bolalardagi nafas a'zolari kasalliklari: tasniflar, tahqillar, davo choralari

DOCX 6 pages 25.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
болалардаги нафас аъзолари касалликлари: таснифлар, таҳлиллар, даво чоралари 11 сентября 2020 болалардаги нафас аъзолари касалликлари: таснифлар, таҳлиллар, даво чоралари ҳозирда болалар касалликларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. бунга бир томондан аҳолининг тиббий маданияти юксалганлиги сабаб бўлса, бошқа томондан атроф-муҳит таъсирида болаларда айрим касалликлар кучайиб бораётганини сабаб қилиб келтириш мумкин. улар орасида нафас олиш аъзолари касалликларининг салмоғи юқорилиги болалар пульмонологлари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. ссв болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори фурқат шамсиев билан шу масалалар ҳақида суҳбатдашдик. — болалар нафас аъзолари касалликларига нималар киради? — болаларда нафас аъзолари касалликлари бир неча гурухга бўлинган бўлиб, уларга инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликлар, аллерик касалликлар, чақалоқлик даврида ривожланган, туғма ва наслий касалликлар киради. инфекцион-яллиғланиш билан кечадиган ўткир ва сурункали касалликларга юқори ва пастки нафас аъзолари касалликлари киради. юқори нафас аъзоларидан кўпрок ринит, фарингит, тонзиллит, отит, синусит, ларингит; пастки нафас аъзолари касалликларидан эса трахеит, бронхит (ўткир, сурункали, обструктив, қайталанувчи), бронхиолит, пневмония, …
2 / 6
си анча юқори. нафас олиш тизимининг асосий вазифаси — организмни кислород билан таъминлашдир. бу тизимнинг бирор бўғинида шикастланиш кузатилса, бутун тизим ишдан чиқиши мумкин, бу эса организмда кислород етишмаслиги (гипоксия)га ва ундан кейин қайтариб бўлмайдиган жараёнларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. бола организмида гипоксиянинг келиб чиқишига тўхталсак, биринчидан, бу боланинг нафас йўллари анатом-физиологик хусусиятларига боғлиқ бўлса, иккинчидан, нафас йўллари ўта сезувчан бўлиб, турли инфекция, аллерген ёки бошка қўзғатувчига дарров гиперсезгирлик реакциясини бериб, нафас сиқиши, ҳансирашга олиб келиб, боланинг хаётига хавф туғдириши мумкин. юқорида санаб ўтилган касалликларнинг барчаси озми-кўпми боланинг ҳаётига хавф туғдиради. айниқса, ўткир бронхообструкция, ўпкада газлар алмашунивининг бузилиши, нафас қисиш хуружи (астматик статус) ва бошқа ҳолатлар ўткир нафас етишмовчилиги натижасида боланинг ҳаёти учун ўта хавфли хисобланади. — болалардаги пульмонолгик касалликларнинг енгил даражаларини у й шароитида даволаш имкони қай даражада? — болаларда нафас олиш аъзолари касалликларининг енгил даражасини даволашни уй шароитида ҳам ташкил қилиш мумкин. даволаш жараёни соғлиқни сақлаш вазирлиги …
3 / 6
тириб бориш зарур бўлади. — ўзбекистонда ёш болаларнинг ўпка касалликлари билан касалланиш салмоғи нисбатан юқори экан, бунга сабаб нима ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? — ўзбекистонда болаларда ўпка касалликларини кўпайишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. биринчидан, ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги. ота-оналар томонидан фарзандини уйда тўғри даволамаслиги, касал бўлса ҳам боғча, мактабларга юбориб бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтириши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этмаслиги, тўғри овқатлантирмаслик, боланинг руҳий зўриқиши, чиниқмаслик, кам ҳаракатлилик, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ва вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги касалланишнинг кўпайиш сабабларидан деб ўйлайман. бу ҳолатни олдини олиш учун ота-оналар фарзандига шахсий гигиена қоидаларини ўргатиб, ҳимояловчи воситалар билан таъминлаб, уларни қўллашни ҳам ўргатиши керак. тўғри овқатлантириш, чиниқтириш, ҳарактларини кўпайтириш ва ўз вақтида вакцинация ишларини олиб бориш зарур, деб ўйлайман. — ота-оналар болаларни қанча вақт оралиғида …
4 / 6
трофидаги инсонлар ва тенгдошларини ҳам касалликдан ҳимоя қилиши лозим. илмий текширувлар шуни кўрсатадики, болалар 17 фоиз аденовирус ташувчи ва 18 фоиз микоплазма ташувчи бўлиб ҳисобланади. бола касалланган даврда кўпроқ суюқлик ичиши, яхши овқатланиши, доимий ҳимояловчи ниқобда юриши, гигиеник қонун қоидаларга риоя қилиши, қўлни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан қўлни мунтазам равишда дезинфекция қилиши, умумий идиш-товоқлардан фойдаланмаслик, йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпиши, одам кўп ва гавжум бўлган жойларга бормаслиги керак. — пульмонологик касалликлар онадан болага ўтадими? — ҳозирги кунда ота-оналар фарзанд туғилишидан олдин, ушбу муҳим қадам олдидан ўз соғлигини тартибга солиб, фарзандини эҳтимолий касалликлардан ҳимоя қилишга интилмоқда. шунга қарамай, бола ота-онадан кўплаб касалликларни юқтириши мумкин ва биринчи навбатда, бу онадан ўтадиган касалликлардир. болага онадан ирсий, юқумли, вирусли ва эндокрин касалликлар ўтиши мумкин. масалан, пульмонологик касалликлардан бронхиал астмани олайлик. агар онада бронхиал астма бўлса, болага ўтиш эҳтимоли 40 фоизни ташкил этади. агар ушбу касаллик …
5 / 6
икнинг сурункали шаклига ўтиши кам учрайди, лекин бола атрофдаги одамлардан доимий равишда “бактериал озиқланиш” оладиган бўлса, сурункали касаллик хавфи бир неча бор ортади. шунинг учун касалликни болаларда ўз вақтида даволаниши келажакда (улар катта бўлганда) бир қатор ички аъзо ва тана тизимларининг оғир асоратлари профилактикаси бўлиб хизмат қилади. — болалар нафас аъзолари касалликларини даволаш жараёнида қандай препаратлар қўлланилади? улар орасида шифокор ретцептисиз бериладиганлари ҳам борми? нега? — нафас олиш аъзолари касалликларида қўлланиладиган дори воситалари турли ва мураккаб характерга эга бўлиб, касалликнинг сабабларини енгишга (этиотроп терапия), касаллик аломатларини йўқотишга (симптоматик терапия), шунингдек, тана аъзолари тизимини тиклашга (қўллаб-қувватловчи терапия) қаратилган дори воситаларидир. муайян касалликни даволаш учун дори воситалари индивидуал танланади ва беморнинг ташхисига, аҳволига қараб фақат шифокор томонидан белгиланади. ҳозирда балғамнинг ёпишқоқлигини пасайтирадиган ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайдиган дори воситалари — мукоактив дорилар воситалари (муколитиклар, балғам кўчирувчи) кенг қўлланилади. бугун ҳужайра ичидаги патогенлар, микроорганизм бирикмалари, антибиотикларга чидамли бўлган бактериал штаммлар сони ортиб бораётгани …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bolalardagi nafas a'zolari kasalliklari: tasniflar, tahqillar, davo choralari"

болалардаги нафас аъзолари касалликлари: таснифлар, таҳлиллар, даво чоралари 11 сентября 2020 болалардаги нафас аъзолари касалликлари: таснифлар, таҳлиллар, даво чоралари ҳозирда болалар касалликларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти. бунга бир томондан аҳолининг тиббий маданияти юксалганлиги сабаб бўлса, бошқа томондан атроф-муҳит таъсирида болаларда айрим касалликлар кучайиб бораётганини сабаб қилиб келтириш мумкин. улар орасида нафас олиш аъзолари касалликларининг салмоғи юқорилиги болалар пульмонологлари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. ссв болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори фурқат шамсиев билан шу масалалар ҳақида суҳбатдашдик. — болалар нафас аъзолари касалликларига нималар киради? — болаларда нафас аъзолари касалликлари бир неча гурухга бўлинган бўлиб, уларг...

This file contains 6 pages in DOCX format (25.1 KB). To download "bolalardagi nafas a'zolari kasalliklari: tasniflar, tahqillar, davo choralari", click the Telegram button on the left.

Tags: bolalardagi nafas a'zolari kasa… DOCX 6 pages Free download Telegram