g’alla o’simliklarni karantin kasalliklari

PPTX 50 sahifa 8,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 50
презентация powerpoint mavzu:g’alla o’simliklarni karantin kasalliklari reja 1.bugdoyning karantin kasalliklari 2.sholining karantin kasalliklari 3.makkajo’xorining karantin kasalliklari 4.kasalliklarga qarshi karantin chora-tadbirlar. сариқ занг касаллиги сариқ занг замбуруғлари баргларда узун қатор-қатор жойлашган сариқ доғлар ҳосил қилади. бу касалликни экинларга тарқалиши ва қишлаши қўнғир зангдан фарқ қилмайди. сариқ занг споралари 0°сда ўсишни бошлайди ва ҳаво ҳарорати 8-13°с га етганда тўқималар ичига киради. янги споралар 12-15°с ҳароратда ҳосил бўлади ва шамол ёрдамида фаол тарқалади. буғдой ҳосилдорлигини 50-60% гача камайтириши мумкин. кураш усуллари: - дала атрофларини ғалласимон бегона ўтлардан тозалаш; суғориш режимига риоя қилиш; минерал ва маҳаллий ўғитларни меъёрида солиш; чуқур ва сифатли шудгор қилиш. - кимёвий препаратлар билан ишлов ўтказиш. қўнғир занг касаллиги касаллик белгиларидан бири – баргларда думалоқ, тарқоқ ҳолда жойлашган, сарғиш-қўнғир доғ ҳосил бўлишидир. улар ичида ривожланган споралар бошқа ўсимликларга ҳаво ҳарорати 15-23°с га етганда шабнам, ёмғир ва шамол ёрдамида ўтади. касаллик манбаи ёввойи ҳолда ўсадиган бошоқли бегона ўтлардир. споралар кузги буғдой …
2 / 50
арга ўтади. касаллик ҳаво ҳарорати 15-20°с ва нисбий намлиги 80-90% бўлганида жуда ҳам тез тарқалади ва ривожланади. буғдой ҳосилдорлигини 25-30% гача камайтириши мумкин. кураш усуллари: дала атрофларини ғалласимон бегона ўтлардан тозалаш; суғориш режимига риоя қилиш; минерал ва маҳаллий ўғитларни меъёрида солиш; чуқур ва сифатли шудгор қилиш. кимёвий препаратлар билан ишлов ўтказиш. септориоз касаллик тошкент, самарқанд, жиззах ва қашқадарё вилоятлари ва фарғона водийсида кенг тарқалган. септориоз касаллиги буғдой баргларида қора мева таначаларини ҳосил қилади. бу мева таначалардан конидиялар чиқиб ёмғир ва шамол ёрдамида бошқа ўсимликларга ўтиб тарқалади. замбуруғнинг пикнидиялари ва мицелийлари қишловдан чиқиб баҳорда ёш ўсимлик майсаларга тарқалади. буғдой ҳосилдорлигини 35-45% гача камайтириши мумкин. кураш усуллари: - суғориш режимига риоя қилиш; дала атрофларини бегона ўтлардан тозалаш; алмашлаб экиш; ерни чуқур шудгор қилиш. - фунгицидлар пуркаш. бошоқ фузариози буғдойнинг бошоқ ва донларини зарарлайди. касаллик манбаи ғалласимон бегона ўтлар, тупроқ ва ўсимлик қолдиқлари ҳисобланади. ёмғир, шамол ва ҳашаротлар орқали тарқалади. буғдойнинг бошоқлаш фазасида …
3 / 50
рши курашнинг энг самарали усули уруғлик донни системали таъсир этувчи уруғдорилагич фунгицидлар билан дорилаб экишдир. қаттиқ қоракуя касаллиги ўзбекистонда кенг тарқалган касалликлар қаторига буғдой қаттиқ қора куя касаллиги киради. касаллик белгилари – дон ўрнига қоракуя споралари билан тўлган халтачалар ҳосил бўлади. инфекция фақат уруғнинг ташқи қисмида сақланади ва кейинги йил экинларни зарарлайди. кураш усуллари: бу касалга қарши курашнинг энг самарали усули уруғлик донни системали таъсир этувчи уруғдорилагич фунгицидлар билан дорилаб экишдир. буғдой касалликларига қарши кураш муддатлари ва фунгицидларни сарф меъёрлари касалликлар номи қачон курашилади препаратнинг 1 гектарга сарф меъёри (уруғдорилагич 1 тонна уруғ учун) чангли ва қаттиқ қоракуя уруғлик дориланади. қоракуя тушган даладан уруғлик олинмайди таъсир этувчи моддаси дифеноконазол, 3% сус.к. – 2,0 л; дифеноконазол+ципроконазол, 3,6% сус.к. – 0,8 л; дифеноконазол+мефеноксам, 11,5% сус.к. – 0,5 л. карбоксин+тирам, 75% н.кук. – 2,5-3,0 кг; карбоксин+тирам, 200 фф 34% с.сус.к. – 2,0-2,5 л; тебуконазол, 6% с.э.сус. – 0,4-0,5 л; тебуконазол +протиоконазол, 40% с.э.сус. …
4 / 50
ustilaginomycetes (устилягиномицетес) синфи, ustilaginales (устилягиналес) тартиби, tilletiaceae (тиллециацеа) оиласига мансуб бўлган tilletia indica (тиллеция индика) тури қўзғатади. синоними neovossia indica (неовоссия индика). ғалла экинларининг карантин касалликлари буғдойнинг ҳинд (карнал) қоракуясини қўзғатувчи замбуруғ: tilletia indica – тиллеция индика синоними: neovossia indica – неовоссия индика буғдойнинг ҳинд қоракуяси географик тарқалиши: ватани – ҳиндистон. осиё – афғонистон, ироқ, ливан, мьянма, покистон, сурия, туркия, ҳиндистон, эрон; америка – мексика, ақш. ўзбекистонда ва бошқа мдҳ мамлакатларида карантин касаллик ҳисобланади. касалликнинг ўзбекистонга кириши ва тарқалиши хавфи мавжуд. ғалла экинларининг карантин касалликлари буғдойнинг ҳинд қоракуяси асосий хўжайин ўсимлиги - юмшоқ буғдой. чидамли навлар мавжуд эмас. пакана навлар узун бўйли навлардан кучлироқ зарарланади. ғалла экинларининг карантин касалликлари буғдойнинг ҳинд қоракуяси бошқа экинлардан қаттиқ буғдойнинг баъзи навлари, жавдар, тритикале, бошоқли ўтлардан эгилопс, ялтирбош, райграс ҳар хил даражада зарарланиши мумкин. қаттиқ буғдойнинг аксарият навлари зарарланмайди. ғалла экинларининг карантин касалликлари буғдойнинг ҳинд қоракуяси касаллик белгилари. ўсимликлар гуллаш пайтида гул орқали зарарланади …
5 / 50
лик белгилари (давоми). касаллик фақат бошоқда намоён бўлади, ҳар бир бошоқда биттадан 5 тагача бошоқча зарарланади. кўпинча доннинг муртак қисми ёки эгатчаси зарарланади ва уларда телиоспораларнинг қора кукуни пайдо бўлади. бу қоракуяни ҳам фақат буғдой донлари пишгандан ва бошоқчалар очилгандан сўнг кўриш мумкин. ғалла экинларининг карантин касалликлари буғдой ҳинд қоракуясининг қўзғатувчиси ва унинг биологияси вақт ўтиши билан зарарланган доннинг қобиғи ёрилади ва ундан телиоспоралар чиқади. қўзғатувчининг ўзига хос белгиси – телиоспора тўдачалари пайдо бўлишидир. замбуруғнинг етилган телиоспоралари эллипс, нотўғри думалоқ ёки овал шаклли, жигарранг ёки тўқ-қўнғир ёхуд деярли қора тусли, қобиғи тўқ-қизил-қўнғир, деярли қора тусли, тўрсимон, унинг устида яна битта рангсиз желатин қобиғи ва дум шаклли рангсиз ўсмаси мавжуд; катталиги 22-45(55)х22-40 мкм, ўртача узунлиги 35,5 мкм ёки диаметри 18-49 мкм. тўдачаларда етилган споралар орасида кўплаб сарғиш ёки деярли рангсиз, думалоқ ёки қиррали, споралардан кичикроқ стерил ҳужайралар мавжуд. t. indica телиоспораларининг шакли t. tritici никига ўхшаш, аммо 2 марта каттароқ (t. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 50 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"g’alla o’simliklarni karantin kasalliklari" haqida

презентация powerpoint mavzu:g’alla o’simliklarni karantin kasalliklari reja 1.bugdoyning karantin kasalliklari 2.sholining karantin kasalliklari 3.makkajo’xorining karantin kasalliklari 4.kasalliklarga qarshi karantin chora-tadbirlar. сариқ занг касаллиги сариқ занг замбуруғлари баргларда узун қатор-қатор жойлашган сариқ доғлар ҳосил қилади. бу касалликни экинларга тарқалиши ва қишлаши қўнғир зангдан фарқ қилмайди. сариқ занг споралари 0°сда ўсишни бошлайди ва ҳаво ҳарорати 8-13°с га етганда тўқималар ичига киради. янги споралар 12-15°с ҳароратда ҳосил бўлади ва шамол ёрдамида фаол тарқалади. буғдой ҳосилдорлигини 50-60% гача камайтириши мумкин. кураш усуллари: - дала атрофларини ғалласимон бегона ўтлардан тозалаш; суғориш режимига риоя қилиш; минерал ва маҳаллий ўғитларни меъёрида солиш;...

Bu fayl PPTX formatida 50 sahifadan iborat (8,3 MB). "g’alla o’simliklarni karantin kasalliklari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: g’alla o’simliklarni karantin k… PPTX 50 sahifa Bepul yuklash Telegram