ҳуқуқий тартибга солиш механизми

DOCX 11 pages 31.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
17-мавзу: ҳуқуқий тартибга солиш механизми ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари, ҳуқуқий воситалар: тушунчаси, белгилари, турлари, ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий таъсир этиш, ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқий муносабат, индивидуал ҳужжатлар ва ҳуқуқий онг ўртасидаги муносабат, ҳуқуқий тартиблар, ҳуқуқий рағбатлантириш: тушунчаси, хусусияти, функцияси ва турлари, ҳуқуқий имтиёзлар: тушунчаси, хусусияти, функциялари ва турлари, ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги, белгилари ва уни таъминланиш асослари ҳамда ўзбекистонда демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш йўллари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқий тартибга солиш механизми деганда нима тушунилади: ҳуқуқий тартибга солиш механизми – жамиятдаги турли хил ижтимоий муносабатларни маълум кетма-кетликда ҳуқуқий тартибга солишга ёрдамлашувчи ҳуқуқий (юридик) воситалар тизими. ҳуқуқий тартибга солиш механизми жамиятдаги турли-туман ижтимоий муносабатларга мунтазам равишда ва муайян кетма-кетликда таъсир этиш жараёнидир. ҳуқуқий тартибга солиш жараёни – ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир этиш, уларни амалга ошириш, ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг қатъий белгиланган тартибидир. ҳуқуқий тартибга …
2 / 11
яна бир боғловчи қўшимча (факультатив) босқич ҳақида гапириш лозим. бу факультатив босқич ҳуқуқни қўллашдир. ҳуқуқий тартибга солиш жараёнининг уч босқичига учта муҳим элемент (ҳуқуқий ҳодиса) мувофиқ келади: а) ҳуқуқийнормалар; б) ҳуқуқиймуносабатлар; в) субъективҳуқуқваюридик мажбуриятларниамалгаоширишҳужжатлари. юқоридазикрэтилганқўшимчабосқичгамувофиқтарздаҳуқуқийтартибгасолишмеханизмидақўшимча (факультатив) элемент – ҳуқуқниқўллашҳужжатларимайдонгачиқади. ҳуқуқийтартибгасолишмеханизминингҳарбирэлементи, ўзнавбатида, ўзигахоскичиктизимниташкилэтади. чунончи: – юридикнормаларнингяратилишбосқичигамувофиқкеладигантизимга – ҳуқуқийонг, ҳуқуқижодкорлигиҳужжатлари, норматив юридикҳужжатлар, ҳуқуқийнормалар, меъёрлар, ҳужжатларнитизимлаштириш, юридик техника вабошқаларкиради; – юридикнормаларнингамалқилишбосқичидагиҳуқуқиймуносабатлартизимига – ҳуқуқсубъекти, юридикфактлар, умумийваконкретҳуқуқиймуносабатларкиради; – ҳуқуқвамажбуриятларниамалгаошириштизимига – ҳуқуқиймуносабатқатнашчиларинингмуайянхатти-ҳаракатлари, ҳуқуқниқўллашҳужжатларикиради. юқоридасанабўтилгантизимларниҳуқуқийтартибгасолишжараёнинингбўғинларидебаташмумкин. ушбу жараёндаамалқиладиганэлементларнингбирбутунлигиҳуқуқийтартибгасолишмеханизминиташкилэтади[footnoteref:2]. [2: одилқориев х.т., тультеев и.т. вабошқ. давлатваҳуқуқназарияси: дарслик / проф.х.т.одилқориевтаҳририостида. –т.: sharq, 2009. –б.475-477 .] ҳуқуқий тартибга солиш – ҳуқуқий воситалар тизими (юридик нормалар, ҳуқуқий муносабатлар, якка тартибдаги кўрсатмалар ва бошқалар) ёрдамида амалга ошириладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, уларни ривожлантириш мақсадида ушбу ижтимоий муносабатларга самарали, норматив-ташкилий таъсир кўрсатиш жараёнидир. ҳуқуқий тартибга солиш – ижтимоий муносабатларга ҳуқуқ ёрдамида уларни умуммажбурий, норматив тарзда тартибга солиш мақсадида таъсир этиш жараёнидир. ҳуқуқий тартибга солишнинг муҳим хусусияти шундаки, …
3 / 11
окчиларининг юридик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, ҳуқуқлар рўёбга чиқарилишини ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди. ҳуқуқий тартибга солиш – букишиларнинг хулқ – атвори ва ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий воситалар ёрдамида мақсадли таъсир этишдир. ҳуқуқий воситалар - бу муайян кўрсатмаларда ва хатти-ҳаракатларда намоён бўладиган ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, унинг ёрдамида ҳуқуқ субъектларининг манфаатлари амалга оширилади ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш таъминланади. ҳуқуқий воситалар сифатида ҳуқуқ нормалари ва принциплари, ҳуқуқни қўллаш актлари, шартномалар, юридик фактлар, субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар, таъқиқлар, имтиёзлар, рағбатлантириш ва жазо чоралари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш ҳужжатлари ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. ҳуқуқий воситаларнинг қуйидаги белгилари мавжуд: 1. улар ҳуқуқ субъектларининг манфаатларини амалга оширишнинг ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишни таъминлашнинг умумлашган юридик услублари бўлиб ҳисобланади (айнан ушбу ҳолатда ҳуқуқнинг ижтимоий қиммати намоён бўлади). 2. ҳуқуқий воситалар ҳуқуқнинг ахборот – энергетик сифати ва ресурсларини ўзида намоён қилади. улар ўз навбатида, ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг манфаатларини амалга ошириш йўлида турган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган …
4 / 11
италар эса шартнома, ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари, ҳуқуқий режим ва бошқалардан иборат бўлади; · амалга ошириш функцияларига кўра: тартибга солиш (регулиятив) ва муҳофаза этиш; · ҳуқуқий тартибга солиш предметига кўра: конституциявий, маъмурий, жиноий ва бошқалар; · юридик характерига кўра: моддий ва процессуал (даъво); · уларни қўллаш натижасида келиб чиқадиган оқибатларининг аҳамиятига кўра: оддий (масалан, жарима) ва махсус (масалан, умрбод озодликдан маҳрум этиш); · амалда бўлиш муддатига кўра: доимий (масалан, фуқаролик) ва вақтинчалик (масалан, мукофот); · ҳуқуқий тартибга солиш турига кўра: норматив (масалан, ҳуқуқ нормаларида белгилаб қуйилган тақиқлар) ва индивидуал (масалан, ҳуқуқни қўллаш актлари); · ахборот – руҳий йўналишига кўра: рағбатлантирувчи (имтиёзлар) ва чекловчи (масалан, муайян хатти-ҳаракатни тўхтатиб қўйиш) ва бошқалар. савол: ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда қайси усуллар самарали эканлигини таҳлил қилинг. ҳуқуқий рағбатлантириш – ҳурматга сазовор ихтиёрий хулқ-атворни юридик маъқуллаш шакли ва чорасидир. мазкур чоранинг кўрилиши натижасида субъект тақдирланади, унинг учун ижобий оқибатлар рўй берган саналади. хусусан, мамлакатимизда давлат …
5 / 11
ан маданият ходими” ва бошқа унвонлар назарда тутилади. рағбатлантиришга лойиқ хизмат деганда, субъект ўз вазифаларини намунали бажариши ёки умумэътироф этилган фойдали натижага эришиши билан боғлиқ бўлган ва рағбатлантиришни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қонуний хатти-ҳаракат тушунилади. рағбатлантиришга лойиқ хизмат асосан қуйидаги хусусиятларда намоён бўлади: · ижтимоий фаол хулқ-атвор ва ижобий вазифаларни бажаришда; · шахснинг ўз бурчига виждонан муносабатда бўлишида; · шахс ўз вазифаларини намунали бажариши ёки умумэътироф этилган фойдали натижага эришишида ва бошқалар. рағбатлантиришнинг белгилари қуйидагилардан иборат: 1. хатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлади. бунда рағбатлантириш, шахсга тартибга солувчи таъсир кўрсатар экан, ижтимоий фойдали хулқ-атворнинг муайян турини қатъий белгиламайди, балки рағбатлантириш тўғрисидаги нормада кўрсатилган оқибатлар мақбул ва фойдали эканлигига ишора қилади. 2. рағбатлантириш чоралари ижобий хулқ-атворни юридик жиҳатдан маъқуллайди, тақдирга лойиқ ихтиёрий хулқ-атворни жамият ва давлат томонидан тақдирлаш шакли сифатида амал қилади. шу маънода рағбатлантириш маъқуллаш турларидан биридир. ҳуқуқий рағбатлантириш учун эса маъқуллашнинг юридик шакллари зарур бўлади. 3. рағбатлантириш жамият учун …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳуқуқий тартибга солиш механизми"

17-мавзу: ҳуқуқий тартибга солиш механизми ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари, ҳуқуқий воситалар: тушунчаси, белгилари, турлари, ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий таъсир этиш, ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқий муносабат, индивидуал ҳужжатлар ва ҳуқуқий онг ўртасидаги муносабат, ҳуқуқий тартиблар, ҳуқуқий рағбатлантириш: тушунчаси, хусусияти, функцияси ва турлари, ҳуқуқий имтиёзлар: тушунчаси, хусусияти, функциялари ва турлари, ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги, белгилари ва уни таъминланиш асослари ҳамда ўзбекистонда демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш йўллари тўғрисида тушунчалар шаклланади. · ҳуқуқий тартибга солиш меха...

This file contains 11 pages in DOCX format (31.2 KB). To download "ҳуқуқий тартибга солиш механизми", click the Telegram button on the left.