oқsilarni gel-filtratsiya usuli yordamida tozalash

DOCX 3 sahifa 381,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
оқсилларни гель-фильтрация усули ёрдамида тозалаш керакли реактивлар: сефадекс g-25; 0,2 м nс1; 0,1м трис-нс1 (рн-8); фосфат буфер, рн 7,0 ,5 м эдта, рн 8,0; амидқораси; пааг; қон зардоби; маркёр оқсиллар. асбоб ва ускуналар: елим трубкача қийилган шиша таёқча, торози, чинни ликобча, чинни ховонча, автопипетка; центрифуга; сув хаммоми; шиша колонкалар; уф-лампаси; электрофорез ускунаси. ишнинг бориши: биокимёвий амалиётда оқсил олигомерларини ажратиб олиш учун маркёр оқсиллар қўлланади. маркёрлар идентификацияси учун гель-фильтрация усули қўлланади. гель — фильтрация услуби моддаларни ўлчами, оғирлиги, шаклига кўра ажратишга асосланган. бу услуб ёрдамида оқсилларни молекуляр оғирлигига кўра ажратиш, оқсил фракцияларини тозалаш, оқсил эритмаларини концентрлаш (қуюлтириш), тузсизлантириш ва оқсилларнинг молекуляр оғирликларини аниқлаш мумкин. бу жараёнларнинг барчаси «молекуляр элак» принципида амалга оширилади. услубнинг моҳияти. «молекуляр элак» вазифасини бажарувчи гель доначалари билан тўлғизилган колонка орқали оқсил аралашмаси ўтказилганда кичик молекулалар гель ғовакларида тутилиб қолади, натижада уларнинг ҳаракати сустлашади. йирик молекулалар гель ичига кира олмайди. шу сабабли, дастлабки фракцияларда юқори молекуляр, кейингиларида эса …
2 / 3
фойдаланилади, чунки кучли кислотали муҳит сефадексларнинг гликозид боғларига таъсир кўрсатади. 1 — жадвал сефадекс турлари гель турлари молекуляр оғирлигига кўра ажратиш қобилияти, дальтонда сувни ютиш ҳажми, г/г қуруқ гелга нисбатан бўккан гелнинг ҳажми см3/г, қуруқ гелга нисбатан г-10 700 гача 1,0 2 г-15 1500 гача 1,5 3 г-25 1000-5000 2,5 5 г-50 1500-30000 5,0 10 г-75 3000-80000 7,5 12-15 г-100 4000-150000 10,0 15-20 г-150 5000-300000 15,0 20-30 г-200 5000-600000 20,0 30-40 сефадекслар дистилланган сувда бўктирилганда, электростатик тортишув туфайли бир —бирига ёпишиб қолиши мумкин. электролитларда эса бундай ҳолат кузатилмайди. шу сабабли сефадексларни кучсиз тузли эритмаларда бўктириш мақсадга мувофиқдир. барча геллар тез бўлинади, лекин бўкиш тўлиқ бориши учун уларни маълум муддат эритмада ушлаш лозим. агар гель тўлиқ бўкмаган бўлса, бу жараён гель билан тўлдирилган колонкада давом этади. натижада гель доначалари зичлашиб эритманинг ўтишини қийинлаштиради. ишлатиб бўлгач сефадексни автоклавда (100°с да, 40 мин) стерилизация қилиш мумкин. гель — фильтрацияда ишлатиладиган гелларга агарозалар ҳам …
3 / 3
мид ва метиленбисакриламиднинг полимери бўлиб, иккала мономер нисбатини ўзгартириш билан маъқул ўлчамдаги ғоваклик ҳосил қилиш мумкин. «bio-rad-laboratoris-»фирмаси томонидан 30 хилдан ортиқ полиакриламид асосига эга бўлган биогеллар ишлаб чиқарилади, улардан р —2, р-6, р-10, ..... , р-300 ва ҳакозолар. улар 800 — 400000 дальтон молекуляр оғирликка эга бўлган моддаларни ажратишда қўлланилади. бу геллар ҳам рн муҳити 4,5 — 9 дан ошганида ва 50°с дан юқори ҳароратда ўз стабиллигини йўқотади. гель ўрнида «биоглас» ва «порасил» номи билан юритиладиган ғоваксимон шарчалардан ҳам фойдаланилади. бу шарчалар боросиликат шишасидан ясалган бўлиб, бир қатор ижобий хусусиятларга эга: а) нf ва кучли ишқорлардан ташқари барча реагентларга нисбатан инерт; б) шарчалар ишга тайёр холда бўлганлиги сабабли бўкиши учун ортиқча вақт сарфланмайди; в) эритма катта тезликка ўтказилганда ҳам шарчалар ҳолати ўзгармайди (бир — бирига ёпишиб қолмайди, зичлашиб кетмайди) г) шиша шарчаларнинг поралари ўлчами эритма концентрацияси рнига боғлиқ эмас; д) шиша шарчаларни осон ювиб стериллаш мумкин. гельфильтрация олиб борилаётган гелларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oқsilarni gel-filtratsiya usuli yordamida tozalash" haqida

оқсилларни гель-фильтрация усули ёрдамида тозалаш керакли реактивлар: сефадекс g-25; 0,2 м nс1; 0,1м трис-нс1 (рн-8); фосфат буфер, рн 7,0 ,5 м эдта, рн 8,0; амидқораси; пааг; қон зардоби; маркёр оқсиллар. асбоб ва ускуналар: елим трубкача қийилган шиша таёқча, торози, чинни ликобча, чинни ховонча, автопипетка; центрифуга; сув хаммоми; шиша колонкалар; уф-лампаси; электрофорез ускунаси. ишнинг бориши: биокимёвий амалиётда оқсил олигомерларини ажратиб олиш учун маркёр оқсиллар қўлланади. маркёрлар идентификацияси учун гель-фильтрация усули қўлланади. гель — фильтрация услуби моддаларни ўлчами, оғирлиги, шаклига кўра ажратишга асосланган. бу услуб ёрдамида оқсилларни молекуляр оғирлигига кўра ажратиш, оқсил фракцияларини тозалаш, оқсил эритмаларини концентрлаш (қуюлтириш), тузсизлантириш ва ...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (381,3 KB). "oқsilarni gel-filtratsiya usuli yordamida tozalash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oқsilarni gel-filtratsiya usuli… DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram