tibbiy anzhom-asboblar va bujumlarni sterilizatsiya qilish markazlarini loyihalashtirish, qurish va eksploatatsiya qilish sanitariya qoidalari va me'yorlari

PDF 22 sahifa 925,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
19.12.2020 тиббий анжом-асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш … ssv.uz/uz/documentation/tibbij-anzhom-asboblar-va-bujumlarni-sterilizatsija-ilish-markazlarini-lojialashtirish-urish-va-ekspluatatsija-ilish-sanitarija… 1/22 ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари тиббий анжом-асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария қоидалари ва меъёрлари ўзр санқвам № 0365 -19 расмий нашр тошкент – 2019й. ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари «тасдиқлайман» ўзбекистон республикаси бош давлат санитария врачи в.б. ______________ б.к.юсупалиев 2019 й. «__14___» _май___________ тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария қоидалари ва меъёрлари ўзр санқвам № 0365-19 расмий нашр тошкент – 2019 й. тузувчилар: - аллаберганова н.м. - ўзр ссв республика дсэнм дпм назорат қилиш бўлими мудири - мирзабаев д.с. - ўзр ссв санитария-эмидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи, т.ф.н. - саидалиев с.с. - ўлат, карантин ва ўта хавфли юкумли касалликлар муҳофазаси маркази директори, т.ф.н. - кучқарова м.р. - ўзр. ссв санитария-гигиена ва касб касалликлари ити аҳоли жойлари, тураржой …
2 / 22
om-asboblar-va-bujumlarni-sterilizatsija-ilish-markazlarini-lojialashtirish-urish-va-ekspluatatsija-ilish-sanitarija… 2/22 тиббий профилактика факультети декани, эпидемиология кафедраси мудири, т.ф.д., проф. мазкур санитария қоидалари ва меъёрлари ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги инсон атроф муҳитининг салбий омилларини гигиеник регламентация қилиш қўмитасининг йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган. (2018 йил “_28__” декабрдаги 6 - сонли баённома) ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспериза ўтказилган (2019 йил “ 10 майдаги 6-21/3-6/7768 - сонли хат) санитария қоидалари, меъёри ва гигиеник нормативларга риоя қилмаслик қонун томонидан таъқиб қилинади. мазкур санитария қоидалари ва меъёрлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, барча даволаш-профилактика муассасалари, шунингдек лойиҳа, курилиш ташкилотлари ҳамда тиббий асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш марказлари учун ер участкаларини танлаш, лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул бошқа ташкилотлар томонидан риоя этиш учун мажбурийдир. ўзбекистон республикаси қонунларидан кўчирма 1. ўзбекистон республикасининг «аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ги қонуни (2015й., 20, 21, 30, 39- моддалар). 2. ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида» ги қонуни (1996й., 3, …
3 / 22
имларнинг касбий фаолияти натижасида юқтирган касалликлари ҳам шифохона ичи инфекциясига киради. ҳаво стерилизатори – тиббий асбоб-анжомларни иссиқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишга мўлжалланган махсус ускуна. мукаммал тозалаш – хоналарни (барча юзалар, мебель ва ускуналар) дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида артиш ва/ёки ювиш ва ҳавони зарарсизлантириш билан ўтказиладиган намли тозалаш усулидир. қўлларга гигиеник ишлов бериш – ювувчи ёки антисептик воситани қўллаш билан тиббиёт ходимлари қўллари кафтлари терисидан транзитор микрофлора ва бошқа ифлосланишларни йўқотиш бўйича услублар йиғиндисидир. дезинфекция – юқумли ва паразитар касалликлар қўзғатувчиларини йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. юқори даражали дезинфекция – бактериялар, вируслар ва спораларни йўқотадиган дезинфекция туридир. ўрта даражали дезинфекция – споралардан ташқари, бактериялар, вируслар, замбуруғлар, сил микобактерияларини йўқотадиган, лекин спораларга таъсир қилмайдиган дезинфекция туридир. паст даражали дезинфекция – бактериялар, баъзи бир замбуруғлар, вирусларни йўқотишга, лекин сил микобактериялари каби қўзғатувчиларга чидамли бактериялар таъсир қилмайдиган дезинфекция қилиш туридир. дезинфекция воситалари – юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш ва улар билан курашиш учун қўлланиладиган уларни …
4 / 22
ўлчанган ёритилганликка фоизли нисбати. ҳаво алмашинуви курси – берилаётган (чиқариб юборилаётган) ҳавонинг ушбу хона ҳажмига вақт бирлигидаги нисбати. критик асбоблар – тананинг қон оқими ва стерил тўқималарига киритиладиган асбоблар бўлиб, ушбу жарроҳлик асбоблари, юрак ички катетерлари, сунъий қон айланиши аппарати ва диализаторлар қисмларидир. ушбу буюмларнинг ҳаммаси стерил бўлиши шарт. тери антисептиклари – қўзғатувчиларнинг терига кириши ва кўпайишини бартараф этувчи микробларга қарши воситалардир. тиббий буюмлар – даволаш муассасаларида диагностика ва даволаш муолажаларини ўтказиш учун ишлатишга мўлжалланган металл, шиша, резина, латекс, полимер ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар. манометр – суюқлик ва газ босимини ўлчаш учун асбоби. 19.12.2020 тиббий анжом-асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш … ssv.uz/uz/documentation/tibbij-anzhom-asboblar-va-bujumlarni-sterilizatsija-ilish-markazlarini-lojialashtirish-urish-va-ekspluatatsija-ilish-sanitarija… 3/22 буғли стерилизатор (автоклав) – тиббий буюмларни стерилизация қилиш учун махсус ускуна бўлиб, унда стерилловчи агент юқори босим остидаги сув буғи бўлиб ҳисобланади. ярим критик асбоблар – тери ва шиллиқ қаватларни зарарламайдиган, лекин, уларга бевосита тегадиган асбоблар ва мосламалар бўлиб, буларга эгилувчан ва қаттиқ …
5 / 22
ни олдини олиш мақсадида олиб борилади. питтинг (нуқтали) коррозия – фақат пассив металлар ва қотишмаларда юз берадиган коррозив емирилиш тури. питтинг коррозия никелли, цирконийли, хром-никелли, хромли, алюминийли қотишмалар ва бошқаларда кузатилади. питтинг коррозияда юзадаги фақат алоҳида участкалар емирилади, уларда чукур зарарланиш – питтинглар ҳосил бўлади. тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилиш – тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар устидаги (ичидаги) барча турдаги, шу жумладан спора ҳосил қилувчи микроорганизмларни йўқ қилиш (ўлдириш). стерилизацияловчи восита – стерилизацияловчи агент ёки таъсир қилувчи моддаси бўлган физикавий ёки кимёвий восита. стерилизация маркази - тиббий асбоб-анжомлар ёки тиббий мақсадларда ишлатиладиган буюмларни (жарроҳлик асбоблари, чойшаблар, боғловчи материаллаи ва бошқалар) марказлаштирилган тарзда стерилизация қилиш амалга оширувчи, шунингдек мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, даволаш-профилактика муассасаларининг барча бўлинмаларини стерил материаллар ва буюмлар билан таъминлайдиган муассаса. стерилизация контейнери (бикси) – тиббий мақсадлардаги материаллар ва асбоб-ускуналарни буғли стерилизаторлар (автоклавлар)да стерилизация қилиш ҳамда уларни операция ва боғлаш хоналарида сақлаш учун мўлжалланган металл қути. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tibbiy anzhom-asboblar va bujumlarni sterilizatsiya qilish markazlarini loyihalashtirish, qurish va eksploatatsiya qilish sanitariya qoidalari va me'yorlari" haqida

19.12.2020 тиббий анжом-асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш … ssv.uz/uz/documentation/tibbij-anzhom-asboblar-va-bujumlarni-sterilizatsija-ilish-markazlarini-lojialashtirish-urish-va-ekspluatatsija-ilish-sanitarija… 1/22 ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари тиббий анжом-асбоблар ва буюмларни стерилизация қилиш марказларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария қоидалари ва меъёрлари ўзр санқвам № 0365 -19 расмий нашр тошкент – 2019й. ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари «тасдиқлайман» ўзбекистон республикаси бош давлат санитария врачи в.б. ______________ б.к.юсупалиев 2019 й. «__14___» _май___________ тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қи...

Bu fayl PDF formatida 22 sahifadan iborat (925,6 KB). "tibbiy anzhom-asboblar va bujumlarni sterilizatsiya qilish markazlarini loyihalashtirish, qurish va eksploatatsiya qilish sanitariya qoidalari va me'yorlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tibbiy anzhom-asboblar va bujum… PDF 22 sahifa Bepul yuklash Telegram