vitamin b1 (tiamin) va uning hosilalari

PPTX 22 sahifa 193,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
гетроциклик бирикмалар гуруҳига кирадиган дори воситалари. гетроциклик бирикмалар гуруҳига кирадиган дори воситалари. режаси. 1. тиамин бромид 2. тиамин хлорид 3. рибофлавин 4. цианкоболамин. 5.тавсифи таҳлил усуллари ва хоссалари пиримидин-тиазол ҳосилалари. бу гуруҳни витамин в1 ва унинг асосида олинган турли ҳосилалари ташкил қилади. ҳозирги вақтда тиббиётда витамин в1 гуруҳ препаратларидан тиамин хлорид, тиамин бромид ва унинг ҳосилаларидан кокарбоксилаза, фосфатиамин ва бенфотиамин турли касалликларни даволашда ишлатилади. улар кимёвий тузилишининг асосини метилен гуруҳи орқали ўзаро бириккан, олти аъзоли пиримидин ва беш аъзоли тиазол ҳалқалар ташкил қилади. витамин в1 ёки тиаминни биринчи марта 1911 йилда поляк олими каземир функ шоли кепагидан биологик фаол концентрат ҳолида олди. 1932 йилда виндуас ачитқидан кристалл ҳолида тоза витамин ажратиб олиб, унинг элементар таркибини ўрганди. 1936 йилга келиб витамин в1нинг кимёвий тузилиши тўла ўрганилди ва кейинчалик эса синтез йўли билан олиш усули ҳам ишлаб чикилди. витамин в1 пиримидин ва тиазол халқаларидан иборат қўйидаги кимёвий тузилишга эга: витамин в1 таркибида …
2 / 22
а метил спиртида енгил эрийди, этил спиртида қийин эрийди, эфирда эса эримайди. тиамин хлорид.витамин в1 4-метил-5-β-оксиэтил-n-(2-метил-4-амино-5-метилпиримидил)-тиазолий хлорид, гидрохлорид. тиамин хлорид кучсиз, ўзига хос ҳидли, ок кристалл кукун бўлиб, сувда енгил эрийди, спиртда қийин эрийди, эфир, хлороформ, ацетон ва бензолда эримайди. у гигроскопик моддадир. барча тиамин гуруҳ препаратларининг чинлигини тиамин ва унинг ҳосилалари калий гексацианоферрат (iii) ва натрий гидроксид эритмалари таъсирида оксидланиб, сариқ, рангли тиохром моддасини ҳосил қилади. эритмага бутил спирти қўшиб чайқатилса, тиохром спирт қатламига ўтади. тиохром ультрабинафша нур окимида кўк рангланиб товланади. ранг кислота таъсирида ўчиб кетади, ишқор таъсирида эса яна қайтадан ранг тикланади. тиохром реакциясидан тиамин ҳосилаларининг миқдорини флуориметрик усул бўйича аниқлашда ҳам фойдаланилади. тиамин хлориднинг сувдаги эритмасига хлорид кислота ва хлорамин эритмаси хамда хлороформ қўшиб чайқатилганда хлороформ катлами сариқ рангга бўялмаслиги керак. ушбу реакция бўйича тиамин хлорид тиамин бромиддан фарқланади. тиамин бромиддаги бромни, тиамин хлориддаги хлорни одатдагича нитрат кислота шароитида кумуш нитрат билан чўктириб билинади. тиамин бромиддаги …
3 / 22
обензолсульфо кислота, п-аминоацетофенон ва бошқалар билан рангли азобўёқ, хосил қилишидан ҳам фойдаланилади. тиамин бромиднинг миқдорини яна ундаги бром асосида аргентометрик (фольгард) усул бўйича ҳам аниқланади. дфнинг талабига кўра, тиамин хлоридни сувсиз муҳитда кислота-асос титрлаш усули бўйича аниқланади. тиамин ва унинг ҳосилалари юрак, нерв системаси ва овқат ҳазм қилиш органлари иш фаолиятини яхшилайди ҳамда оксил, қанд, мой алмашинуви ва бошқа, организмда мавжуд биокимёвий жараёнларда иштирок этади. тиамин хлорид ва бромидни юрак, жигар, нерв касаллигининг турли ҳолатлари, жумладан, меъда-ичак иш фаолиятининг бузилишида, тиреотокси-коз, турли тери касалликларида ва бошқа касалликларни даволашда кўлланади. изоаллоксазин унумлари. изоаллоксазин гуруҳ препаратларга рибофлавин (витамин в2) ҳамда унинг ярим синтетик йул билан олинган коферменти рибофлавин мононуклеотид киради. рибофлавин табиатда кенг тарқалган моддалардан бўлиб, у ўсимлик ва хайвон маҳсулотларида учрайди. айникса у пиво, хамир ачитқиси, буғдой, жавдари нон, кук нухот, исмалок, тухум, гушт, жигар ва буйракда кўп микдорда бўлади. 1926 йилда ачиткидан витамин в гурухига кирувчи юқори хилоратга чидамли модда …
4 / 22
н халқаларининг ўзаро туташишидан ҳосил бўлган конденсирланган изоаллоксазин гетероциклик система ва d- рибоза қолдиғи ташкил қилади. витамин в2 ни табиий хом ашёдан олиш технологик ва иктисодий жихатдан анча мураккаб ва қиммат тушади. 5 тонна сутдан 1 г препарат олиш мумкин. шу сабабли тиббиёт эхтиёжларини тула қондириш учун ҳозирги вақтда рибофлавин фақат синтез йўли билан олинади. рибофлавин. витамин в2 riboflavinum- vitaminum b2 6,7-диметил-9-( d- 1- рибитил)-изоаллоксазин рибофлавин кучсиз ўзига хос ҳидли ва таъми аччик, тўқ сариқ кристалл кукун бўлиб, сувда кам эрийди, 95% ли спирт, эфир, хлороформ, бензол ва ацетонда деярли эримайди. ишқорларда, хлорид ва сирка кислоталарида эрийди. унинг ишқордаги эритмаси оптик фаол бўлиб, қутбланган нур текислигини чапга буради. препарат ёруғликка жуда ҳам сезгир модда бўлиб, унинг таъсирида ўзининг таркибини ўзгартиради. рибофлавиннинг нейтрал ёки кучсиз кислота муҳитли эритмаси ёруғлик таъсирида люмихром моддасига ўтади. люмихром рибофлавинга ухшаш сариқ рангга бўялган бўлсада, ундан уб нур окимида товланмаслиги ва таркибида рибоза қолдиғининг йўқлиги билан …
5 / 22
ит, кўз касалликларида (конъюнктивит,катаракта ва бошқаларда) қўлланади. препаратни оғзи беркитилган, қўнғир шиша идишларда сақланади. пирролнинг макроциклик ҳосилалари. цианкобаламин.витамин в12 cyanocabalaminum. vitaminum в12 жигар ва ачитқининг турли қон касалликларини даволашда бошқа табиий маҳсулотларга нисбатан бирмунча фаол таъсирга эга эканлиги қадимдан маълум. улар таркибининг мураккаблиги ҳамда шифобахш таъсирга эга эканлиги туфайли олимлар эътиборини ўзига тортган. 1948 йилда е. л. рикс (ақш) ва е. а. смит (англия) томонидан бир вақтнинг ўзида жигар экстрактидан кам-қонликка қарши тўқ қизил рангли кристалл модданинг ажратиб олиниши витаминологларнинг шу давргача эриш-ган катта ютуқларидан бири бўлди. кейинчалик бу модданинг кимёвий, физикавий хоссалари, унинг организмга таъсири ва бошқа томонларини чуқур ўрганишда биокимё, тиббиёт ва бошқа соҳа олимлари кенг доирадаги илмий изланишлар олиб бордилар. 1955 йилда д. к. ходжкин томонидан олиб борилган рентгенокристал-лографик ва чуқур кимёвий таҳлил натижасида витамин в12 нинг молекула тузилиши аникланди. у кимёвий тузилиши жиҳатидан ҳозиргача маълум бўлган витаминлардан энг мураккаби ҳисобланади. витамин в12 нинг тўла синтезини 1971 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"vitamin b1 (tiamin) va uning hosilalari" haqida

гетроциклик бирикмалар гуруҳига кирадиган дори воситалари. гетроциклик бирикмалар гуруҳига кирадиган дори воситалари. режаси. 1. тиамин бромид 2. тиамин хлорид 3. рибофлавин 4. цианкоболамин. 5.тавсифи таҳлил усуллари ва хоссалари пиримидин-тиазол ҳосилалари. бу гуруҳни витамин в1 ва унинг асосида олинган турли ҳосилалари ташкил қилади. ҳозирги вақтда тиббиётда витамин в1 гуруҳ препаратларидан тиамин хлорид, тиамин бромид ва унинг ҳосилаларидан кокарбоксилаза, фосфатиамин ва бенфотиамин турли касалликларни даволашда ишлатилади. улар кимёвий тузилишининг асосини метилен гуруҳи орқали ўзаро бириккан, олти аъзоли пиримидин ва беш аъзоли тиазол ҳалқалар ташкил қилади. витамин в1 ёки тиаминни биринчи марта 1911 йилда поляк олими каземир функ шоли кепагидан биологик фаол концентрат ҳолида олди. ...

Bu fayl PPTX formatida 22 sahifadan iborat (193,6 KB). "vitamin b1 (tiamin) va uning hosilalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: vitamin b1 (tiamin) va uning ho… PPTX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram