kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish bo'yicha komissiyasi to'grisida nizom

DOCX 6 sahifa 23,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
6 ўзкуф кенгаши раёсатининг 04.04.2017йил № 6-44“с” қарорига 2-илова касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси тўғрисидаги низом мазкур низом ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимида барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари (бундан буён матнда касаба уюшмаси ташкилоти) томонидан тузиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади. ўзбекистон республикасининг “касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида комиссиянинг фаолияти ташкил этилади. i. умумий қоидалар 1. комиссия касаба уюшмаси ташкилотининг сайланма органи ҳисобланиб, касаба уюшмаси ташкилоти ваколатли бўлган даврда ташкил этилади ва фаолият олиб боради. тармоқнинг хусусияти ва ходимлар сонидан келиб чиқиб, комиссия таркиби (раис ва аъзолари) ва сони касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тасдиқланади. ташкилотда касаба уюшмаси аъзолари сони 15 нафардан кам бўлган тақдирда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича …
2 / 6
ўриқномаларида белгиланмаган тажрибали ходимлар – касаба уюшмалари аъзолари бўлиши мумкин. комиссиянинг ҳар бир аъзоси касаба уюшмаси ташкилотининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича вакили ҳисобланиб, ўзбекистон республикасининг “касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (31-моддаси) қонунлари доирасида, бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва касаба уюшмалари уставлари асосида ваколатларга эга бўлади. 4. касаба уюшмаси ташкилоти аъзоларидан бири комиссия раиси этиб сайланади. у бир вақтнинг ўзида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ҳам ҳисобланади. 5. комиссия ўз фаолиятида меҳнат қонунчилиги, ўзбекистон республикасининг “касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунлари бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва касаба уюшмалари уставларига амал қилади. 6. комиссия касаба уюшмаси ташкилоти тасдиқлаган иш режага мувофиқ фаолият юритади. 7. комиссиянинг мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади. 8. комиссиянинг мажлиси ярмидан кўп аъзолари иштирок этганда қонуний ҳисобланади. комиссия қарорлари кворум мавжуд …
3 / 6
я ўз фаолияти юзасидан касаба уюшмаси ташкилоти ёки раёсатида ярим йил ва йиллик (заруратга қараб бошқа муддатда, тез-тез) ҳисобот беради. 12. иш берувчи ўз ҳисобидан касаба уюшмаси ташкилоти билан комиссия аъзолари ўқувини ташкил этади, меҳнатни муҳофаза қилишга оид тегишли воситалар ва меъёрий ҳужжатларга маблағ ажратади, шунингдек ўқув даврида иш жойи (лавозими) бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланади, юклатилган жамоатчилик вазифаларни бажариши учун ҳар ҳафтада камида икки соат иш вақти ва (ёки) жамоа шартномасида белгиланган иш вақти ажратилади. ii. комиссиянинг фаолияти 13. комиссия касаба уюшмаси ташкилоти ваколатларини амалга оширишида “касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунлари бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва касаба уюшмалари уставларида белгиланган талабларни бажариш учун кўмаклашади. 14. шу мақсадларни амалга ошириш учун: меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолатини, санитария-маиший хоналар, жамоавий ҳимоя воситалари, меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар …
4 / 6
ходиса ва касб касалликлари сабабларини таҳлил қилади, огоҳлантирувчи профилактик тадбирларни қабул қилиниши бўйича иш берувчига таклифлар тайёрлайди, шунингдек н-1 шаклидаги далолатнома белгиланган тартибда асоссиз тузилмаганда ходимнинг хуқуқларини ҳимоя қилади; махсус текшириш комиссияси томонидан аниқланган ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходиса ва касб касалликлари сабабларини бартараф этилишини, иш берувчи томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олиниши ва хисоботлар тақдим қилинишини назорат қилади; ҳар бир касб тури бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалар, меҳнат муҳофазаси бўйича бошқа ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, ходимларни йўриқдан ўтказиш дафтари юритилишини, дастгоҳларнинг даврий техник кўрикдан ўтказиш дафтарлари ҳамда механизмлар, хавфи юқори бўлган асбоб-ускуналар ва бошқа ҳужжатларнинг қоида ва талабларга жавоб беришини текшириб боради; аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар меҳнатини муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилади ҳамда ушбу масалаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади; иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказишда уларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги, оғир …
5 / 6
ини ундирилишида ёрдам беради; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ишларини ташкил этади ва назорат қилади; меҳнат муҳофазаси хонасини ташкил қилишда, шунингдек уни самарали ишлашида, меҳнат муҳофазаси бўйича бурчаклар, стендлар ва бошқа тарғибот қилувчи воситаларнинг мавжудлиги ҳамда ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боради; иш берувчи билан ҳамкорликда корхонадаги меҳнат муҳофазаси ҳолати юзасидан кўрик-танлов ташкил қилади; корхонанинг касаба уюшма ташкилоти раисига ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароитларини мустақил равишда экспертизадан ўтказиш, белгиланган дастгоҳларнинг хавфлилиги, механизмлар, асбоб-ускуналар, бинолар ва қурилмаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга, янги қурилган ёки қайта таъмирланган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига мослигини текшириш каби масалаларни кўтаради. 15. комиссия раиси ёки аъзоларидан бири касаба уюшмаси билан келишган ҳолда қуйидаги ишларда иштирок этади: ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ёки касб касаллигини текшириш комиссияларида; иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish bo'yicha komissiyasi to'grisida nizom" haqida

6 ўзкуф кенгаши раёсатининг 04.04.2017йил № 6-44“с” қарорига 2-илова касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси тўғрисидаги низом мазкур низом ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимида барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари (бундан буён матнда касаба уюшмаси ташкилоти) томонидан тузиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади. ўзбекистон республикасининг “касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида коми...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (23,8 KB). "kasaba uyushmalarining mehnatni muhofaza qilish bo'yicha komissiyasi to'grisida nizom"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kasaba uyushmalarining mehnatni… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram