электр энергияни иқтисод қилишни таъминловчи қаршилик электр печи лаборатория қурилмасини яратиш

DOC 3,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1532072868_71938.doc rt i q 2 = 0 r a a a o м c / 041 , 0 0 = a a rt i q 2 = о о о ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим электр энергияни иқтисод қилишни таъминловчи қаршилик электр печи лаборатория қурилмасини яратиш мундарижа. 1.кириш қисми……………………………………………………….3 2.технологик қисм…………………………………………………...6 3тажриба стенди учун методик кўрсатма тузиш…………..……..10 4.электр қаршилик печини тавсифлари…………………. ………18 5. жисмларни қизишини тадқиқодлаш графиги…………………29 6. интернет маълумотлар………………………………………...….31 7.хфх…………………………………………………………….… 40 8.экология …………………………………...…………………...... 52 9.хулоса ……………………………………………… ………….63 10.адабиётлар………………………………………………................65 кириш инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва уй-рўзғор эҳтиёжлари электротехнологик қурилмалар билан тобора бойиб бормоқда ва бундай тўйиниш фақатгина мазкур қурилмаларга бўлган эҳтиёжнинг ўсиши билангина асосланиб қолмасдан, балки углеводородли ёқилги таннархининг маълум даражада ошиши, ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаш зарурияти, чиқиндисиз технологиялар яратиш кабилар билан ҳам боғликдир. электр энергиясини истеъмол қилиб, уни бошқа турдаги энергияга айлантириш орқали ва шу вақтнинг ўзида технологик жараёнларни амалга ошириш учун мўлжалланган …
2
юқори даражадаги изоляцион хусусиятга эга бўлиш каби янги материаллар ишлаб чиқиш имкониятини беради. ҳар қандай қаттиқ ёки суюқ ҳолатдаги электр ўтказувчи материаллардан электр токи ўтганида, бу материалларни қиздириб иссиқлик ажратиб чиқаради. жоул – ленц қонуни бўйича ажралиб чиқаётган иссиқлик энергияси қуйидаги формула билан аниқланади: , бу ерда i – қаттиқ ёки суюқ ҳолатдаги электр токи ўтказувчи материалардан ўтаётган токнинг қиймати, а; r – электр токи ўтказаётган материалнинг электр қаршилиги, ом; t – электр токи ўтказувчи материалнинг электр тармоғига уланиб турган вақти, соат. бундай усул билан материалларни қиздириш қаршилик усули билан қиздириш дейилади. материаларни қаршилик усули билан қиздириш икки турга бўлинади: бевосита ва билвосита. бевосита усулда материаллар қиздирилганида, қиздирилаётган материалдан ўтаётган ток ҳосил қилган иссиқлик ҳисобига ўша материал қизийди. билвосита усулда материалар қиздирилганида, алоҳида қиздирувчи элементдан ўтаётган ток ҳосил қилган иссиқлик энергия иссиқлик ўтказувчанлик, конвенция ёки нурланиш асосида қиздирилаётган жисмга узатилади ва уни қиздиради. электр печларида юқори ҳароратли зоналар мавжудлиги туфайли …
3
а олиши керак. 3) термик барқарорлик – дарз кетмасдан хароратнинг кескин ўзгаришларига чидамлилик. 4) кичик электр ўтказувчанлик – оловбардош материал электр токи ўтказувчи қисмларга изолятор, устун ва ажратгич сифатида хизмат қилади. 5) кичик иссиқлик ўтказувчанлик – бу кўрсаткич қанча кичик бўлса иссиқлик сарфи шунча кам бўлади. 6) химик нейтраллик. оловбардош материаллар печда иситиладиган материалларга, иситкичларга ва ишчи фазони тўлдириб турган газларга нисбатан нейтраль бўлиши керак. оловбардош материалларнинг асосий компонентлари глинозем (al2o3), кремнезем (sio2) ва магний оксиди (mgo) ҳисобланади. қаршилик печларида оловбардош материаллар сифатида асосан “шамот” деб номланган, (35-45% al2o3 ва қолган қисми sio2 дан иборат бўлган) материал ишлатилади. юқори ҳароратли печларда юқори глиноземли материаллар (алунд, корунд, корракс), цирконий икки оксиди zro2 , хамда кўмир ва графит ишлатилади. эритиш печларида динас (sio2 94-97%), магнезит (mgo 95%), хромомагнезит, доломит ва шамот ишлатилади. оловбардош материаллар эритиш печларининг таг қисми ва деворларини қоплаш учун кукун кўринишида, ҳамда ғишт ва бошқа хар хил чиройли шаклларда …
4
бўлиб, печлар ишлашининг ишончлилиги ва зарур бўлган технологик режимга риоя қилиниши кўп жиҳатдан уларга боғлиқ. қизитиш элементи материалини танлаш печнинг ишлаш ҳарорати ва атмосферасига боғлиқ бўлиб, бу элементларга қуйидаги талаблар қўйилади : 1) юқори температураларда оксидланмаслик хусусияти. (иссиқбардошлик), 2) юқори хароратларда мустаҳкамликни йўқотмаслик хусусияти (иссиқбаркарорлик) 3) юқори даражадаги хароратларда ишлов берувчанлик, пайвандланиш ва бошқа хусусиятларини сақлаб қолиш. бундан ташқари қизитиш элементларига ўзига хос специфик талаблар қўйилади: 1) юқори солиштирма электр қаршилигига эга бўлиш. 2) қаршилик ўзгаришининг кичик температура коэффициентига эга бўлиш. бу холда қизитиш элементларининг иссиқ ва совуқ ҳолатларидаги қаршиликлари бир биридан жуда кам фарқ қилади. 3) электр қаршилигининг ўзгармаслиги. материал қаршилиги вақт ўтиши билан ошмаслиги, яъни материал «эскирмаслиги» керак. ҳароратига қараб қиздириш элементлари қуйидаги турларга бўлинади: · паст хароратли қиздириш элементлари -500-700 к; · ўрта хароратли қиздирувчи элементлар – 900-1200 к; · юқори хароратли қиздирувчи элементлар – 2500 – 3300 к. қиздириш элементлари асосан таркибига бир нечта металл кирган …
5
амли қатлам орасига изоляцион материал жойлаш-тирилади. изоляцион материал сифатида керамик плита, ғишт, блок ва бошқа турли изоляцион материаллардан фойдаланилади. ўтга чидамли қатлам печнинг ички юзасини ташкил этади ва у иссиқлик билан ишлов берилиши керак бўлган материал ёки детал ва қиздирувчи элементлар ҳосил қиладиган иссиқлик зўриқишларига чидаши лозим. қиздирувчи элементлар печнинг ички юзаси бўйлаб жойлаштирилган бўлиб, қиздиралаётган жисм ёки деталларни қисман ёки тўлиқ ўраб туради. қаршилик электр печлари материал ва деталларни печ ичига киритиш ва ундан олиш учун ёрдамчи механизмлар билан ҳам жиҳозланган бўлади. печ ичига материл ёки деталлар эшикча орқали киритилади. ёрдамчи механизмларнинг таркибий қисмлари иссиққа чидамли пўлатлардан ясалган бўлади. 1 – расм. камеравий қаршилик электр печининг конструктив тузилиши 1 – жадвал печнинг номи, ишлатилиш соҳаси печнинг русуми қуввати, квт кучла-ниши, в энг кат-та ишчи ҳарорат., с пўлат буюмларни тобловчи камеравий пўлат буюмларни тобловчи конвейер пўлат қувурларни қиздирувчи ролганг пўлат буюмларни тобловчи кичик ҳажмли буюмларни тоблов-чи барабан сочилувчи матери-алларни қиздирувчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"электр энергияни иқтисод қилишни таъминловчи қаршилик электр печи лаборатория қурилмасини яратиш" haqida

1532072868_71938.doc rt i q 2 = 0 r a a a o м c / 041 , 0 0 = a a rt i q 2 = о о о ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим электр энергияни иқтисод қилишни таъминловчи қаршилик электр печи лаборатория қурилмасини яратиш мундарижа. 1.кириш қисми……………………………………………………….3 2.технологик қисм…………………………………………………...6 3тажриба стенди учун методик кўрсатма тузиш…………..……..10 4.электр қаршилик печини тавсифлари…………………. ………18 5. жисмларни қизишини тадқиқодлаш графиги…………………29 6. интернет маълумотлар………………………………………...….31 7.хфх…………………………………………………………….… 40 8.экология …………………………………...…………………...... 52 9.хулоса ……………………………………………… ………….63 10.адабиётлар………………………………………………................65 кириш инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва уй-рўзғор эҳтиёжлари электротехнологик қурилмалар билан тобора бойиб...

DOC format, 3,6 MB. "электр энергияни иқтисод қилишни таъминловчи қаршилик электр печи лаборатория қурилмасини яратиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.