bozor iqtisodiyotiga o'tish davri va uning o'zbekistondagi xususiyatları

PDF 23 pages 514.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
vi-мавзу 131 6-боб. бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг ўзбекистондаги хусусиятлари иқтисодиѐтда бозор муносабатларини шакллантиришда махсус ўтиш даври зарур бўлиб, бу даврнинг мазмуни ва асосий белгиларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. бу бобда ўтиш даври назарияси, хусусан бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўллари баѐн қилинади. шунингдек, ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари, республикада бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг мазмуни, мақсади ва асосий йўналишлари кўрсатиб берилади. шунингдек, бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараѐнида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, стратегик вазифаларни амалга ошириш йўллари таҳлил қилинади. 6.1. ўтиш даврининг мазмуни. бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўллари бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврининг умумий мазмуни иқтисодий муносабатларнинг алоҳида унсурларини ислоҳ қилиш ѐки иқтисодий сиѐсатга тузатишлар киритиш эмас, балки бутун иқтисодий муносабатлар тизимини ўзгартиришдан иборатдир. бозор иқтисодиѐтига ўтиш даври – маъмурий-буйруқбозлик тизимини бартараф этиш ѐки тубдан ўзгартириш ҳамда бозор тизимининг асосларини шакллантириш жараѐнлари амалга оширилувчи тарихий даврдир. 1980-1990 йилларга келиб дунѐда рўй берган муҳим ўзгаришлар иқтисодий тараққиѐт истиқболлари тўғрисидаги …
2 / 23
линди ва аксарият давлатлар шу йўлни танладилар. лекин бундай бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўллари (моделлари) хилма-хил бўлиб, уларнинг умумий ва хусусий томонлари фарқланади. жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг барча йўллари умумлаштирилиб, қуйидаги тўртта асосий турга бўлинади: 1) ривожланган мамлакатлар йўли; 2) ривожланаѐтган мамлакатлар йўли; 3) собиқ социалистик мамлакатлар йўли; 132 4) социализм ғояларини самарали бозор иқтисодиѐтини вужудга келтириш механизми билан қўшиб олиб бориш йўли. бу йўллар турли туман ва ҳар хил бўлишига қарамай уларда умумийлик мавжуддир. уларнинг умумийлиги шундаки, бу йўлларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиѐтига ўтишни мақсад қилиб қўяди ва мазкур иқтисодиѐтнинг қонун- қоидалари, амал қилиш механизми кўп жиҳатдан умумий бўлади. шу билан бирга ҳар бир йўлнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор, бу эса бозор муносабатларини шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий шароитлари ҳар хил бўлишидан келиб чиқади. масалан, бозор муносабатларига ўтишнинг ривожланган мамлакатлар йўлида оддий товар хўжалигидан эркин рақобатга асосланган классик ѐки эркин бозор иқтисодиѐтига ва ундан ҳозирги замон бозор иқтисодиѐтига ўтилади. мустамлакачиликдан …
3 / 23
ритиб келган, кейинчалик ушбу ғояларнинг муҳим жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда бозор механизмларини уйғунлаштириш орқали ўзига хос ўтиш йўлини яратган мамлакатлар тажрибасини ҳам алоҳида кўрсатиш мумкин. жумладан, хитой, вьетнам каби илгари фақат маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиѐтига асосланган мамлакатлар бугунги кунда туб ислоҳотлар орқали самарали бозор иқтисодиѐтини вужудга келтириш борасида сезиларли муваффақиятларга эришмоқдалар. буларнинг барчаси бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўлларининг ўзига хос хусусиятларидир. жаҳон тажрибаси кўрсатишича, бозор иқтисодиѐтига революцион йўл билан, яъни жадал усулда ѐки эволюцион йўл билан, яъни босқичма-босқич ўтиш мумкин. биринчи ҳолда, туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатларни бирданига ва батамом синдириш талаб этилиб, «карахт қилиб даволаш» усули («шоковая терапия») деб аталади. эски иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич янги бозор муносабатларига айлантира бориб, самарали бозор иқтисодиѐтини шикастсиз вужудга келтириш мумкин. ислоҳотлар тажрибаси шуни кўрсатадики, эволюцион йўл камроқ ижтимоий ларзаларга олиб келади, анча изчил ва муқаррардир. тартибга солинадиган бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўлларигина эмас, балки унинг андозалари ҳам хилма-хилдир. энг аввало, улар шундай …
4 / 23
к билан мослашиб бориши; 2) хўжалик юритиш ташаббускорлигини «йўқотиб юбориш» оқибатида самарадорликнинг ўта даражада пасайиб кетганлиги. маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиѐтидан бозор иқтисодиѐтига ўтиш кўплаб мамлакатларда умумий тенденцияга эга. бу жараѐн иқтисодиѐтни эркинлаштириш, чуқур институционал (энг аввало, мулкчилик муносабатларида) ўзгаришларни ўз ичига олади, бироқ, бир вақтнинг ўзида молиявий барқарорлаштириш чора-тадбирларини амалга оширилишини тақозо этади. маъмурий-буйруқбозлик тизимини ўзгартириш мазкур тизим асосининг ўзгаришини ҳамда уни сифат жиҳатидан фарқ қилувчи бозор тизимига алмаштирилишини англатар экан, бундай турдаги ўзгаришларни тизимий ислоҳотлар деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади. ўтиш даврида бозор иқтисодиѐтини шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1. иқтисодиѐтни эркинлаштириш. эркинлаштириш – бу хўжалик ҳаѐтининг барча соҳаларидаги тўсиқ ҳамда чекловларни, шунингдек, давлат назоратини кескин равишда қисқартириш ѐки бекор қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимидан иборат. у бутун иқтисодиѐтга татбиқ этилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: - хўжалик фаолиятини амалга оширишда давлат монополиясини бекор қилиш; - ресурсларнинг марказлашган ҳолдаги тақсимотини тугатиш; - нархларнинг асосан, талаб ва таклиф нисбати асосида шакллантирилишига ўтиш; - …
5 / 23
ларнинг нарх ва маҳсулот сотиш сиѐсатини тартибга солиш ва бошқалар. 3. институционал ўзгаришлар. мазкур ўзгаришлар қуйидаги соҳаларни қамраб олади: - мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, жумладан, хусусий секторни яратиш; - бозор инфратузилмасини (тижорат банклари, товар ва фонд биржалари, инвестиция фондлари ва ҳ.к.) шакллантириш; - иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг янги тизимини яратиш; - бозор шароитларига мос тушувчи хўжалик қонунчилигини қабул қилиш ва бошқалар. 4. таркибий ўзгаришлар. таркибий ўзгаришлар биринчи навбатда иқтисодиѐт ва унинг алоҳида тармоқлари таркибида олдинги тизимдан қолган номутаносибликларни юмшатиш ѐки бартараф этишга йўналтирилган. иқтисодиѐт таркибий тузилишини қайта қуришдан асосий мақсад – ички ва ташқи бозорларда тўловга қодир талабга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантиришдан иборат. 5. макроиқтисодий, асосан, молиявий барқарорлаштириш. аслини олганда бу жараѐн тизимий ислоҳотлар қаторига кирмайди, чунки у бозор иқтисодиѐти барқарор амал қилаѐтган мамлакатларда ҳам тез-тез ўтказилиб туради. бу йўналишнинг муҳим аҳамияти шундан келиб чиқадики, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг инқирози энг аввало ва кучли равишда молиявий соҳада, айниқса юқори инфляция …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bozor iqtisodiyotiga o'tish davri va uning o'zbekistondagi xususiyatları"

vi-мавзу 131 6-боб. бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг ўзбекистондаги хусусиятлари иқтисодиѐтда бозор муносабатларини шакллантиришда махсус ўтиш даври зарур бўлиб, бу даврнинг мазмуни ва асосий белгиларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. бу бобда ўтиш даври назарияси, хусусан бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўллари баѐн қилинади. шунингдек, ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари, республикада бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг мазмуни, мақсади ва асосий йўналишлари кўрсатиб берилади. шунингдек, бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараѐнида макроиқтисодий барқарорликка эришиш, стратегик вазифаларни амалга ошириш йўллари таҳлил қилинади. 6.1. ўтиш даврининг мазмуни. бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўллари боз...

This file contains 23 pages in PDF format (514.4 KB). To download "bozor iqtisodiyotiga o'tish davri va uning o'zbekistondagi xususiyatları", click the Telegram button on the left.

Tags: bozor iqtisodiyotiga o'tish dav… PDF 23 pages Free download Telegram