эчкичилик

PDF 80 pages 15.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 80
эчкичилик78–китоб 100 китоб тўплами эчкичилик 78-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. “агробанк” атб …
2 / 80
ий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчи: р.и. рўзиев - чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, катта илмий ходим, қ.х.ф.н. тақризчилар: с.и. мавланов – ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, инновацион фаолият, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ветеринария врачи, в.ф.д. н.р. рўзибоев – чорвачилик ва паррандачилик илмий -тадқиқот институти оҳангарон бўлими мудири, қ.х.ф.д. ш.н. мадрахимов – “ўзбекистон темир йўллари” аж қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, қ.х.ф.н. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м. с.ҳайитбоев. муҳаррир: а.э. аликулов – “чорвачилик ва наслчилик иши” журнали бош муҳаррири, журналист. лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб isbn 978-9943-7173-4-3 уўк 636.3 кбк 46.6 э 98 © “агробанк” атб – …
3 / 80
да бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир мундарижа кириш .................................................................................................................... 7 эчкичиликнинг қисқача тарихи ............................................................ 8 эчкичиликнинг халқ хўжалигидаги ўрни ..................................... 9 ўзбекистонда урчитилаётган эчки зотлари ................................. 9 эчкичилик фермаларини қуриш учун талаблар ....................... 20 эчкиларда бонитировка тадбирини ўтказиш ............................ 23 эчкичиликда танлаш ва саралаш ишлари ................................... 24 эчкиларни озиқлантириш, асраш ва парваришлаш ............. 29 улоқчаларни озиқлантириш технологияси ................................ 34 эчкилардан олинадиган маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқариш технологияси ..................................... 42 сут йўналишидаги эчкиларни қочириш, сут бериш даврларида озиқлантириш технологияси ........... 48 эчкиларнинг сут маҳсулдорлиги ........................................................ 58 сут йўналишидаги улоқларни сақлаш ............................................. 61 эчкиларнинг гўшт маҳсулдорлиги ..................................................... 63 эчкичиликда подани қайта тўлдириш, улоқларни ажратиш, сурувларни шакллантириш ................... 66 эчкичиликда селекция-наслчилик ишлари ................................. 72 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ............................................... 74 100 китоб тўплами 7 эчкичилик78–китоб кириш республика чорвасини ривожлантириш мақсадида ри- вожланган европа давлатларидан заанен, альп, тоггенбург каби сут йўналишидаги маҳсулдорлиги …
4 / 80
, озиқлантириш технологияларини ишлаб чиқиш жуда муҳимдир. шу боис илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим устувор вазифалардан ҳисобланади. дунё бўйича эчкилар кўп боқиладиган мамлакатлар қуйидагилар: хитой (140 млн бошни), ҳиндистон (120,6 млн бош) ва покистон (47 млн бош). республикамизда (2020 йил 1 январдаги маълумот) қўй ва эчкилар сони 21 млн 287 минг бошни ташкил этади. эчкилар боқиш, урчитишга кўп харажат талаб этмасли- ги, тез кўпайиши ва юқори даражадаги серпуштлиги, гўшт ва сут маҳсулотларининг парҳезбоплиги, саноат учун жун, ти- вит ва тери маҳсулотларининг зарурлиги, қимматбаҳолиги, уларга бўлган талабнинг юқорилиги билан бошқа турдаги чорва ҳайвонларидан ажралиб туради. 8 100 китоб тўплами эчкичиликнинг қисқача тарихи эчкилар инсоният тарихида биринчи уй ҳайвонларига айлантирилган ёввойи ҳайвонлардан бири ҳисобланади. ҳозирги вақтда инсонлар эчкиларни дунёнинг ҳамма жойида, скандинавиянинг шимолий кенгликларидан тортиб, африканинг тропиклари ва океания оролларига қадар боқишмоқда. 1-расм. соқолли эчки. 9 эчкичилик78–китоб эчкичиликнинг халқ хўжалигидаги ўрни эчкичилик билан шуғулланиш хусусий ва ёрдамчи хўжаликлар учун қулай ва …
5 / 80
хусусиятлари аждод- ларимизга узоқ ўтмишдан маълум эди. бугунги кунда эса эчкичиликни илмий асосда, наслчилик тамойилларига таянган ҳолда ривожлантиришга астойдил киришилмоқда. айни чоғда жун маҳсулдорлиги йўналишидаги эчкилар наманган вилоятининг чуст ва поп туманлари хўжаликла- рида, тивит маҳсулдорлиги йўналишидаги эчкилар сурхон- 10 100 китоб тўплами дарё вилоятининг бойсун туманида, қашқадарё вилояти- нинг деҳқонобод туман хўжаликларида, сут маҳсулдорлиги йўналишидаги эчкилар тошкент вилояти хўжаликларида, шу жумладан, қорақалпоғистон республикаси хўжаликларида ҳам боқиб, кўпайтирилмоқда. кейинги йилларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан хориждан сут йўналишидаги зотдор эчкиларни олиб келишга жиддий киришилди. юртимизда тивит йўналишидаги эчкилар кўпайти- рилмоқда, улар (жун йўналишидаги эчки зотларини яратишдан олинган) ақшдан келтирилган оқ ангор эчкилар билан маҳаллий эчкиларни чатиштириш маҳсулидир. бу эчки қорамтир-кулранг тивит ва нисбатан калта, ялтироқ қора қилчиқ жун беради. қора ва оқ рангли эчкилар ҳам мавжуд. қора тивит берадиган ўзбекистон эчкилари катталиги бўйича йирик, юқори даражадаги яшовчан, мустаҳкам тана тузилишига, унча узун бўлмаган оёқларга, калта бочкасимон гавдага эга. тивити узун, …

Want to read more?

Download all 80 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эчкичилик"

эчкичилик78–китоб 100 китоб тўплами эчкичилик 78-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу –...

This file contains 80 pages in PDF format (15.3 MB). To download "эчкичилик", click the Telegram button on the left.

Tags: эчкичилик PDF 80 pages Free download Telegram