milliy iqtisodiyot va uning makroiqtisodiy olchamlari

PDF 16 sahifa 558,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
iii - б ў л и м 305 iii б ў л и м миллий иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)нинг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятлари 14-боб. миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари олдинги бобларда биз иқтисодий жараѐнлар ва уларда содир бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар даражасида кўриб чиққан эдик. мазкур бобда иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. шунингдек, миллий иқтисодиѐт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари тавсифи, миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ѐритилади. ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баѐн этилади. 14.1. миллий иқтисодиѐтнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари барчамизга маълумки, ўтмишда ўзбекистон иқтисодиѐти собиқ иттифоқ иқтисодиѐтининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиѐт деб бўлмас эди. бизга бир ѐқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хомашѐ ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашѐ ресурсларидан назоратсиз, аѐвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ѐнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина …
2 / 16
ди 2 . 1991 йил сентябридан буѐн ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, 1 қаранг: каримов и.а. ўзбекистон xxi асрга интилмоқда. т.: «ўзбекистон», 1999, 6-бет. 2 ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиѐт йўли. президент ислом каримовнинг ўзбекистон республикаси олий мажлиси, вазирлар маҳкамаси ва президент девонининг ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузаси // халқ сўзи, 2007 йил 31 август. 306 минерал хомашѐ бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик 1 . янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ѐнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиѐтни мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир. мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиѐтининг қатор инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиѐт тармоқлари барпо …
3 / 16
иқтисодиѐтнинг таркибий тузилиши қуйидагилар ўртасидаги муносабат сифатида намоѐн бўлади: - мавжуд ишлаб чиқариш ресурслари; - ресурсларнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иқтисодий субъектлар ўртасидаги тақсимот ҳажми; - иқтисодий субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари; - миллий маҳсулотнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараѐнларида шаклланувчи таркибий қисмлари. миллий иқтисодиѐтнинг таркибий тузилишини содда кўринишда қуйидаги чизма орқали тасвирлаш мумкин (14.1-чизма). миллий иқтисодиѐт меъѐрида фаолият қилиш ва барқарор ўсиши учун барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги ва мувозанатли ривожланиши талаб қилинади. миллий иқтисодиѐт таркибий тузилмасининг шаклланишида қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: мавжуд бозор конъюнктураси, бозорлар сиғими ва монополлашув даражаси, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштироки, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси, фан-техника тараққиѐтининг миқѐслари, тавсифи ва ривожланиш суръатлари, ишлаб чиқариш 1 каримов и.а. ўзбекистон xxi асрга интилмоқда. т.: «ўзбекистон», 1999, 8-бет. 307 ресурсларининг сифати, ҳудудларнинг ер майдонлари ва инфратузилма объектлари билан таъминланганлиги, экология ҳолати. 14.1-чизма миллий иқтисодиѐтнинг таркибий тузилиши миллий иқтисодиѐтни барқарор ва …
4 / 16
инчидан, умуман дунѐ бозоридаги талабнинг кескин тушиб кетиши оқибатида маҳсулот сотиш ҳажмининг қисқариши; учинчидан, жаҳондаги инвестицион фаолликнинг пасайиши натижасида узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларимизни амалга ошириш муддатларининг кечикиши ва ҳ.к. миллий иқтисодиѐтимизнинг барқарор ва мувозанатли ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ушбу ҳолатларни ўз вақтида аниқлаб, уларнинг олдини олиш ва таъсир оқибатларини юмшатиш бўйича амалга оширилган тадбирлар эвазига иқтисодиѐтимизнинг юқори ўсиш суръатлари сақлаб қолинди 1 . миллий иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар тизими орқали, микро- ва макроиқтисодий даражада аниқланиб, таҳлил қилинади. макроиқтисодиѐт – бу мамлакат миқѐсида иқтисодиѐтнинг ўзаро алоқада ва таъсирда ҳаракат қиладиган соҳалари, тармоқлари, ҳудудий тузилмаларини бир 1 қаралсин: каримов и.а. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – т.: ўзбекистон, 2009, 14-15-б. миллий иқтисодиѐт иқтисодий жиҳатдан нисбатан мустақил бўғинлар корхоналар уй хўжаликлари давлат (кўплаб хўжалик юритувчи бирликлари билан) 308 бутун қилиб бирлаштирган миллий хўжалик тизимидир. макроиқтисодиѐт ўз ичига …
5 / 16
ойдаланиш асосида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида вужудга келган ҳолатларни очиб беришдан иборат. бу мақсадга эришишнинг муҳим шартлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳолати ва ҳаракатини объектив акс эттирувчи статистик маълумотларнинг мавжудлиги; 2) мамлакат иқтисодиѐтини таҳлил қилишда кенг миқѐсда ва тарихий жиҳатдан ѐндашув; 3) иқтисодий тизим салоҳиятини ҳаққоний равишда баҳоламасдан ҳамда иқтисодий қонунларнинг объектив амал қилишини билмасдан туриб мамлакат иқтисодиѐтига аралашув салбий ҳолатларни келтириб чиқаришини англаш; 4) макроиқтисодий назария муайян мамлакатларнинг иқтисодиѐтини объектив равишда тадқиқ этиш асосида яратилишини ҳамда ундан бошқа мамлакатлар амалиѐтида ўта эҳтиѐткорлик билан фойдаланиш мумкинлигини тушуниш; 5) ишлаб чиқаришни аҳоли даромадлари ва истеъмоли даражасини ўстиришга йўналтириш; 6) аҳоли даромадлари, сиѐсий ва ижтимоий барқарорлик ўсишининг ягона манбаи бўлиб мамлакатдаги барча ишчи кучларини иш жойлари ҳамда улар даромадларининг ошиши билан таъминловчи миллий ишлаб чиқаришнинг барқарор ва самарали ўсиши эканлигини тушуниш. кўпгина микроиқтисодий кўрсаткичлар ѐрдамида корхоналар фаолиятига баҳо берилиб, улар фаолиятининг ривожланиш тамойиллари аниқланса, макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали бутун иқтисодиѐтнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"milliy iqtisodiyot va uning makroiqtisodiy olchamlari" haqida

iii - б ў л и м 305 iii б ў л и м миллий иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)нинг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятлари 14-боб. миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари олдинги бобларда биз иқтисодий жараѐнлар ва уларда содир бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар даражасида кўриб чиққан эдик. мазкур бобда иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. шунингдек, миллий иқтисодиѐт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари тавсифи, миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ѐритилади. ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баѐн этилади. 14.1. миллий иқтисодиѐтнинг қарор топиши...

Bu fayl PDF formatida 16 sahifadan iborat (558,0 KB). "milliy iqtisodiyot va uning makroiqtisodiy olchamlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: milliy iqtisodiyot va uning mak… PDF 16 sahifa Bepul yuklash Telegram