tuproq unumdorligini oshirishda biotexnologiya (6-ma’ruza)

PPT 42 sahifa 7,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология. ўсимликларни ҳимоя қилишда биотехнология. 6 – маъруза режа: 1. тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология тўғрисида тушунча 2. тупроқ унумдорлигини оширишда микроорганизмлар-нинг роли 3. тупроқ унумдорлигини оширишда тугунак бактериялар асосида олинадиган препаратлардан фойдаланиш 4. эркин яшовчи азотфиксаторлар асосида олинадиган препаратлар 5. фосфорни ўзлаштирувчи микроорганизмлар асосида олинадиган препаратлар 6. тупроқ унумдорлиги оширишда қўлланиладиган турли таъсирга эга микроб препаратларидан фойдаланиш илмий адабиётлардаги маълумотларга қараганда ер юзидаги қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан бир йилда 100 млн тонна азотни ўзлаштиради. шундан 12 млн тоннаси минерал ўғитлар билан, 88 млн тоннаси эса азотфиксатор микроорганизмлар ҳисобига компенсация қилиниши қайд этилган. кўп микроорганизмлар биологик азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. ҳозирда тугунак бактериялар ва азотобактердан ташқари анаэроб азот тўпловчи (clostridium pasterianum), шунингдек бир қатор микобактериялар, баъзи термофил бактериялар, кўпгина замбуруғлар, алвон ранг бактериялар ҳам учраши исботланган. тупроқ унумдорлиги тўғрисида тушунча тупроқда, айниқса, ўсимликлар ризосфераси ва ризо-планида ўтадиган микробиологик жараёнларни бошқариш учун маълум бир …
2 / 42
тупроқ унумдор-лигини ошириш ва уни сақлаб туриш, бу жараённи бошқариш кўп маънода, тупроқда микробиологик жараёнларни бошқариш билан узвий боғлиқ. фойдали микроорганизмлар асосида тайёрланадиган бактериал препаратлардан фойдаланиш ҳозирги кун биотехнологиясининг долзарб муаммоси бўлиб ҳисобланади. кўп микроорганизмлар биологик азотни ўзлаштириш хусусиятига эга: микроб-азотфиксаторларга: тугунак бактериялар азотобактерлар кўк яшил сувўтлари (цианобактериялар) анаэроб азот тўпловчи (clostridium pasterianum) микобактериялар баъзи термофил бактериялар кириши аниқланган. тупроқ унумдорлигини оширишда тугунак бактериялар асосида олинадиган препаратлардан фойдаланиш дуккакли ўсимлик туганакларининг умумий кўриниши туганак бактерияларнинг хусусияти дуккакли ўсимликлар-нинг ҳар хил турлари фосфор ва калий билан тўлиқ таъминланганда йилига ҳар бир гектар ерга: себарга-150-160, бўри дуккаги-160, беда-300 кг гача азот тўплай олади. ўсимликлар билан симбиоз муносабатга киришадиган азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар уч гуруҳга бўлинади: 1) ҳужайра ички симбионтлари (rhizobium-frankia, nostos- gunnera билан симбиозда); 2) ўсимлик ичида жойлашган, лекин ҳужайра ичига кириб бормайдиган микроблар (azolla билан симбиозда-anabaena ёки nostoc; acetobakter ва azoarcus - эндофит бактериялари); 3) илдизда яшовчи ассоциатив диазотрофлар (azospirillum flavobakterium). aзот …
3 / 42
rhizobium meliloti medicago (беда), melilotus (қашқарбеда) r.leguminosаrum bv. trifolii trigonella (йўнғичқа) r.leguminosаrum bv. viceae trifolium (себарга) r.leguminasаrum bv. phaseoli (r. etli) pisum (нўхат), lathyrus (кўк нўхат) r.tropici phaseolus (ловия) r.galegae galega (галега) sinorhizobium fredii glycine (соя) mezorhizobium loti lotus (лядвинец), lupinus (бўри дуккаги) bradyrhizobium japonicum glycine (соя) тугунак бактериялар ва эркин яшовчи азотфиксаторлар асосида олинадиган асосида олинадиган препаратлар * азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар азотфиксаторлар микроорганизмларнинг алоҳида таксономик бирлигини ташкил этмайди. улар прокариот-ларнинг деярли барча асосий гуруҳлари: грамманфий ва граммусбат эубактериялар, цианобактериялар, актиномицетлар ва архебактериялар орасида учрайди. азотни ўзлаштирувчи микроорганизмларнинг кўпчилиги диазотрофлар бўлиб, молекуляр азот (n2) ни азотнинг ягона манбаи сифатида ўзлаштира оладилар. шу билан бирга баъзи азотфиксаторлар n2 ни фақатгина ўсимликлар билан (rhizobium, frankia) симбиоз муносабатдагина ўзлаштирадилар. шунингдек, қатор микроорганизмлар (azorhizobium, anabaena, nostoc) диазотроф ва ўсимликлар билан симбиоз муносабатга киришиш хусусиятининг иккаласини ҳам ўзида мужассамлаштирган бўлади. эркин яшовчи азотфиксаторалар azotobacter chroococcum мисол бўлади, 1 г ишлатилган қанд моддасига нисбатан 20 мг …
4 / 42
рал фосфор бирикмаларини ўзлаштириш приофосфатлар полифосфатлар биологик фаол моддлар ишлаб чиқариш тиамин пиродоксин биотин пантотен ва никотин кислоталари витамин в12 турли таъсирга эга микроб препаратларидан фойдаланиш автохтон микроорганизмлар асосида олиндиган препаратлар (амб препарти). комплекс таъсир - биостимулловчи ва фунгицид таъсир спектрга эга микроорганизмлар (псевдобактерин, байкал, бамил, биоэнергия, кюссей –эм ). калийли бирикмаларнини ўзлаштирувчи микроорганизм-лар (калиплант). ўзбекистонда тупроқ унумдорлигини ошириш биотехнологияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзбекистонда россия қишлоқ ҳўжалик академияси қишлоқ ҳўжалик микробиологияси институти билан ҳамкорликда ризобиал бактерияларнинг коллекцияси тўпланган. соя, беда, мош каби ўсимликлар ҳосилдорлигини оширувчи, тупроқ унумдорлигини оширувчи микробли ўғитлар олиш ишланмаси яратилган ва амалиётда синов ишлари олиб борилмоқда. буғдой, ғўза ва бошқа ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишда ўзр фа микробиология институти олимлари томонидан азотни эркин ўзлаштирувчи микроорганизмларни тадқиқ этиш борасида ҳам бир қатор изланишлар олиб борилмоқда. азот тўпловчи микроорганизмлар асосида 1999 йилда «ер малҳами» препарати яратилиб, давлат кимё комиссияси рўйхатидан ўтиб, қишлоқ ҳўжалик амалиётида фойдаланиб келинмоқда. хулоса тупроқ микроб гуруҳларига …
5 / 42
уғлар асосида олинадиган энтомопатоген препаратлар 3. ўсимлик зараркунада ҳашаротларига қарши курашда биологик фаол моддалардан фойдаланиш 4. бегона ўтларга қарши кураш усуллари атамалар регенерация - қайта тикланиш вироид - юқумли агентлар: кичик молекулали бир полинуклеотид занжиридан ташкил топган рнк дан иборат. касаллика сабаб бўлади. гибридизация - дурагайлаш атрактантлар - қрама-қарши жинс вакилларини жалб этадиган феромонлар экдизонлар - кўпчилик бўғимоёқлилар (ҳашаротлар, қисқичбақасимонлар) гормони. ўсимлик касалликлари ўсимлик касалликлари вирус замбуруғ бактерия инфекциялардан ҳоли ўсимликларни олиш жараёнини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: вируслар мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган ўсимликлар ёрдамида соғломлаштириладиган намуналарнинг зарарланиш даражасини аниқлаш; термотерапия ва меристемаларни ўстириш; ўсимлик меристемаларидан олинган регенерация қилинган кўчатларда вируслар мавжудлигини текшириш. ўсимликларни ҳимоя қилишда антибиотиклар фитобактериомицин фитолавин -100 трихотецин бластицидин, касугамин (япония) валидамицин целлоцидин тетранактин микроб препаратларини ишлаб-чиқариш учун қуйидаги талаблар қўйилади: уларнинг спецификлиги, фақат маълум бир турдаги заракунандаларга таъсир қилиб, фойдали ҳашаротларга зарарсизлиги; юқори самарали таъсир кучига эга бўлиши; ишлаб чиқариш ва қўллашнинг қулайлиги; одам ва ҳайвонлар учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tuproq unumdorligini oshirishda biotexnologiya (6-ma’ruza)" haqida

2-мавзу: ген муҳандислигининг моддий асослари тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология. ўсимликларни ҳимоя қилишда биотехнология. 6 – маъруза режа: 1. тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология тўғрисида тушунча 2. тупроқ унумдорлигини оширишда микроорганизмлар-нинг роли 3. тупроқ унумдорлигини оширишда тугунак бактериялар асосида олинадиган препаратлардан фойдаланиш 4. эркин яшовчи азотфиксаторлар асосида олинадиган препаратлар 5. фосфорни ўзлаштирувчи микроорганизмлар асосида олинадиган препаратлар 6. тупроқ унумдорлиги оширишда қўлланиладиган турли таъсирга эга микроб препаратларидан фойдаланиш илмий адабиётлардаги маълумотларга қараганда ер юзидаги қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан бир йилда 100 млн тонна азотни ўзлаштиради. шундан 12 млн тоннаси минерал ўғитлар билан, 88 млн тонна...

Bu fayl PPT formatida 42 sahifadan iborat (7,9 MB). "tuproq unumdorligini oshirishda biotexnologiya (6-ma’ruza)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tuproq unumdorligini oshirishda… PPT 42 sahifa Bepul yuklash Telegram