soliqqa oid huquqbuzarlik uchun javobgarlik choralari

PDF 46 pages 3.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 46
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институти солиқлар ва солиққа тортиш кафедраси “солиқ маъмурчилиги асослари” фанидан мавзу: солиққа оид хуқуқбузарлик учун жавобгарлик чоралари. 2023-й. 1.солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси, ҳуқуқбузарлик турлари ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари. 2.солиққа оид ҳуқуқбузарлик айбини истисно қилувчи, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳамда жавобгарликдан озод қилиш тартиблари. 3.молиявий санкциялар, уларнинг турлари ва қўллаш тартиблари. 4.солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун банкларнинг жавобгарлиги 5.молиявий санкциялар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва солиқ органлари қарорларни ижро этиш қоидалари. 6.солиқ органлари томонидан маъмурий жавобгарлик ишларини кўриб чиқиш қоидалари. кўриб чиқиладиган режалар. ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий мажбурий ижтимоий нормалар тизими бўлиб, у ҳуқуқий муносабатлар ва фуқаронинг давлат томонидан мустаҳкамланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза этиладиган асосий ҳуқуқларини ўз ичига олиши хамда мавжуд ижтимоий муносабатларни бузишга қарши кураш чораларини белгилайди. ҳуқуқ жамият ҳаётининг турли соҳалари - иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳага, маданий- маънавий муносабатларга таъсир этади ва шу …
2 / 46
лишлари бўлиб, у умумий аҳамиятга молик иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа ижтимоий муносабатларни муҳофаза этишга, уларнинг дахлсизлигини таъминлашга ва шу билан бирга, жамиятга ёт бўлган зарарли муносабатларни сиқиб чиқаришга қаратилган бўлади. ўзбекистон республикасининг “ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги қонунида, “ҳуқуқбузарлик - содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)” деб тарифланади ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар, муассасалар қаторига давлат солиқ хизмати органлари ҳам киради. ўзбекистон республикасининг “ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги қонун (ўрқ-371)нинг 3,8-моддалари. амалдаги солиққа тортиш қонунчилиги ҳужжатларида “солиқ тўловчининг, солиқ агентининг ёки бошқа шахснинг солиқ қонунчилигида жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади ва ушбу солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этган юридик ва жисмоний шахслар жавобгарлик субъектлари ҳисобланадилар”. ўзбекистон республикаси солиқ кодексининг 210-211-модалари. давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатларига қуйидаги чора-тадбирлар киради. ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда …
3 / 46
ошириш; ҳуқуқбузарликлар пофилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш солиқ қонунчилигида, жисмоний шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун ўн олти ёшдан бошлаб жавобгарликка тортилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик турларига қуйидагиларни киритилган: ск 216-модда - давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туришдан бўйин товлаш, - кирим қилинмаган товарларни сақлаш ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш), - солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, - бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш, - фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш, - ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузиш; - фискал хотирали назорат-касса машиналаридан ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш, - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш, - ер участкаларидан уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш солиқ қонунчилигида, ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун бошқа асослар бўйича …
4 / 46
икка тортишга асос бўлмайди. солиқ қонунчилигида ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатни (ҳаракат ва ҳаракатсизлик) қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб эътироф этилади. агар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ғайриқонуний эканлигини билган бўлса, бундай ҳаракатнинг зарарли оқибатлари юзага келишини истаган ёхуд уларнинг юзага келишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб топилади. агар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ғайриқонуний эканлигини ёхуд бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида юзага келадиган оқибатларнинг зарарли эканлигини гарчанд уларни олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда билмаган бўлса, бундай ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик туфайли содир этилган деб эътироф этилади. 2.солиққа оид ҳуқуқбузарлик айбини истисно қилувчи, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳамда жавобгарликдан озод қилиш тартиблари. давлат ва ҳуқуқ мавжуд бўлган ҳар қандай жамиятда ҳуқуқий ҳимоя тизими ҳам мавжуд бўлади. умумий ҳуқуқий ҳимоя тизимининг асосий жиҳатлари ўзбекистон республикасининг конституциясида ҳамда маълум соҳалар фаолиятини тартибга солувчи қонун …
5 / 46
инг мавжудлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар ва исботлаш учун махсус воситалар талаб этилмайдиган бошқа усуллар билан аниқланади. қайд этиш лозимки, ҳуқуқбузарлик ушбу ҳолатларда содир этилганда шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгар бўлмайди. солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган қилмиш бундай қилмиш содир этилган пайтда касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган солиқ тўловчи - жисмоний шахс томонидан содир этилганда. мазкур ҳолатлар мазмуни, моҳияти ва санаси бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган ўша солиқ даврига тааллуқли бўлган ҳужжатларни солиқ органига тақдим этиш орқали исботланади; солиқ органининг ёки бошқа ваколатли орган мансабдор шахсининг солиқни (йиғимни) ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби тўғрисида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик қўлланилишининг бошқа масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига (солиқ агентига) ёхуд номаълум доирадаги шахсларга берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи томонидан бажарилганда. мазкур ҳолатлар ушбу органнинг тегишли ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда белгиланади, ушбу ҳужжат маъноси ва мазмунига кўра, бундай ҳужжат …

Want to read more?

Download all 46 pages for free via Telegram.

Download full file

About "soliqqa oid huquqbuzarlik uchun javobgarlik choralari"

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институти солиқлар ва солиққа тортиш кафедраси “солиқ маъмурчилиги асослари” фанидан мавзу: солиққа оид хуқуқбузарлик учун жавобгарлик чоралари. 2023-й. 1.солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси, ҳуқуқбузарлик турлари ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари. 2.солиққа оид ҳуқуқбузарлик айбини истисно қилувчи, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳамда жавобгарликдан озод қилиш тартиблари. 3.молиявий санкциялар, уларнинг турлари ва қўллаш тартиблари. 4.солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун банкларнинг жавобгарлиги 5.молиявий санкциялар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва солиқ органлари қарорларни ижро этиш қоидалари. 6.солиқ органлари томонидан маъмурий жавобгарлик ишларини кўриб ч...

This file contains 46 pages in PDF format (3.8 MB). To download "soliqqa oid huquqbuzarlik uchun javobgarlik choralari", click the Telegram button on the left.

Tags: soliqqa oid huquqbuzarlik uchun… PDF 46 pages Free download Telegram