ҳуқуқий ҳулқ-атвор

DOCX 9 sahifa 26,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
16-мавзу: ҳуқуқий ҳулқ-атвор. ҳуқуқбузарлик ва юридик жавобгарлик ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий хулқ-атвор: тушунчаси, турлари, ўзбекистон республикасида қонунга итоаткор шахсни шакллантириш масалалари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва белгилари, ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби, ҳуқуқбузарлик субъекти ва объекти, субъектив ва объектив томони, ҳуқуқбузарлик турлари, жиноят ва қилмиш, ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий сабаблари, уларни олдини олиш ва бартараф этиш йўллари ва воситалари, юридик жавобгарлик: тушунчаси, белгиси, турлари. юридик жавобгарлик мақсади, функциялари ва принциплари, юридик жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳамда ўзбекистон республикасида юридик жавобгарликни либераллаштириш борасидаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқий хулқ-атвор деганда нима тушунилади ва у қандай кўринишларда бўлади? шахснинг ҳуқуқий хулқ-атвори – бу шахс томонидан юридик нормалар кўрсатмаларига мос келадиган хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилишидир. яна бу – қонунга итоат этувчи хатти-ҳаракат ҳамдир. ҳуқуқий хулқ-атвор – бу ҳуқуқ нормаларига мос келадиган, юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган, ижтимоий фойдали аҳамиятга эга бўлган, ҳуқуқ субъектларининг онгли равишдаги хулқидир. ҳуқуқ нуқтаи назаридан хулқ-атвор ҳуқуққа мос келувчи, юридик бетараф ва ҳуқуққа зид …
2 / 9
иши ва қабул қилинишига таъсир кўрсатиш, давлат тимсолида ўз ҳимоячисига эга бўлиш учун шахс иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва бошқа жиҳатлардан фаол бўлиши керак. шахснинг ҳуқуқий фаоллиги – бугунги кун талабидир. ҳуқуқий фаолликни намоён қилишнинг шакллари хилма-хилдир. бу сидқидилдан қилинган хизмат фаолияти ҳам, партиялар, жамоат бирлашмаларининг ташкил қилиниши ва уларнинг ишида иштирок этиш, қонун лойиҳаларининг муҳокамасида қатнашиш ва турли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш кўринишида бўлиши мумкин. 2. одатий ҳуқуқий хулқ-атвор.фаол хатти-ҳаракатдан фарқли ўлароқ, у қўшимча маблағлар, куч-ғайратлар сарф қилиш билан боғлиқ бўлмайди. бу инсоннинг ҳуқуқий нормаларга мос келадиган кундалик маиший турмуши ва бошқа ҳаётидир. хулқ-атворнинг ушбу тури доирасида фуқаролар ўзларининг ҳуқуқий мажбуриятларини бажарадилар, юридик аҳамиятга молик бирон-бир хатти-ҳаракатни содир этадилар. бироқ бу ўринда уларнинг фаоллиги ҳуқуқий талаблар даражасидан ортиб кетмайди. у одатий бўлиб, кишининг оила, давлат, жамиятдаги нормал ҳаётий фаолияти учун зарурдир. инсон-фуқаронинг моддий, маънавий ва бошқа эҳтиёжлари худди шу тарзда қондирилади. 3.пассив (маргинал) ҳуқуқий хулқ-атвор. бундай ҳулқ-атворли шахслар …
3 / 9
ига боғлиқ бўлган ҳолда, улар томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида амалга оширилади ва бошқалар. ҳуқуқбузарликнинг элементлари: · объекти (ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар); · объектив томони (ҳуқуқнинг бузилиши ва унинг ижтимоий хавфлилиги); · субъекти (ҳуқуқубузарликни содир этган шахслар); · субъектив томони (ҳуқуқбузарлик оқибатидан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли қилмишга бўлган онгли-руҳий муносабат). ўз навбатида ҳуқуқбузарлик объектив томонининг қуйидаги элементлари мавжуд: 1) ҳуқуққа қарши қилмиш; 2) зарарли оқибат; 3) ҳуқуққа қарши қилмиш ва зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғлиқлик; 4) жойи, вақти, усули ва муҳит. ҳуқуқбузарлик субъектив томонининг зарурий белгиси айбдир. айб – ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатига ва унинг ижтимоий хавфли оқибатига нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги муносабати. қасд – шахснинг ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракатини содир қилаётганида, бу ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ҳуқуққа хилофлигини, ижтимоий хавфлилигини, унинг оқибатини англаши ёки тушуниши (тўғри қасд), ёки бу муносабатнинг маълум оқибатни келтириб чиқаришига онгли равишда йўл қўйиши (эгри қасд). эҳтиётсизлик– шахснинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг …
4 / 9
жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятларнинг умумий, махсус ва бевосита объектларифарқланади. ҳуқуқбузарликнинг объектив томони– бу ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатнинг ташқи белгисидир. айнан шундай белгига асосан ҳуқуқбузарлик ҳақида, у қандай рўй бергани ва қанчалик зарар келтиргани ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади. ҳуқуқбузарликнинг объектив томонини таркибий қисмлариқуйидагилардан иборатдир: 1) ножўя ҳаракат – яъни инсон иродаси ва ақл-заковати назоратида бўлган ва ҳаракатда ёки ҳаракатсизликда ифодаланадиган хулқ-атвордир. ҳаракат – кишининг фаол хатти-ҳаракати, ҳаракатсизлик – пассив хулқ-атвор ҳисобланади. шахс ҳаракат қилишга мажбур бўла туриб, яъни ўз ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши керак бўлгани ҳолда ҳаракатсизликка йўл қўйиши ҳуқуқбузарликка киради. 2) хатти-ҳаракатнинг ҳуқуққа зидлиги, яъни юридик нормалар кўрсатмаларига зидлигитуфайли ҳуқуқ томонидан тақиқланади. ҳуқуққа зидлик, яъни хатти-ҳаракатнинг қонун билан тақиқланиши уч хил усул: биринчиси, тўғридан-тўғри тақиқлаш орқали (меҳнат қонунларига биноан, зарарли меҳнат шароитларидаги оғир ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади); иккинчиси, нормада ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат аниқланиб, уни содир этганлик учун жазо чораси белгиланганида билвосита тақиқ орқали (бу – ёзма ифодаланган ёки оддийгина номи …
5 / 9
ул оқибатдир. ушбу салбий оқибатлар мулкий (мулкдан айрилиш, бой берилган фойда), номулкий (ҳақоратлаш, бўҳтон), ижтимоий (ўз ҳуқуқини амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлиш), шахсий (ҳаётдан кўз юмиш, соғлиққа зарар етказиш) ва бошқа хусусиятга эга бўлиши мумкин. 4) қилмиш билан етказилган зарар ўртасидаги сабабий боғланиш.ҳуқуқдаги сабабий боғланиш – ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик бўлиб, улардан бири – заруратни иккинчиси – оқибатни туғдиради. ҳуқуқбузарлик субъекти– бу ҳуқуққа зид айбли қилмишни содир этган шахс, яъни ҳуқуқбузардир. ҳар қандай шахс ҳам ҳуқуқбузарлик субъекти ҳисобланмайди, фақат ўз қилмишига жавоб бера оладиган, ақли расо шахсгина шундай субъект сифатида тан олинади. ҳуқуқбузарликнинг субъективтомони. бу жиҳат айблов билан боғлиқ. содир қилинган қилмишига нисбатан шахснинг руҳий муносабати сифатида айб турли шаклларга эга. у қасддан ва эҳтиётсизликдан содир бўлиши мумкин. қасд ўз навбатида – тўғри ва эгри қасдга бўлинади. юридик жавобгарлик - бу ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини қўллашдир. бу чоралар: шахсий (озодликдан маҳрум этиш); мулкий (жарима); …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқий ҳулқ-атвор" haqida

16-мавзу: ҳуқуқий ҳулқ-атвор. ҳуқуқбузарлик ва юридик жавобгарлик ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий хулқ-атвор: тушунчаси, турлари, ўзбекистон республикасида қонунга итоаткор шахсни шакллантириш масалалари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва белгилари, ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби, ҳуқуқбузарлик субъекти ва объекти, субъектив ва объектив томони, ҳуқуқбузарлик турлари, жиноят ва қилмиш, ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий сабаблари, уларни олдини олиш ва бартараф этиш йўллари ва воситалари, юридик жавобгарлик: тушунчаси, белгиси, турлари. юридик жавобгарлик мақсади, функциялари ва принциплари, юридик жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳамда ўзбекистон республикасида юридик жавобгарликни либераллаштириш борасидаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқий хулқ-атво...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (26,1 KB). "ҳуқуқий ҳулқ-атвор"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳуқуқий ҳулқ-атвор DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram