milliy iqtisodiyot raqobatbardoshligini oshirishning ijtimoiy omillari

PPTX 22 pages 10.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
презентация powerpoint миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг ижтимоий омиллари миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашда инсон капиталининг ўрни. ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш истиқболлари. инсон капитали ривожланишининг ижтимоий кўрсаткичлари. инсон салоҳияти ривожланиши индекси (исри). инсон капиталини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари.инсон ривожланишини интеграл баҳолаш кўрсаткичлари. 1. миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашда инсон капиталининг ўрни инсон капиталининг аҳамияти табиий ресурслар, моддий бойлик ва воситаларга қараганда юқорироқдир. шунинг учун инсон капитали иқтисодий ўсиш ва самарадорликнинг асосий омилидир. инсон капиталининг иқтисодий категорияси сифатидаги тушунчаси жаҳон ахборот ҳамжамияти ва “билимлар иқтисодиёти” ривожланиши билан биргаликда мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. инсон капиталининг шаклланиши манбаларидан (давлат, оила, хусусий шахслар ва бошқалар) қатъи назар ундан фойдаланиш ва бевосита даромад олиш инсоннинг ўзи томонидан назорат қилинади. алоҳида шахснинг инсон капитали унинг саломатлиги, соғлиғи, қобилияти, билими ва кўникмаларидан иборатдир. “инсоннинг қиймати” унинг ҳаёти босқичларида ортиб боради, бу қийматдан меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида фойдаланилади. корхонанинг инсон капиталида ҳозирги вақтда савдо белгиси, персонал ва янги технологиялар сифатидаги номоддий активлар …
2 / 22
даромад мос тушади; 2) табиий қобилиятлар, уларга ана шу қобилиятларга рента мос тушади; 3) соф меҳнат. юқоридагиларнинг дастлабки икки омили инсон капиталини, ҳамма унсурлари эса умумэътироф этилган маънодаги меҳнатни ифода этади. замонавий инновацион иқтисодиётдаги сифат ўзгаришлари инсон капиталининг аҳамияти беқиёс ошганидан далолат беради. экспертларнинг маълумотларига кўра сўнгги 100 йил мобайнида жаҳонда ишлаб чиқаришда жисмоний меҳнатнинг салмоғи 90% дан 10% га камайган. яқин йиллар ичида эса ушбу кўрсаткич 5% га тушиши прогноз қилинмоқда. хх асрнинг 80-йилларига келиб инсон фақат ижтимоий неъматларни яратувчиси эмас, балки ижтимоий бойликнинг ҳал қилувчи субъекти ҳам эканлиги тўғрисидаги хулосага келинди. буни а.маршалл шундай таърифлаган эди: “... инсон – бойликни яратишнинг асосий воситаси ва у бойликнинг пировард мақсади бўлиб хизмат қилади бмт ривожланиш дастурининг таърифича: “инсон тараққиёти – одамларни кенгроқ танлаш имконияти билан таъминлаш жараёнидир. бундай танлов чексиз бўлиши ва вақт ўтиши билан ўзгариши принципиал ахамиятга эгадир. бироқ ривожланишнинг барча даражаларида узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим эгаллаш …
3 / 22
маҳсулот умумий ҳажмининг тўртдан уч қисми инсон капиталини тўплашга сарфланмоқда. гэри стэнли беккер 1930-2014 й.й. инсон капитали назариётчиларидан г.беккер инсон капитали тушунчасини биринчи бўлиб микродаражада қўллай бошлади. у корхонадаги инсон капиталини инсон кўникмалари, билим ва маҳоратининг жамланмаси деб белгилаган. г.беккернинг ҳисоблашича, ходимларнинг махсус тайёргарлиги фирманинг рақобат устуворлигини шакллантиради. бу бозорларда маҳсулотларнинг маълум ва машҳур бўлиши, пировард натижада фирманинг нуфузи, ноу-хауси ва савдо белгисида ўз ифодасини топади. таълимга чиқимлар ҳам таълим олиш учун бевосита харажатлар, ҳам муқобил чиқимлар – ўқиш даврида бой берилган даромадлардир. унинг ҳисоблаб чиқишича, таълимга инвестициялар йилига тахминан 12,0 – 14,0% миқдорида фойда келтиради. 1-расм. инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш 1-расм. инсон капиталига инвестициялар турлари америкалик иқтисодчи и.бен-поратнинг тасниф-лашига кўра, инсон капитали қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: 1) инсон капиталини яратишда иштирок этаётган одамларнинг сифат хусусиятлари ва қобилияти; 2) бозорда таклиф этилаётган ҳамда бошқа ашёлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга киритилган капитал қисми инсон капитали деганда одамларнинг меҳнатга бўлган …
4 / 22
шқарув меҳнати, яшаш ва иш жойи муҳитидир. 3. инсон капиталини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари. инсон ривожланишини интеграл баҳолаш кўрсаткичлари. инсон потенциалини ривожлантириш индекси уч ўлчов индексларининг қуйидаги ўртача геометрик миқдори жамланмасидир: (iтурмуш 1/3 + iтаълим 1/3 + iдаромад 1/3) инсон потенциалини ривожлантириш индексини ҳисоблаб чиқишга мисол сифатида қуйидаги кўрсаткичларини олайлик: • туғилганда кутилаётган умр давомийлиги – 75,2 ёш; • таълим олишнинг ўртача давомийлиги –5,5 йил; • кутилаётган таълим давомийлиги – 10,4 йил; • аҳоли жон бошига ялпи миллий даромаднинг харид қобилияти паритети – 2805 ақш доллари. 1-расм. инсон потенциалини ривожлантириш индекси инсон капитали турларини унга харажатлар, инвестициялар киритиш нуқтаи назаридан ҳам таснифлайдилар. шу асосда инсон капиталининг қуйидаги формуласи иқтисодчи олимлар томонидан ишлаб чиқилган: 4. ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш истиқболлари ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида таълим инсон фаолиятининг турли йўналишларида юқори технологияларни жорий этиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш даражаси юксалишининг жуда муҳим шарти бўлиб қолмоқда. жаҳон …
5 / 22
а соғлиқ билан юзага келиши мумкин бир қатор хавфларни инобатга олади. соғлом ўсиш (нуқсонсиз ривожлананаётган болалар улуши). 100 боладан 89 нафари ривожланишдан орқада қолмайди. 100 боладан 11 нафарида ривожланишда кечикиш ва умр давомида когнитив ва жисмоний чекланишлар хавфи мавжуд. кутилаётган таълим олиш муддати. прогнозга кўра, ўзбекистонда 4 ёшдан бошлаб мактабгача таълим олаётган бола учун, 18 ёшга келиб, таълим олиш муддати 12 йилни ташкил этади. умумлаштирилган тест натижалари. ўзбекистондаги талабаларнинг таълим натижалари 474 баллни ташкил этган, бу ерда энг юқори таълим натижалари 625 балл, энг паст даражадаги таълим натижалари эса 300 баллга тўғри келади. таълим сифатига қараб таълим олиш давомийлиги. ўқувчилар томонидан ҳақиқатан ҳам олинган билимларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда, мактабда кутилаётган таълим давомийлиги атиги 9,1 йилни ташкил этади. ўзбекистонда турли хил ижтимоий-иқтисодий гуруҳларнинг икиларини таққослаш учун маълумотлар етарли эмас. 1-жадвал “ўзбекистон республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси”да мамлакат инсон камолоти (тараққиёти) индекси рейтингини 105-ўриндан (2018 йилги ҳисобот бўйича) …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "milliy iqtisodiyot raqobatbardoshligini oshirishning ijtimoiy omillari"

презентация powerpoint миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг ижтимоий омиллари миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашда инсон капиталининг ўрни. ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш истиқболлари. инсон капитали ривожланишининг ижтимоий кўрсаткичлари. инсон салоҳияти ривожланиши индекси (исри). инсон капиталини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари.инсон ривожланишини интеграл баҳолаш кўрсаткичлари. 1. миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашда инсон капиталининг ўрни инсон капиталининг аҳамияти табиий ресурслар, моддий бойлик ва воситаларга қараганда юқорироқдир. шунинг учун инсон капитали иқтисодий ўсиш ва самарадорликнинг асосий омилидир. инсон капиталининг иқтисодий категорияси сифатидаги тушунчаси жаҳон ахборот ҳамжамияти ва “билимлар иқтисодиёти” ривож...

This file contains 22 pages in PPTX format (10.0 MB). To download "milliy iqtisodiyot raqobatbardoshligini oshirishning ijtimoiy omillari", click the Telegram button on the left.

Tags: milliy iqtisodiyot raqobatbardo… PPTX 22 pages Free download Telegram