3-mavzu. tadqiqot loyihasi

PPT 28 sahifa 1,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
слайд 1 3-мавзу. тадқиқот лойиҳаси режа 1. илмий - тадқиқот ишини режалаштирилиши 2. илмий тадқиқот ишининг расмийлаштирилиши 1.«илмий иш режаси» тушунчаси мазмуни илмий иш режаси жамулжам ҳолида унинг моҳиятини акс эттиради. бу муаллиф айтмоқчи бўлган нарсанинг схематик ифодасидир. режа тадқиқот жараёнида ўзгариши мумкин, чунки объектни ўрганиш ва илмий вазифа ечимининг янги жиҳатлари топилиши мумкин. режалаш содда ёки мураккаб бўлиши мумкин. содда режа асосий масалалар рўйхатини ўз ичига олади. мураккаб режада ҳар бир боб параграфларга бўлинади. баъзан комбинациялашган режа тузилади, унда айрим боблар параграфларга бўлинади, бошқалари эса қўшимча рукнларсиз қолаверади. тадқиқот дастури бу аниқ мавзу устидаги бўлғуси ишнинг моҳияти ва таркибий қисмлари ҳақидаги аниқ тасаввурдир. тадқиқот режасининг тузилиши режага талаблар: а) масалалар танланган мавзуга мувофиқ бўлиши ва унинг доирасидан четга чиқмаслиги керак; б) мавзу масалалари мантиқий изчилликда жойлашиши керак; в) режага тадқиқотнинг асосий жиҳатларини акс эттирадиган мавзу масалалари киритилиши керак; г) мавзу ҳар томонлама тадқиқ қилиниши лозим. режалаштириш турлари: •ишчи режаси …
2 / 28
н бирга деталлар эътибор доирасидан четда қолиб кетмаслиги лозим. 2. тадқиқотнинг тузилиши ва асосий мазмуни расмийлаштиришнинг асосий қоидалари битирув ишига (магистрлик диссертациясига) қўйиладиган асосий талаблардан бири - бу унинг тўғри расмийлаштирилиши бўлиб, бу нафақат иш сифатини яхшилайди, шу билан бирга унинг муваффақиятини ҳам таъминлайди. битирув иши ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланиши мумкин. битирув иши (магистрлик диссертацияси)нинг умумий ҳажми компьютерда 1,5 интервал билан терилган, оқ қоғозга (а4, 210-297 мм) туширилган 60 дан 80 саҳифагача (камида 10000 сўз) бўлиши керак. тадқиқот иши матни ҳошиялари ўлчамлари: юқориси - 20 мм, пасткиси - 20 мм, ўнг - 10 мм, чап - 25 мм. саҳифанинг тартиб рақами юқоридаги ўнг бурчакда қўйилади. битирув иши (магистрлик диссертацияси) стандартларга мувофиқ келадиган босмахона усулида муқоваланган бўлиши керак. боблар ва сарлавҳалар номларининг расмийлаштирилиши тадқиқотнинг ҳар бир боби янги саҳифадан бошлаб ёзилади. бобнинг номидан кейин параграфнинг сарлавҳаси қўйилади. боб ёки сарлавҳаларнинг номи асосий матндан қўшимча интервал билан ажратиб ёзилади. боблар …
3 / 28
«битирув иши (магистрлик диссертацияси)» ибораси ва йил катта ҳарфлар билан ёзилади. шрифтни танлашда фақат times new roman ёки arial шрифтларидан фойдаланиш мақбулдир. матндаги қайдлар, кўчирмалар ва ўзлаштирилган парчаларни расмийлаштириш. ишнинг баёни жараёнида бакалаврият (магистрант) мазмун шартларига мувофиқ жойлаштирилган жадваллар, расмлар, мисоллар, схемалар, формулалар ва бошқа элементларни қайд қилиб ўтиши мумкин, бундай қисмлар ўзлари тегишли бўлган матн билан ёнма-ён қўйилмаслиги ҳам мумкин. бошқа манбалардан ўзлаштирилган маълумотлар саҳифа остида изоҳ тарзида кўрсатиб ўтилади. изоҳ асосий матндан узун чизиқ билан ажратилади ва арабча 1 ' 2 ' 3 рақамлари билан рақамланади ёки *** каби юлдузчалар билан қайд қилинади. мисоллар. foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati i. normativ-huquqiy hujjatlar va metodologik ahamiyatga molik nashrlar o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi. – t.: o‘zbekiston, 2023. – 40 b. o‘zbekiston respublikasi prezidentining 2019 yil 23 oktyabrdagi pf-5853-sonli “o‘zbekiston respublikasi qishloq xo‘jaligini rivojlantirishning 2020-2030 yillarga mo‘ljallangan strategiyasini tasdiqlash to‘g‘risida”gi farmoni. o‘zbekiston respublikasi prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi pf-4947-son “o‘zbekiston respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha …
4 / 28
ирувчи хулосалар ва изоҳларни талаб қилади. маълумотлари илгари матбуотда эълон қилинган жадваллардан фойдаланишда ушбу ўзлаштирилган материалнинг айни қайси манбаида келтирилганлигини изоҳда албатта кўрсатиш керак. агар матнда хорижий тиллардаги таклифлар, қўшимчалар ёки сўзлар мавжуд бўлса, унда улар тўлиқ ёзилиши керак. ишлатилган графиклар, схемалар, диаграммалар, расмлар расм остидаги ёзув билан тўлдирилиши лозим (4-мисол). агар жадвал жуда катта бўлса, унда у навбатдаги саҳифага кўчирилади, бунда жадвал сарлавҳаси такрор ёзилмайди, ўнгдаги юқори бурчагида «жадвалнинг давоми» деган ёзув ёзилади. жадваллар номи фақат биринчи қисмида ёзилади. жадвал сарлавҳаси навбатдаги саҳифада ҳам такрорланади ва рақамланади. агар жадвалда келтирилган сонлар бир хилдаги кўрсаткичга эга бўлса, унда бундай кўрсаткич жадвалнинг ўнгдаги юқори бурчагида қўйилади, масалан, %. агар бундай сонлар турлича кўрсаткичларга эга бўлса, унда жадвалнинг ҳар бир устунида кўрсатилади. жадвалдан кейин албатта таҳлил берилади. ишда келтирилган формулалар алоҳида сатрдан ёзилади ва ўнг томонидан қавс ичида арабча рақамлар билан рақамланади. формуланинг пастида “бунда” деган сўз билан бошланадиган белгилар ифодаси ёзилади. …
5 / 28
атимизда ва чет элларда босилган илмий адабиётлар (дарсликлар, ўқув қўлланмалари, монографиялар, илмий мақолалар, илмий брошюралар ва ҳоказо); • статистик, йўриқномавий материаллар ва ташкилотлар ва корхоналар ҳисоботлари; • интернет – ресурслар. ҳар бир бошланғич манбалар бўйича қуйидагилар кўрсатилади: • муаллиф фамилияси, сўнгра унинг исми-шарифи; • китоб номи; • шаҳар номи; • нашриёт номи; • босилган йили. агар китоб муаллифлари уч ва ундан ортиқ кишилардан иборат бўлса, унда биринчи муаллифнинг фамилияси, исми-шарифини кўрсатиб, сўнгра “ва бошқалар” деб қўйиш ҳам мумкин. шаҳарлар номлари қисқартирмасдан бош келишикда ёзилади. москва, санкт-петербург ва тошкент каби шаҳарлар номларини қисқартириб ёзиш мумкин: москва - м., санкт-петербург - сп., тошкент - т. агар китоб икки шаҳарда босилган бўлса, унда иккаласи ҳам ёзилади, масалан, м., сп. агар китобни икки нашриёт чиқарган бўлса, унда ҳар иккала нашриёт номи ҳам ёзилади, масалан: т.: «фан», «экономика». даврий матбуот ҳақидаги маълумотларда қуйидагилар кўрсатилади: • муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи; • мақола номи; • журнал ёки газета …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"3-mavzu. tadqiqot loyihasi" haqida

слайд 1 3-мавзу. тадқиқот лойиҳаси режа 1. илмий - тадқиқот ишини режалаштирилиши 2. илмий тадқиқот ишининг расмийлаштирилиши 1.«илмий иш режаси» тушунчаси мазмуни илмий иш режаси жамулжам ҳолида унинг моҳиятини акс эттиради. бу муаллиф айтмоқчи бўлган нарсанинг схематик ифодасидир. режа тадқиқот жараёнида ўзгариши мумкин, чунки объектни ўрганиш ва илмий вазифа ечимининг янги жиҳатлари топилиши мумкин. режалаш содда ёки мураккаб бўлиши мумкин. содда режа асосий масалалар рўйхатини ўз ичига олади. мураккаб режада ҳар бир боб параграфларга бўлинади. баъзан комбинациялашган режа тузилади, унда айрим боблар параграфларга бўлинади, бошқалари эса қўшимча рукнларсиз қолаверади. тадқиқот дастури бу аниқ мавзу устидаги бўлғуси ишнинг моҳияти ва таркибий қисмлари ҳақидаги аниқ тасаввурдир. тадқиқот ...

Bu fayl PPT formatida 28 sahifadan iborat (1,6 MB). "3-mavzu. tadqiqot loyihasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 3-mavzu. tadqiqot loyihasi PPT 28 sahifa Bepul yuklash Telegram