ўзбекистонда энергетика ресурсларининг холати

DOC 360,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1446978623_62044.doc ўзбекистонда энергетика ресурсларининг ҳолати ҳақида режа: · бошланғич энергия ресурслари · ўзбекистоннинг амалдаги асосий энергия манбалари · энергетика сиёсатини шакллантириш · ўзбекистон энергетика сиёсатининг · асосий йўналишлари · ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг мавжуд имкониятлари · муаммонинг ечими 1991 йилдан 2008 йилларгача бўлган даврда ўзбекистонда нефть ва газ саноати ишлаб чиқариш ва техника-иқтисодий ҳамма кўрсаткичлари тубдан ўзгариб, ривожланиш жараёнида катта ютуқларга эришилди. углеводородли хом ашё қазиб олиш 2005 йилда 80 млн. тонна шартли ёқилғига етди, ёки 1991 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп қазиб олинган. ўзбекистонда 225 та нефть ва газ конлари маълум. улардан: нефть — 51 та кондан қазиб олинади, газ — 27 тасидан, 17 та кондан эса конденсат қазиб олинади. ўзбекистон мутахассисларининг баҳосига кўра, кўмир ресурсларининг прогноз кўрсаткичи 3 млрд. тоннадан ортиқни ташкил этади. кўмирнинг саноат захираси 1,9 млрд. т.ни ташкил этади, шу жумладан: қўнғир кўмир — 1853 млн. т, тошкўмир — 47 млн.т. кўмирнинг башорат ресурслари …
2
млрд. м3 ташкил этган. охирги йилларда ўртача 60 фоизни ишлаб чиқарилган газ, истеъмолчиларни газ билан таъминловчи «ўзбеккоммунхизмат» давлат агентлигига етказиб берилган. мамлакатдаги «ўзбекэнерго» дак табиий газнинг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. унинг табиий газ шаклидаги истеъмоли 35 фоизни ташкил этади. унча кўп бўлмаган, чиқариб олинадиган сиқилган табиий газ (сиқилган газ, пропан-бутан) ва пропилен ишлаб чиқаришда фойдаланилади. расмий статистика маълумотларига кўра, 2005 йилда углеводородли сиқилган газ ишлаб чиқариш 8 фоизга кўпайган ва 200 минг тоннага яқинни ташкил этган. табиий газ россия, қозоғистон, қирғизистон ва тожикистонга экспорт қилинади. ўзбекистонда йиллик табиий газ истеъмоли кўзда тутилган 2020 йилга қадар 32 млрд. м3 гача энергия тежамкорлигига эришиш дастури ишлаб чиқилган. нефть ва газ конденсати. ўзбекистоннинг асосли нефть қазиб олиш захираси 82 млн. тонна деб баҳоланган. нефтни тахминий суюқ углеводороднинг келажак ресурслари, 1 январь 2005 йилга 817,7 млн. т. ва 360 млн. тонна газ конденсатини ташкил этади. кўпчилик нефть захиралари бухоро–хива ҳудудида жойлашган, кўкдумалоқ кони билан бирга …
3
ўмир. тошкўмир конлари захираси жанубий ҳудудларда, яъни сурхондарё ва қашқадарё вилоятларида жойлашган. ҳозирги пайтда кўмир қазиб олиш ангрен, шорғун ва бойсун конларида иш олиб борилмоқда. қазиб олинаётган кўмир асосан мамлакат ичида ишлатилади, фақат оз миқдорда афғонистонга экспорт қилинади. кўмир ёқилғисининг асосий истеъмолчиси электроэнергетика сектори ҳисобланади. унинг ҳисобига 90 фоиз умумий истеъмол қилинаётган кўмир ва 100 фоиз ер ости гази тўғри келади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг «кўмир саноатини ривожлантиришнинг 2002–2010 йилларга мўлжалланган дастури» 2002 йил 4 июнда тасдиқланган. ўзбекистон кўмир саноатини ривожлантириш мақсадида 254 млн. доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. 90 фоиз инвестицияни ангрен конидаги ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилишга йўналтириш режалаштирилмоқда. дастур «ўзбеккўмир» ажнинг ўз маблағлари, шунингдек, чет эл кредитларини ва тўғридан-тўғри инвестициясини жалб этиш ҳисобига молиялаштирилади. атом энергетикаси. мутахассисларнинг фикрича, энергиянинг айнан шу манбаси мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан энг истиқболли ҳисобланади. бу хулосани ўзимиздан олинган уран ресурсининг захиралари ва уни олиш кучи, атом станцияларини жойлаштириш учун одам яшамайдиган …
4
учун бу каби лойиҳалар ўзбекистонда фақат узоқ муддатга мўлжалланган келажакда амалга ошиши мумкин. уран. тадқиқотлар бошланган 1950 йилдан буён ўзбекистон ҳудудида энг камида 25 жойда уран конлари топилган. тижорат мақсадида кенг миқёсда 1958 йилдан бошлаб, учқудуқда очиқ ва ёпиқ кесимдаги конлардан кавлаб олинган. асосланган уран захиралари 65 минг тонна атрофида ташкил этади. асосий уран ишлаб чиқарувчи навоий тоғ-кон комбинати ҳисобланади. унинг номинал ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 минг тоннани ёки ҳозирги дунёдаги ишлаб чиқаришнинг 7 фоизи атрофида ташкил этади. ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида уран захираси бўйича биринчи ўнликка киради. навоий заводининг 2004 йилдаги модернизацияси уран ишлаб чиқаришни кўпайтирган. кўпинча уран ишлаб чиқариш янги технологиялар олиш мумкинлиги билан аниқланади. бу масаладаги эътибор уран ишлаб чиқаришда атроф-муҳитга салбий таъсирни қисқартириш ҳисобланади. қайта тикланадиган энергия манбаи. дунёда мавжуд ҳолатда айрим мамлакатларнинг, шу жумладан, «катта саккизлик» мамлакатларининг ҳам энергия ресурслари таъминотини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. мамлакатларда энергия таъминоти аҳволи, мамлакатнинг ўзи ишлаб чиқарадиган энергия …
5
надиган энергия манбаси — 12–14 фоиз, йирик гэсларнинг ҳиссасини чиқариб ташланса, 11 фоизини ташкил этади. демак, муҳимлигига қарамай, атом энергияси қайта тикланадиган энергиядан икки мартага кам. лекин электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергиянинг сезиларли даражада ҳиссаси кам. гидростанцияларсиз дунё бўйича 1,6 фоиз атрофида, «катта саккизлик» мамлакатларининг кўпчилигида қтэмлари 2 фоиз дан ортиқни ташкил этади. сўзсиз, бунда дания етакчилик қилади, уларда қтэм ишлаб чиқаришда 12,3 фоизини ташкил этади. энг муҳими, қтэм ускуналарининг нархи ҳаддан ташқари «қиммат» деб чалғитишлар кенг тарқалган. ҳақиқатда, қтэм қурилмалари анъанавий қурилмаларга нисбатан нархининг қимматлилиги асоссиз. агар 1990 йиллар бошида айтилса, унда қандайдир адолатли бўлар эди, лекин ҳозирга келиб, тенглашиш, анаъанавий электрстанцияларга экологик талабларни қатъийлашгани туфайли (айниқса кўмир ва аэс) ортиб бормоқда, шу билан бир пайтда қтэм ускуналари нархи тўхтовсиз пасайиб бормоқда. қтэмнинг экологик софлигини қуйидаги мисолда кўрсатиш мумкин. бир дона қуввати 500 квт қурилма (шамол станцияси, фотобатарея, кичик гэс) йилига 1 млн. квт. соат электр энергиясини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда энергетика ресурсларининг холати" haqida

1446978623_62044.doc ўзбекистонда энергетика ресурсларининг ҳолати ҳақида режа: · бошланғич энергия ресурслари · ўзбекистоннинг амалдаги асосий энергия манбалари · энергетика сиёсатини шакллантириш · ўзбекистон энергетика сиёсатининг · асосий йўналишлари · ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг мавжуд имкониятлари · муаммонинг ечими 1991 йилдан 2008 йилларгача бўлган даврда ўзбекистонда нефть ва газ саноати ишлаб чиқариш ва техника-иқтисодий ҳамма кўрсаткичлари тубдан ўзгариб, ривожланиш жараёнида катта ютуқларга эришилди. углеводородли хом ашё қазиб олиш 2005 йилда 80 млн. тонна шартли ёқилғига етди, ёки 1991 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп қазиб олинган. ўзбекистонда 225 та нефть ва газ конлари маълум. улардан: нефть — 51 та кондан қазиб олинади, газ — 27 таси...

DOC format, 360,0 KB. "ўзбекистонда энергетика ресурсларининг холати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.