ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари

PPTX 49 sahifa 6,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
«рақамли иқтисодиёт» фанининг умумий асослари. жаҳондаги рақамли трендлар. ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари режа: 1. “рақамли ўзбекистон — 2030” стратегияси (пф-6079. 05.10.2020) 2. рақамли инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари 3. ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтишнинг ҳуқуқий асослари 4. блокчейн технологиялари «рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда. шунинг учун иқтисодиёт соҳаларида рақамли трансформацияни амалга ошириш, миллий ахборот технологияларини ривожлантириш ва бу йўналишда инвестициялар жалб этиш зарур» ш.м. мирзиёев республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида рақамли технологиялар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес ҳамжамияти ва илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган «рақамли ўзбекистон — 2030» стратегияси қабул қилинди. ҳозирги вақтда …
2 / 49
ришда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади; 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўзбекистон республикаси очиқ маълумотлар порталида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатга олиш, жамоат транспорти ҳаракати, ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн режимда жойлаштириб борилиши таъминланади; 2021 йил 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга барча белгиланган давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн режимда тўлаш имконияти тақдим этилади; 2020 — 2022 йилларда «рақамли ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича тасдиқланган йўл харитаси бўйича амалга оширилган ишлар: б) рақамли индустрияни ривожлантириш бўйича: 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти мақомини ахборот технологияларига ўқитиш, аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, робототехника, интернет тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва ҳисоблаб …
3 / 49
it-сертификатларни олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаш тизими жорий этилади; 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади; 2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда ўқувчиларнинг ижодий ривожланиши ва компьютер дастурлаш асосларини ўрганиши учун мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади; 2020 — 2022 йилларда «рақамли ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича тасдиқланган йўл харитаси бўйича амалга оширилган ишлар: г) рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича: 2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 мбит/сдан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади; 2022 йил 1 январга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги интернет билан таъминланади. рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: оптик толали алоқа линиялари, халқаро коммутация марказларини модернизация қилиш ва …
4 / 49
марказларини бешинчи авлод алоқа тармоғи билан босқичма-босқич қамраб олиш; барча аҳоли пунктлари ва ижтимоий объектларни оптик ва мобил кенг полосали хизматлардан фойдаланиш тармоқлари билан қамраб олиш; автомагистрал ва темир йўллари, туристик объектларни мобил алоқа тармоқлари билан қоплашни таъминлаш; рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш тарифларини такомиллаштириш ва оптималлаштириш; географик жойлашувидан қатъий назар, фуқароларнинг ўсиб бораётган ахборотга эҳтиёжларини қаноатлантириш учун кенг полосали симсиз ва мобил технологияларни янада ривожлантириш; истеъмолчиларга телевизион сигнални узатиш, ер усти телевизион эшиттириш, кабель телевидениеси, ip-телевидение, маълумотлар узатиш тармоқлари, мобил алоқа, интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда телерадиоэшиттириш, телевизион ва радио хизматларининг барча турларини тўлиқ қамраб олган ҳолда рақамли эшиттиришни такомиллаштириш; рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: «булутли» ҳисоблашлар асосида маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ривожлантириш, фойдаланувчи талабларига мувофиқ, ўзбекистон республикасининг ахборот ресурсларига доимий уланишни таъминлаш; бозорнинг эркин ривожланиши имкониятини сақлаб, телекоммуникация соҳасини ривожлантириш учун шароитларни яхшилаш, бизнес юритиш ва …
5 / 49
ллаштириш; давлат органлари фаолиятини рақамлаштириш ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида «хизмат сифатида дастурий таъминот», «хизмат сифатида платформа», «хизмат сифатида инфратузилма» технологияларини кенг жорий этиш; шаҳар инфратузилмасини бошқаришда рақамли технологияларни жорий этиш орқали транспорт логистикаси, шаҳар инфратузилмаси, шаҳар муҳитининг сифати, шаҳар ривожланишини бошқариш самарадорлиги, жамоат, бизнес ва яшаш жойлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳар лойиҳаларини изчил амалга ошириш; рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: кенг полосали уланишни ривожлантиришнинг технологик асоси истеъмолчиларга асосий ва қўшимча хизматларни, шу жумладан технологик жараёнларни автоматлаштириш хизматларини, аҳолининг ҳаётини қўллаб-қувватлашда ақлли тизимларни жорий этишнинг бир қисми сифатида индивидуал инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга босқичма-босқич киришни таъминлаш учун ягона инфратузилма ёрдамида мультисервис тармоқларини ривожлантириш; мавжуд алоқа (симсиз ва оптик), симли ва симсиз алоқа технологиялари ва тизимлари, шунингдек, янги географик ахборот ва навигация тизимларининг самарадорлигини ошириш йўлларини ўз ичига олган алоқа ва навигация технологияларини ривожлантириш; алоқа операторлари ўртасида рақобатни ривожлантириш учун зарур …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари" haqida

«рақамли иқтисодиёт» фанининг умумий асослари. жаҳондаги рақамли трендлар. ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари режа: 1. “рақамли ўзбекистон — 2030” стратегияси (пф-6079. 05.10.2020) 2. рақамли инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари 3. ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтишнинг ҳуқуқий асослари 4. блокчейн технологиялари «рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда. шунинг учун иқтисодиёт соҳаларида рақамли трансформацияни амалга ошириш, миллий ахборот технологияларини ривожлантириш ва бу йўналишда инвестициялар жалб этиш зарур» ш.м. мирзиёев республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқлари...

Bu fayl PPTX formatida 49 sahifadan iborat (6,5 MB). "ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.