pedagog hodimlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish chora-tadbirlari haqida qaror

DOCX 18 стр. 148,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида (қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1026/0497-сон) ўзбекистон республикаси президентининг «педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги пқ-3289-сон, «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагилар: низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ; олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг (кейинги ўринларда ҳудудий марказ деб аталади) намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ; мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини …
2 / 18
кенгаш (кейинги ўринларда мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантиришни мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш; ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлаш; мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш; ҳудудий марказларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш, ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни жалб этиш ишларини ташкил этиш; ҳудудий марказлар фаолияти натижадорлигини мунтазам ўрганиб бориш ва ўрганиш натижалари юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш; қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳудудий марказлар раҳбарларининг …
3 / 18
тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 5. белгилаб қўйилсинки, ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, халқ таълими вазирлиги, тасарруфида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябргача мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларида ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади. 6. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари, ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда ҳудудий марказларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказсин ва хатлов натижаларига асосан ҳудудий марказларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича асосланган таклифларни ўзбекистон республикаси иқтисодиёт вазирлиги ва молия вазирлигига тақдим қилсин. хатлов натижаларига кўра, ҳудудий марказларнинг бино ва иншоотларини қуриш, …
4 / 18
зарур маблағларни назарда тутсин. 8. вазирлар маҳкамасининг «халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 августдаги 234-сон қарори (ўзбекистон республикаси қт, 2014 йил, 8-сон, 88-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 9. вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 10. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси бош вазирининг ўринбосари қ.в. акмалов, олий ва ўрта махсус таълим вазири и.у. маджидов, халқ таълими вазири у.и. иноятов ва мактабгача таълим вазири а.в. шин зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2017 йил 28 декабрь, 1026-сон вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига 1-илова низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг тузилмаси ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилардан ташқари) — 30 нафар. * халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш …
5 / 18
ининг кафедралари сони ҳамда уларда фаолият юритадиган профессор-ўқитувчиларнинг штат бирликлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингентидан келиб чиқиб белгиланади. ** техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар асосида белгиланади. вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига 3-илова мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида низом 1-боб.умумий қоидалар 1. ушбу низом давлат ҳамда нодавлат мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 2. мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича лавозимлар ва мутахассисликлар номенклатураси ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ва мактабгача таълимвазирлиги томонидан шакллантирилади. 3. нодавлат таълим муассасаларининг педагог ходимлари халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази (кейинги ўринларда ҳудудий марказ деб аталади) билан тузилган шартнома …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "pedagog hodimlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish chora-tadbirlari haqida qaror"

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида (қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1026/0497-сон) ўзбекистон республикаси президентининг «педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги пқ-3289-сон, «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш самарадорлигини янада такомиллаштириш м...

Этот файл содержит 18 стр. в формате DOCX (148,3 КБ). Чтобы скачать "pedagog hodimlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish chora-tadbirlari haqida qaror", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: pedagog hodimlarni qayta tayyor… DOCX 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram