fiziologik chilla davri, organizmdagi o‘zgarishlar va muvaffaqiyatli emizish 11 qadam

PPTX 20 pages 111.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
слайд 1 мавзу:физиологик чилла даври. туккан аёл организмидаги узгаришлар. кукрак сутининг ахамияти. мувафаккиятли эмизиш тамон 11 кадам. чилла даври ҳомиланинг туғилган пайтидан бошланиб, 6-8 ҳафта давом этади. ҳомиладорлик ва туғруқ муносабати билан рўй берган ўзгаришларнинг деярли ҳаммаси чилла даврида барҳам топади. аёлнинг жинсий аппарати ҳомиладорликдан олдинги аҳволига деярли батамом қайтади. бола эмизмайдиган баъзи аёллар чилла даври тугаши билан яна ҳайз кўра бошлайди, эмизикли оналар кечроқ (кўпинча эмизиш даври тугагандан кейин) ҳайз кўради. эмизикли аёллардан фақат баъзилари туғруқдан 6-8 ҳафта кейин ҳайз кўра бошлайди. жинсий аъзоларнинг ўз аслига қайтиш жараёни-инволюция. йўлдош тушгач, бачадон яхши қисқаради, шар шакллига киради, консистенцияси зичлашади, бойлам аппарати чўзилгани учун бачадон анча ҳаракатчан бўлиб қолади. туғруқдан кейин қин илвиллаган, кенг, ташқи жинсий аъзолар шишган, бўртган, жинсий ёриқ очиқ бўлади. ташқи жинсий аъзолар ва қин деворлари кўпинча ёрилади ва чақаланади. чилла давридаги септик касалликлар туғруқ вақтида ҳосил бўлган жароҳат юзалари орқали микроблар кириши натижасида келиб чиқади. чилладаги касалликларнинг …
2 / 20
септик касалликлар): септицемия, септикопиемия, септик шок. чилла даври инфекциясининг баъзи турлари: туғруқ яраси- оралиқ, қин девори ва бачадон бўйнида бўлиб, бунда касал жинсий аъзолари соҳасида оғриқ сезилади, тана ҳарорати 38 с гача кўтарилади. бу ҳол 4-5 кун давом этади, яранинг юзаси йирингли кир кулранг ёки сарғимтил кулранг парда билан қопланиб, бу парда тўқимадан жуда қийин ажралади, яра осонгина қонайди. яра атрофида шиш ва яллиғланиш ( қизариш) пайдо бўлади. давоси: некроз парда бўлса 10% ли натрий хлорид эритмасига дока салфеткани ҳўллаб ярага бостирилади. антибиотикли малҳамлар суртилади. оралиқ тикилган бўлса, чокларни ечиш зарур, агар йиринг бўлмаса малҳамлар, увч, кварц қўйилади. эндометрит-кўпинча асептика ва антисептика қоидаларини бузиш, узоқ муддатга чўзилган туғруқ, сувсиз даврнинг чўзилиши, аёлларнинг туғруқда жароҳатланиши, оператив усул билан туғдириш, туғруқда кўп қон кетиши, туғруқдан кейин септик касалликлар вужудга келишига замин яратади. клиникаси: ҳарорат кўтарилиб, томир уриши тезлашади. сассиқ ҳидли чиқиндилар келади, лохиметра ва субинволюция бўлиб туради. давоси: антибактериал, десенсиблизацияловчи, бачадонни қисқартирувчи …
3 / 20
қ девори орасида ўрнашган бўлиб, кучли оғриқ чақиради. агар бемор вақтида даволанмаса, 3-4 инчи ҳафтага бориб йиринг пайдо бўлади, абсцесс очилмаса ўзича ёрилади. давоси: йиринглаган жой қин орқа гумбази орқали пункция қилиниб, параметрал тўқимага антибактериал дорилар юборилади. бундан ташқари, давоси эндометритга ўхшайди. беморнинг умумий аҳволи ёмонлашиб, уйқуси бузилади, пульси тезлашади, тили қуруқ бўлиб, караш бойлайди. аускультацияда-қорин бўшлиғида перистальтика шовқинлари тез-тез ва аниқ эшитилиб туради. қин орқали текширганда-қорин пастининг таранг тортилиши ва оғриқ туфайли жинсий аъзоларни пайпаслаб аниқлаш имкони бўлмайди. баъзида инфекция тарқалиб умумий перитонитга айланади. давоси: каравотнинг бош томонини баландроқ кўтариб, касал ётқизилади, қорин пастига муз халтиа қўйилади ва эндометрит давосига ўхшаб даволанади. қиннинг орқа гумбазидан пункция ёки кольпотомия қилинади, агар тарқалган перитонитга ўтиб кетса лапаратомия қилиш лозим. сальпингоофарит-бачадон ортиқларининг яллиғланиши. клиникаси: туғруқдан кейин 10-12 кун ўтгач беморнинг тана ҳарорати кўтарилиб, аҳволи ёмонлашади, иштаҳаси бўғилади, қорнининг пасти қаттиқ оғрийди, сийдик чиқариш ва дефекацияда қийналади, ич қотади. қорин таранг тортиб, пайпаслаганда …
4 / 20
ритонити-қорин пардасининг яллиғланиши- чилла давридагги инфекцион касалликларнинг энг оғир формаларидан бири. инфекция ўчоғи асосан бачадон бўйлаб, кесар кесиш операциясидан кўпроқ учрайди. клиникаси:туғруқдан кейин 3-8-куни бемор кўнгли айниб, қусади, ичи дам бўлади, тана ҳарорати кўтарилади, томир тез-тез уради, тил қуруқ бўлади, кўз ич-ичга ботиб, бурун чўччайиб қолади, яъни бактериал токсин интоксикацияси, ошқозон-ичак парези каби белгилар касалликдан дарак беради. давоси: жарроҳлик ва комплекс интенсив даволардан иборат. бачадон найлари билан олиб ташланиб-экстирпация қилинганда қин гумбази тикилмай қолдирилади. қорин бўшлиғига дренаж найчалар солиниб, қорин бўшлиғи антибиотикли суюқликлар билан ювилиб турилади. кейинги даво инфузион-трансфузион даво ҳисобланади. бунинг учун қон ўрнини босувчи суюқликлар, микроциркуляцияни нормаллаштирувчи, двс синдромига қаршўи дорилар (гепарин, никотин кислотаси, контрикал) ишлатилади. септик шок-микроблар эндотоксини, баъзида эса экзотоксини таъсирида пайдо бўладиган шок бўлиб, чилладаги септик касалликларнинг энг оғир формаси бўлиб ҳисобланади. клиникаси: туғруқдан 2-3 кун ўтгач, тана ҳарорати 40-41 с гача кўтарилади, қаттиқ жунжикиш бошланади, томир уриши тезлиги дақиқасига 120-140 мартага етади. беморнинг аҳволи …
5 / 20
нинг биринчи ва асосий омилиинфекция ўчоғини яъни туғруқдан кейинги бачадонни олиб ташлашдир. шунинг учун бачадон бутунлай олиб ташланади. антибактериал, қон босимини нормаллаштирувчи, нерв тизими фаолиятини яхшиловчи, гипоксияга қарши, коагулопатиянинг олдини олувчи ва буйрак етишмовчилигини даволовчи дорилар ишлатилади септицемия-умумий оғир ўткир септик касаллик бўлиб, қонга кирган микроблар кўпайиб, қон билан бутун организмга ьарқалади ва уни заҳаорлайди, органларда дистрофик ўзгаришлар рўй беради. клиникаси: туғруқдан кейин 2-3 кун ўтгач, аёл қалтираб, тана ҳарорати 40-41 с гача кўтарилади, аҳволи кескин даражада оғирлашади. бемор уйқучан, бепарво бўлади, боши оғрийди, алаҳлайди, томири тез-тез уради, тили қуриб, караш бойлайди, териси қуруқ, оч кулранг ёки оч сариқ тусга киради, унда майда тошмалар (каппилярлар қон қуйилиши) пайдо бўлади. ич кетади, юрак фаолияти сусайганлиги сабабли қўл-оёқ кўкариб кетади. қонни экиб ( 2 кун давомида ҳар 2 соатда томирдан қон олиб кунига 5 марта касал қўзғатувчи микроблар аниқланади) септицемияни қўзғатган микробни топиш мумкин. чилладаги мастит-сут безларининг яллиғланиши. касаллик қўзғатувчи асосан тилла …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "fiziologik chilla davri, organizmdagi o‘zgarishlar va muvaffaqiyatli emizish 11 qadam"

слайд 1 мавзу:физиологик чилла даври. туккан аёл организмидаги узгаришлар. кукрак сутининг ахамияти. мувафаккиятли эмизиш тамон 11 кадам. чилла даври ҳомиланинг туғилган пайтидан бошланиб, 6-8 ҳафта давом этади. ҳомиладорлик ва туғруқ муносабати билан рўй берган ўзгаришларнинг деярли ҳаммаси чилла даврида барҳам топади. аёлнинг жинсий аппарати ҳомиладорликдан олдинги аҳволига деярли батамом қайтади. бола эмизмайдиган баъзи аёллар чилла даври тугаши билан яна ҳайз кўра бошлайди, эмизикли оналар кечроқ (кўпинча эмизиш даври тугагандан кейин) ҳайз кўради. эмизикли аёллардан фақат баъзилари туғруқдан 6-8 ҳафта кейин ҳайз кўра бошлайди. жинсий аъзоларнинг ўз аслига қайтиш жараёни-инволюция. йўлдош тушгач, бачадон яхши қисқаради, шар шакллига киради, консистенцияси зичлашади, бойлам аппарати чўз...

This file contains 20 pages in PPTX format (111.8 KB). To download "fiziologik chilla davri, organizmdagi o‘zgarishlar va muvaffaqiyatli emizish 11 qadam", click the Telegram button on the left.

Tags: fiziologik chilla davri, organi… PPTX 20 pages Free download Telegram