globallashuv va barqaror taraqqiyot falsafasi

PPTX 42 pages 378.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 42
глобаллашувнинг фалсафий муаммолари 1 globallashuv va barqaror taraqqiyot falsafasi 2 фалсафа ва ҳозирги замон бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ѐпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараѐнларини қайд этиш имконини беради. фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ѐки «жамият-табиат» тизимида юзага келаѐтган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаѐтган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараѐнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методлари ҳозирги вақтда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий англаб етиш ва амалда бартараф этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб этади. фалсафа нафақат инсоннинг азалий муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиѐти таъсирида тобора жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунѐ миқѐсида ўзгараѐтган реал …
2 / 42
хи асосан мустақил ривожланган ва бир- бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. ҳозирги вақтда дунѐ сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаѐти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараѐнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган умумий (дунѐ миқѐсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар миқѐси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ қилиши аѐн бўлди. 3 глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаѐтининг турли жабҳаларида бутун ер сайѐраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараѐнидир. шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. 4 глобалистика жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш …
3 / 42
либ эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиѐсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган буюк географик кашфиѐтлар юз берган давр эди. айни шу даврда дунѐни тушунишга нисбатан геоцентрик ѐндашувлар гелиоцентрик ѐндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиѐти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. 6 фундаментал глобаллашув глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунѐ миқѐсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. мазкур жараѐнлар натижасида дунѐ ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари xix асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, xx аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. айни шу даврда дунѐни …
4 / 42
га муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур босқичга хос хусусият ҳисобланади. глобаллашувнинг серқирралиги жаҳон бозорини сезиларли даражада ўзгартирди,жаҳон хўжалиги ўзига хос хусусиятларини намоѐн этиб, миллий хўжаликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди. глобаллашув серқирралигининг хусусиятлари а) «резонанс эффекти»нинг пайдо бўлиши. бунда иқтисодий юксалишлар ѐки тангликлар бир мамлакатдан у билан узвий боғлиқ бўлган бошқа мамлакатлар ва минтақаларга ўтади;б) турли товарлар ва хизматлар жаҳон бозорларининг яратилиши;в) кўрсатилган товарлар ва хизматларга жаҳон нархларининг шаклланиши, улар мазкур товарлар ва хизматлар миллий ишлаб чиқарувчиларининг сиѐсатини кўп жиҳатдан белгилаши. 8 ижтимоий ривожланишнинг жадаллашуви. бундай ривожланиш, аввало, атроф муҳитнинг таназзулига олиб келди ва тез орада инсоннинг ўзи ҳам таназзулга юз тутганини намоѐн этди. зеро инсон хулқ-атвори, тасаввурлари ва фикрлаш тарзи унинг атрофида шитоб билан юз бера бошлаган ўзгаришларга мувофиқ ўз вақтида ўзгаришга қодир бўлмай қолди. ижтимоий-иқтисодий жараѐнларнинг жадал суръатларда ривожланишига эса инсоннинг ўзи ва унинг фан ва техника соҳасидаги янги ва янги ютуқлар билан кўп карра …
5 / 42
урли давлатларнинг урушдан кейинги муносабатлари, манфаатлари ва қарама-қаршиликларини янада тарангроқ тугунга боғлаган оқибатларга олиб келди, шу тариқа бутун дунѐни барча асосий кўрсаткичлар бўйича жаҳон ҳамжамиятига айлантирди. пировардида биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда глобаллашув жараѐнлари янада бўртиброқ намоѐн бўлди. 11 глобал жараѐнлар ривожи 12 биосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиѐт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиѐт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; макон ва вақтни илк бор инсоннинг кундалик ҳаѐти кўрсаткичларига қадар узил-кесил «қисқартирган» ҳаво кемаларида қитъалараро қўнмай, тўғри учиб ўтишлар глобаллашувнинг асосий белгиларига айланди. технооптимизм 60-йилларнинг бошларига келиб технократик кайфиятларнинг янги тўлқини билан четга суриб қўйилди ва қарийб икки ўн йиллик мобайнида оммавий онгга ўз таъсирини йўқотди. бунга урушдан кейинги даврда жаҳоннинг деярли барча иқтисодий ривожланган мамлакатларини қамраб олган саноат юксалиши сабаб бўлди. 50-60-йилларда ижтимоий тараққиѐт …

Want to read more?

Download all 42 pages for free via Telegram.

Download full file

About "globallashuv va barqaror taraqqiyot falsafasi"

глобаллашувнинг фалсафий муаммолари 1 globallashuv va barqaror taraqqiyot falsafasi 2 фалсафа ва ҳозирги замон бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ѐпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараѐнларини қайд этиш имконини беради. фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ѐки «жамият-табиат» тизимида юзага келаѐтган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаѐтган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий р...

This file contains 42 pages in PPTX format (378.4 KB). To download "globallashuv va barqaror taraqqiyot falsafasi", click the Telegram button on the left.

Tags: globallashuv va barqaror taraqq… PPTX 42 pages Free download Telegram