inson va fuqaroning asosiy huquqlari, erkinliklari va burchlari

PPT 27 sahifa 144,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
ўзбекистон республикаси конституциясига иккинчи бўлим. инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари 1.v боб. умумий қоидалар (19-21) 2. vi боб. фуқаролик (22-24) 3. vii боб. шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар (25-35) 4. viii боб.сиёсий ҳуқуқлар (36-40) 5. ix боб. иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар (41-53) 6. x боб. инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари (54-58) 7. xi боб. фуқароларнинг бурчлари (59-64) иккинчи бўлим. инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари v боб. умумий қоидалар (19-21) ўзбекистон республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. ўзбекистон республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. ўзбекистон республикаси фуқароси …
2 / 27
з шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас. инсон бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин. vi боб. фуқаролик (22-24) ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. ўзбекистон республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир. қ.республикасининг фуқароси айни вақтда ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади. ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. ўзбекистон фуқароси ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас. давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ …
3 / 27
г озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт. жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши …
4 / 27
суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. давлат етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади. ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас. ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. чекланишига суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. уй-жойга киришга, шунингдек унда …
5 / 27
имоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади. ҳар ким ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиши учун имкониятига эга. ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. viii боб. сиёсий ҳуқуқлар (36-40) ўзбекистон фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. бундай иштирок давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида . қонун билан белгиланганг шаклда амалга оширилади. ўзбекистон фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар, чекловлар қонун билан белгиланади. фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"inson va fuqaroning asosiy huquqlari, erkinliklari va burchlari" haqida

ўзбекистон республикаси конституциясига иккинчи бўлим. инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари 1.v боб. умумий қоидалар (19-21) 2. vi боб. фуқаролик (22-24) 3. vii боб. шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар (25-35) 4. viii боб.сиёсий ҳуқуқлар (36-40) 5. ix боб. иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар (41-53) 6. x боб. инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари (54-58) 7. xi боб. фуқароларнинг бурчлари (59-64) иккинчи бўлим. инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари v боб. умумий қоидалар (19-21) ўзбекистон республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб т...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (144,5 KB). "inson va fuqaroning asosiy huquqlari, erkinliklari va burchlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: inson va fuqaroning asosiy huqu… PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram