o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi – iii bo‘lim “jamiyat va shaxs”

PPTX 12 sahifa 57,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
ўзбекистон республикаси конституциясига ўзбекистон республикаси конституциясига учинчи бўлим. жамият ва шахс 1.xii боб. жамиятнинг иқтисодий негизлари (65-68) 2.xiii боб. фуқаролик жамияти институтлари(69-75) 3.xiv боб. оила, болалар ва ёшлар (76-80) 4.xv боб. оммавий ахборот воситалари (81-82) учинчи бўлим. жамият ва шахс xii боб. жамиятнинг иқтисодий негизлари (65-68) 65-модда. (53) фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. ўзбекистон республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. хусусий мулк дахлсиздир. мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. 66-модда. мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги …
2 / 12
а муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин. xiii боб. фуқаролик жамияти институтлари (69-75) 69-модда. фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади. фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти қонунга мувофиқ амалга оширилади. 70-модда. ўзбекистон республикасида касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ҳамда фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, уларнинг фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади. 71-модда. конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи сиёсий партияларнинг, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек миллий ва диний белгиларига кўра сиёсий …
3 / 12
тадилар ва ҳимоя қиладилар. касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир. 74-модда. сиёсий партиялар турли ижтимоий табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. сиёсий партиялар ўз фаолиятининг молиялаштирилиши манбалари ҳақида ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар тақдим этадилар. 75-модда. диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. давлат диний ташкилотларнинг фаолиятига аралашмайди. давлат қонунда белгиланган тартибда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлайди. xiv боб. оила, болалар ва ёшлар (76-80) 76-модда. оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. никоҳ ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. 77-модда. ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши …
4 / 12
миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади. 79-модда. давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. 80-модда. вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. xv боб. оммавий ахборот воситалари (81-82) 81-модда. оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир. 82-модда. цензурага йўл қўйилмайди. оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб …
5 / 12
o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi – iii bo‘lim “jamiyat va shaxs” - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi – iii bo‘lim “jamiyat va shaxs”" haqida

ўзбекистон республикаси конституциясига ўзбекистон республикаси конституциясига учинчи бўлим. жамият ва шахс 1.xii боб. жамиятнинг иқтисодий негизлари (65-68) 2.xiii боб. фуқаролик жамияти институтлари(69-75) 3.xiv боб. оила, болалар ва ёшлар (76-80) 4.xv боб. оммавий ахборот воситалари (81-82) учинчи бўлим. жамият ва шахс xii боб. жамиятнинг иқтисодий негизлари (65-68) 65-модда. (53) фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. ўзбекистон республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги...

Bu fayl PPTX formatida 12 sahifadan iborat (57,6 KB). "o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi – iii bo‘lim “jamiyat va shaxs”"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o‘zbekiston respublikasi konsti… PPTX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram