“ilm yo‘li” variativ dasturi: 6–7 yoshdagi bolalarni maktabga tayyorlash taqdimoti

PPTX 58 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 58
презентация powerpoint сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси 2020 йил анъанавий август кенгаши “илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича тақдимот маърузачи: м.т.тўрақулова “илм йўли” вариатив дастури мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти илмий-методик кенгашининг 2019 йил 29 август 7-сонли йиғилиш қарори билан, мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методик ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг 2019 йил 20 сентябрдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. муаллифлар: и.в. грошева е.ф. цай с.с. миржалилова н.и. медведева кириш ўзбекистон республикасида мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг ташаббуси билан, 2017 йил 30 сентябрьдаги “ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-3305-сон қарори, президентнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”ги пф-5198–сон фармонига кўра, ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. шу боис энг яхши халқаро тажрибалар асосида тизимдаги дастурий ва …
2 / 58
и болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларга таълим тарбия бериш ва мактабга тайёрлаш мақсадида “илм йўли” вариатив дастури ишлаб чиқилди. мазкур дастур мактабгача таълим ташкилотлари учун ишлаб чиқилган “илк қадам” давлат ўқув дастури, ўзбекистон республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари, “кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур”, мактабгача таълимни ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилди. “илм йўли” вариатив дастури боланинг тўлақонли ривожланиши, тарбияланиши ва ўқишини, унинг мактабда таълим олишга самарали тайёрланишини таъминлашга қаратилган, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича халқаро тажрибаларнинг ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган ҳужжат бўлиб саналади. мазкур дастур ўзига хос бўлиб, унга кўра, ўқув-тарбиявий фаолият кунига 3 соат давомида амалга оширилади, унинг мажбурий қисми 80 фоизни ва вариатив қисми эса 20 фоизни ташкил этади. дастур идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган барча мактабгача таълим ташкилотларида қўлланилиши мумкин: -болаларни мактабга мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳларига эга бўлган умумий ҳамда ихтисослаштирилган типлардаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида; …
3 / 58
ача таълимни ривожлантириш концепцияси, давлат талабларига таянган ҳолда болага йўналтирилган сифатли педагогикага принципларига асосланган. дастур замонавий педагогика ва психология тамойилларига таянган ҳолда: истисносиз барча болаларнинг таълим олиш ва ривожланишга тенг имкониятга эга бўлишини таъминлашга; амалиётга бола йўналтирилган ёндашувни, инклюзив таълим тамойилларини жорий этишга; оила ва жамоалар билан ҳамкорлик; таълим-тарбиянинг маданий жиҳатдан мақбул услубларига таянган ҳолда миллий қадрият ва устуворликларни эътиборга олиш; қулай, дўстона ва хавфсиз ривожланиш муҳитини шакллантиришга йўналтирилган. мажбурий бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлаш гуруҳлардаги таълим жараёни қуйидаги тамойилларга асосланган: болага йўналтирилган таълимга ёндашуви; инклюзив таълим ҳақида мушоҳада юритиш; болани холистик(яхлит) ривожланишини таъминлайдиган таълим муҳитининг хусусиятларини белгилаш; мактабгача таълим ташкилотида фаолиятнинг етакчи тури – ўйин асосида таълим бериш; бола – таълим жараёнининг фаол иштирокчиси; режалаштириш ва баҳолаш самарадорлиги; болани тарбиялаш ва ривожлантириш жараёнига ота-оналарни ҳамкорлик асосида жалб этиш; интерфаол таълим; интегратив ўқитиш. дастурда кўзда тутилган вазифалар нафақат ривожланиш марказлардаги фаолият пайтида, балки мустақил, ўйин жараёнида ҳамда педагогларнинг ота-оналар билан …
4 / 58
ўладиган фаолият усулларини кўзда тутади. бошланғич асосий компетенциялар фаолият ва хулқ-атвор субъекти сифатида боланинг яхлит ривожланишини талаб қилади коммуникатив компетенция–мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси. ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. ўқув-тарбиявий жараён учун асос ҳисобланади. ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати. билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш 3.1. 6-7 ёшдаги мактабгача бўлган боланинг умумий асосий компетенциялари 3.2. бола ривожланиши соҳаларининг компетенциялари бола компетенциялари унинг қуйидаги ривожланиш соҳаларида аниқланади: жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари; билиш жараёнининг ривожланиши; ижодий ривожланиш iv боб. ўқитишга ёндашувлар ўзбекистон республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари (ўзр имёбрдт …
5 / 58
а бола унинг ривожланишига ва ҳаётий вазиятларда қўллай олишига қанчалик ёрдам бера оладиган нималарни ўзлаштиргани эътиборга олинади 4.7.инклюзив таълим тамойиллари инклюзив таълим – таълим-тарбиянинг мутлақо янги тизими. бу ҳол педагог томонидан таълим жараёнинини ташкил этишда ҳар бир боланинг физиологик ва руҳий ривожланиши, айниқса, ўзига хос болаларнинг индивидуал хусусиятларини эътиборга олинишини англатади. «илм йўли» вариатив дастури муаллифларининг назарида, мактабгача таълим ташкилоти таълим-тарбия вазифасини амалга ошириш билан биргаликда, бола ҳаётий фаолиятининг асосий соҳаси ҳамдир. шу муносабат билан, мазкур дастурда айнан педагог ҳар бир боланинг ички имкониятларини рўёбга чиқариш ҳуқуқини таъминлаши лозим деган ғояни илгари суради. «илм йўли» вариатив дастури инклюзив таълимнинг қуйидаги тамойилларига таянади: инсоннинг қадр-қиммати унинг қобилияти ва эришган ютуқлари билан белгиланмайди; ҳар бир инсон ҳис этиш ва фикр юритишга қодир; ҳар бир инсон мулоқот юритишга ва унинг фикрлари эътироф этилишига ҳақлидир; барча кишилар бир-бирига эҳтиёж сезади; чинакам таълим муайян ўзаро муносабатлар доирасидагина амалга оширилиши мумкин; барча инсонлар қўллаб-қувватлашга ва тенгдошлар …

Want to read more?

Download all 58 pages for free via Telegram.

Download full file

About "“ilm yo‘li” variativ dasturi: 6–7 yoshdagi bolalarni maktabga tayyorlash taqdimoti"

презентация powerpoint сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси 2020 йил анъанавий август кенгаши “илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича тақдимот маърузачи: м.т.тўрақулова “илм йўли” вариатив дастури мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти илмий-методик кенгашининг 2019 йил 29 август 7-сонли йиғилиш қарори билан, мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-методик ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг 2019 йил 20 сентябрдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. муаллифлар: и.в. грошева е.ф. цай с.с. миржалилова н.и. медведева кириш ўзбекистон республикасида мактабгача таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. ўзбекистон респуб...

This file contains 58 pages in PPTX format (1.1 MB). To download "“ilm yo‘li” variativ dasturi: 6–7 yoshdagi bolalarni maktabga tayyorlash taqdimoti", click the Telegram button on the left.

Tags: “ilm yo‘li” variativ dasturi: 6… PPTX 58 pages Free download Telegram