traktorlar va qishloq xo'jaligi mashinalarini ishlatishda xavfsizlik qoidalari

PDF 48 sahifa 3,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 48
тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлатишда хавфсизлик қоидалари95–китоб 100 китоб тўплами тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлатишдаги хавфсизлик қоидалари 95-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, …
2 / 48
дуккакли экинлар, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: м.т. тошболтаев – қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий- тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновация бўйича ўринбосари профессор т.ф.д тақризчилар: а.е. толибоев – қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази директорининг ўринбосари бош муҳандис, катта илмий ходим т.ф.н лойиҳа иштирокчилари: у. ф. файзуллаев – “агробанк” атб стратегик таҳлил ва банк фаолиятини ривожлантириш департамент директори. м. с. ҳайитбоев – “агробанк” атб лойиҳалар методологияси бўлими бошлиғи. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7175-1-0 © “агробанк” атб – …
3 / 48
сида янада бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 631.1 кбк 4н қ 51 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш .........................................................................................................7 авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари. ким айбдор? ..................................................9 техника ва ҳаёт хавфсизлиги бўйича умумий талаблар ................................................................................12 тракторлар ва ҳосил йиғадиган машиналарга қўйиладиган техника хавфсизлиги талаблари ................19 қишлоқ хўжалиги машиналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари .................................................................. 29 йўллар ва далаларда ҳаракатланаётган машиналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари .........39 машиналарни тунда, қияликда ва момақалдироқ пайтида ишлатишдаги хавфсизлик талаблари ..................41 хулоса ....................................................................................................... 43 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ....................................44 100 китоб тўплами 7 тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлатишда хавфсизлик қоидалари95–китоб кириш дастлаб зарур тушунчаларнинг таърифларини келти- рамиз. техника хавфсизлиги – ишловчиларнинг меҳнат шарои- ти хавфсизлигини таъминловчи техникавий ва ташкилий чора-тадбирлар тизими. техникавий чора-тадбирлар: хавфсизлиги юқори қиш- лоқ хўжалиги машиналарини яратиш; уларни доимо соз ҳо- латда ушлаб туриш – техник хизмат …
4 / 48
хника воситасини сер- тификат (гувоҳнома)га эга механизаторгагина бирикти- риш; техника ва ёнғин хавфсизлигини билмайдиган ёки инструктаждан ўтмаган шахсларни ишга қўймаслик; қия- лиги юқори далаларда ва қир-адирларда машиналарни хавфсиз ишлата оладиган механизаторлар сафини кен- гайтириш; улар томонидан машиналардан тўғри фойда- ланиш қоидаларини тўлиқ ўзлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилиш. ёнғин хавфсизлиги – машиналарда ёнғин содир бўлиш хавфини олдини олиш ва кескин камайтиришга қаратилган техникавий ва ташкилий чора-тадбирлар тизими. 8 100 китоб тўплами техникавий чора-тадбирлар: электр тизими узел- ларида қисқа туташув юз беришига йўл қўймаслик; кле- маларни маҳкамлаб қотириш, очиқ симларни ва клема- ларни иҳоталаш; машиналарни қизийдиган узеллари (подшипниклар, шкивлар, радиаторлар, редукторлар, тормоз ленталари)ни техник созлигини таъминлаш; ўза- ро жуфтликда ишловчи ишчи органлар (сегмент пичоғи ва бармоғи; янчиш барабани ва таглик; шпиндел ва пахта ажраткич барабани) орасидаги тирқиш кенгликларини тўғри ростлаш. ташкилий чора-тадбирлар: ҳар бир механизатор, ҳар бир чилангарни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш; ёнғин чиқиш эҳтимоли юқори шароитда иложи борича ма- шинани ишлатмаслик; машинани …
5 / 48
лари зарур. 9 тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлатишда хавфсизлик қоидалари95–китоб авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари. ким айбдор? механизатор айбдор: • ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ. маши- нани бошқаришни ва хавфсизлик қои- даларини умуман билмайди; • олдин фақат трактор минган, комбайн- да ишламаган. комбайнга қўйилган хавфсизлик қоидаларидан бехабар; • машинанинг олдида қалтирайди – ишлашига ўзи ишонмайди; • “машинадан фойдаланиш бўйича қўл- ланма”ни ўқимаган, тажрибали меха- низаторлардан сўраб ўрганмаган – ма- шинани далада ишлатиш қоидаларини яхши билмайди; • электрон қурилмалар билан жиҳозланган машиналарда ишлашга “тиши ўтмайди”; • иш стажи кам – авария ҳолатларида ўзини йўқотиб қўяди; • малакаси паст – созлик ва носозликни бир-биридан ажрата олмайди, техник қаровларни та- лаблар даражасида ўтказа олмайди; • кабинага бошқа одам ҳам чиқиб олган – дастакларни бошқаришига халақит берган; • қияликдан тушаётганда тезликлар дастасини нейтрал- га солиб қўйган – машина “олиб қочиб кетган”; • кийимининг енглари узун, этаклари (барлари) шалви- раб осилиб турган – улар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 48 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"traktorlar va qishloq xo'jaligi mashinalarini ishlatishda xavfsizlik qoidalari" haqida

тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлатишда хавфсизлик қоидалари95–китоб 100 китоб тўплами тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлатишдаги хавфсизлик қоидалари 95-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йў...

Bu fayl PDF formatida 48 sahifadan iborat (3,8 MB). "traktorlar va qishloq xo'jaligi mashinalarini ishlatishda xavfsizlik qoidalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: traktorlar va qishloq xo'jaligi… PDF 48 sahifa Bepul yuklash Telegram