3-mavzu: pul nazariyalari

PPTX 29 pages 2.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
мавзу: пул назарияси. 2-маъруза ( 2 соат) 3-мавзу: пул назариялари режа: классик пул назариялари: металл пуллар назарияси. номинал пуллар назарияси. миқдорий назария замонавий монетаризм назарияси. блиц сўров пул нима ? пулнинг зарурлигини асосланг. пулнинг моҳияти нимада? пул қандай функцияларини бажаради? жамғарма воситаси функциясининг ижобий ва салбий тарафларини изоҳланг. муомала воситаси функциясининг аҳамияти нимада? пул қиймат ўлчов функциясини қандай бажаради? пулнинг товарлигини исботловчи далиллар келтиринг. пул назарияси — пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. пул ва унинг сотиб олиш орасидаги мунособатлар пул назариясининг асосий масалаларидан бири бўлиб келган. хуллас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари ўз навбатида пул назарияларини келтириб чиқарди. пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб, ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётдан маълум даражада оқсашини олдини олиш ва уни ривожлантириш масаласи ҳисобланади пул назариялари: 1 металл назариялари 2 номиналл назариялари 3 миқдорий назария 4 монетаризм металл пул назарияси пулнинг металлик …
2 / 29
г фикрига кўра олтин ва кумуш ўз табиатига кўра пул ҳисобланади. ҳар бир жамиятнинг бойлиги унинг олтин ва кумуш захиралари билан белгиланади. сўнгги меркантилистлар пулнинг асосий функцияси бу жамғариш функцияси деб ҳисоблайдилар. xvi асрнинг иккинчи яримидан xvii аср охирига қадар европада сўнгги меркантилистларнинг қарашлари ҳукмрон ғояга айланди. сўнгги меркантилистларнинг энг таниқли вакили томас мен ҳисобланади.томас мен айтадики, пул савдони яратади, савдо эса пулни кўпайтиради. томас мен биринчи бўлиб , «умумий савдо баланси» деган тушунчани киритган. илк металл пул назарияси тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди: ҳақиқий пулларни қиймат белгилари билан алмаштириш зарурлиги мақсадга мувофиқ келишини тушуниб етмадилар; пулнинг жамият тараққиётида товар муомаласи асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушуниб етмадилар; улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамғаришни тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган ноўрин фикрга келдилар. улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олмадилар. биринчи номиналистлар танга таркибини бузиш (танганинг оғирлик миқдорини …
3 / 29
нинг қиймати унга қўйилган номинали билан белгиланади. улар метал пуллар емирилиш хусусиятига эга эканлигини таъкидлашди ва қоғоз пуллар тўлов воситаси сифатида мослашувчан ва қулай, айирбошлаш воситаси эканлигини эътироф этишди. бу назарияни ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшган олим г.кнапп. 1905- йилда кнаппнинг пулнинг давлат назарияси номли китоби нашрдан чиқди. кнапп пулнинг номиналлилик назариясини ривожлантирар экан қуйидаги хулосага келди. пулни давлат яратади; пулнинг асосий функцияси бу тўлов воситаси функциясидир; давлат пулга харид қобилиятини беради; пулнинг харид қобилияти давлатнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади; номинализмнинг асосий хатоси шундаки: бу назария бўйича пулнинг қиймати давлат томонидан аниқланар эмиш пул аслини олганда марка, унинг қандай материалдан ясалганлигининг ва нимани акс этиришининг аҳамияти йўқ деган ғояни олдинга сурдилар.бу билан меҳнат қиймати назариясини ва пулнинг товар эканлигини рад этади. пулнинг умумий қиймат эквиваленти сифатида обьектив равишда пайдо бўлиш моҳиятини тушунмай, номиналистлар пулнинг қиймати давлатнинг субъектив ҳоҳиш иродасига боғлиқ дедилар. номиналистлар пулнинг қиймат ўлчови билан баҳолар масштабини аралаштириб юбордилар. …
4 / 29
дорийлик назариясини xvii-xviii асрларда англияда ж.локк ва д.юм; францияда монтеске ривожлантирди. улар бу назарияни қоғòз пулларга нисбатан қўллашнинг мумкинлигини асослаб беришди. пулнинг миқдорийлик назариясининг моҳияти шундаки, муомалада пул миқдорининг ошиши, товарлар баҳосининг ва пулнинг қийматини ўзгаришига сабаб бўлувчи асосий омилдир. миқдорий назария вакилларининг фикрича: 1 пулнинг сотиб олиш қобилияти худди баҳо каби (янги товар баҳоси каби) бозорда аниқланади; 2 муомалада барча чиқарилган пуллар бўлади; 3 пулнинг сотиб олиш қобилияти пул миқдорига тескари пропорционал ва баҳолар ўзгариши эса пул миқдорига тўғри пропорционал. замонавий миқдорий назария қоғоз пуллар муомаласига асосланади. бу назария а. маршалл, америкалик и. фишер, шведлар г. нассел ва б. хансен, иқтисодчи а. пигу, монетарист м. фридмен тадқиқотларида ўз аксини топди. америкалик иқтисодчи, статист ва математик и. фишер (1867-1942 й.й) и. фишер пулнинг «сотиб олиш қувватига» таъсир этувчи олти омилни кўрсатди: м - муомаладаги нақд пул массаси; v - пулнинг айланиш тезлиги; р - ўртача (тортилган) баҳо; q - товарлар …
5 / 29
ер бир томонлама ҳулоса қилиб баҳолар кўлами натижа бўлиб, у бошқа омиллар ўзгаришига сабаб бўла олмайди дейди. ҳозирги замон монетаризми. монетаризм пул назарияси 1950 йиллар ўртасида пайдо бўлган. бу оқимнинг кўзга кўринган намоёндаси м. фридмен ҳисобланади, у чикаго университетининг профессори, иқтисод соҳасидаги нобел мукофоти лауреати. бу оқимга м. фридмендан ташқари к. бруннер, а. молцер, д. лейдлер, ф. кейген ва бошқа иқтисодчилар киради. пул назариясида катта муваффақият қозонган ғоя фридменнинг пулнинг миқдорий назарияси бўлиб, у муомаладаги пул миқдори ўзгариши билан товар баҳолари ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни, монетар сиёсат назарияси, яъни жамиятда бўлган иқтисодий тебранишлар пул массасининг ўзгариши туфайли бўлиши, пулнинг иқтисодий самарадорликка таъсири кабиларни ёқлаб чиқади. хозирги замон монетаризмига бир гуруҳ иқтисодчилар қаламига мансуб «пулнинг миқдорий назариясига оид тадқиқотлар» (1956 йил) деб номланган асар билан асос солинди. унинг бош ғояси иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизмнинг асосий воситаси пул ҳисобланади деган хулосадан иборат. монетаризм пулни олқишловчи назариядир. монетаристлар иқтисодий ўсишнинг энг …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "3-mavzu: pul nazariyalari"

мавзу: пул назарияси. 2-маъруза ( 2 соат) 3-мавзу: пул назариялари режа: классик пул назариялари: металл пуллар назарияси. номинал пуллар назарияси. миқдорий назария замонавий монетаризм назарияси. блиц сўров пул нима ? пулнинг зарурлигини асосланг. пулнинг моҳияти нимада? пул қандай функцияларини бажаради? жамғарма воситаси функциясининг ижобий ва салбий тарафларини изоҳланг. муомала воситаси функциясининг аҳамияти нимада? пул қиймат ўлчов функциясини қандай бажаради? пулнинг товарлигини исботловчи далиллар келтиринг. пул назарияси — пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. пул ва унинг сотиб олиш орасидаги мунособатлар пул назариясининг асосий масалаларидан бири бўлиб келган. хуллас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул м...

This file contains 29 pages in PPTX format (2.6 MB). To download "3-mavzu: pul nazariyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: 3-mavzu: pul nazariyalari PPTX 29 pages Free download Telegram