёти бажарилади. яққол атипияда бачадон бўйни ампутацияси. эктропион ( бачадон бўйни канали шиллиқ қавати тескари бўлиб қолиши) бачадон бўйни кўригида илгариги шикастлар ўрнида чандиқлар, бўйинчанинг (турли даражадаги) деформацияси, тескари ўгирилиб қолган шиллиқ қаватнинг ғадир-будир ёки силлиқ юзаси, кўпинча бачадон бўйни канали шиллиқ қавати бурмалари сифатида аниқланади. кенгайтирилган кольпоскопияни қўллаш тавсия этилади, бунда биопсияга кўрсатма бўлган патологик жараёнлар ( псевдоэрозия, лейкоплакия ва ҳ. к.) аниқланади. даволаш: бачадон бўйни тузилишини коррекциялаш шарт. сезиларли чандиқли ўзгаришлар ва …
5 / 31
воланади. бачадон бўйни канали шиллиқ қавати полипи кенг тарқалган касалликлар жумласига киради. у бачадон бўйни хавфсиз патологик жараёнлари ичида дастлабки ўринлардан бирида туради. полиплар ташқи бўғиз соҳасида, эндоцервикс ўрта ёки юқори қисмида ривожланади. энг кўп 40 ёшдан ошган аёлларда учрайди. полипларгагина хос клиник белгилар мавжуд эмас. ташхислаш: цервикал канал шиллиқ қавати полипларини аниқлаш муаммо туғдирмайди. улар бачадон бўйни кўригида, кольпоскопия ва цервикоскопияда топилади. даволаш полипни олиб ташлагандан кейин цервикал канал ва эндометрийни қиришдан иборат. полиплар оёқчаси асосини айлантириш ва сўнг коагуляция қилиш билан олиб ташланади. гинекологик касаллиларни ва эндокрин бузилишларни ўз вақтида даволаш, бачадон бўйни полипларининг профилактикасида муҳим. бачадон бўйни рак олди касалликлари бу гуруҳга кўпинча дисплазия фонида, баъзан ўзгармаган бачадон бўйнида ҳам учрайдиган касалликлар киради. бу ҳолат асосини етилмаган метаплазия фонида кўп қаватли ясси эпителийнинг базал ва парабазал ҳужайраларининг пролиферация жараёни ва структур қайта қурилиши ташкил этади. пролиферация жадаллиги, атипия борлиги ва эпителий қоплами зарарланиши чуқурлигига боғлиқ ҳолда 3 …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bachadon bo‘yni va tanasining rak oldi va fon kasalliklari"

презентация powerpoint abu ali ibn sino nomidagi buxoro davlat tibbiyot instituti 1 – akusherlik va ginekologiya kafedrasi бачадон буйни ва танасининг рак олди ва фон касалликлари. сут безининг хавфсиз ўсмалари. вульва, кин, бачадон буйни ва бачадон танасининг неоплазиялари. kafedra mudiri: prof. ixtiyarova g.a tuzuvchi: magistr, tolibova a.e эктоцервикс ( бачадон бўйнининг қин қисми ) қин шиллиқ қаватининг давоми бўлган, базал мембранада ётувчи кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. цервикал канални эса, бир қаватли цилиндрик эпителий қоплаб туради. ташқи бўғиз соҳасида ясси эпителийни цилиндрик эпителийга ўтиш жойи – трансформация зонаси бўлиб, айниқса шу қисмда ҳужайраларнинг атипик трансформацияси кўпроқ содир бўлади. репродуктив ёшдаги аёлларда учрайдиган гинекологик касалликларни...

This file contains 31 pages in PPTX format (14.8 MB). To download "bachadon bo‘yni va tanasining rak oldi va fon kasalliklari", click the Telegram button on the left.

Tags: bachadon bo‘yni va tanasining r… PPTX 31 pages Free download Telegram