davlat maktabgacha ta'lim tizimi hodimlari mehnatiga haq to'lash tartibi

DOCX 6 sahifa 33,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 3. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 4. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси бош вазирининг ўринбосари қ.в. акмалов ва ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазири а.в. шин зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2018 йил 5 январь, 10-сон вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига 1-илова …
2 / 6
им бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармасининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари вазирлар маҳкамасининг «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарориасосида белгиланади. 2. давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси, ушбу низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: лавозим маошлари (тариф ставкалари); лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар. 2-боб. давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари (тариф ставкалари) 3. давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари: давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари; қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар асосида шакллантирилади. 4. давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ушбу низомга иловага мувофиқ белгиланади. давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф …
3 / 6
1 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. 6. давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади: ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис; бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис; бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис; бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис; бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис. 7. давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига малака тоифалари бериш вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорибилан тасдиқланган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга …
4 / 6
дагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади. (9-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 180-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 09/18/180/0863-сон) 10. район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги давлат мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади. 4-боб. давлат мактабгача таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш 11. давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш давлат мактабгача таълим муассасаларининг йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланади. йиллик иш режаси тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади. 12. давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади: тил бўйича ўқитувчи — 18 соат; ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат; жисмоний ёки …
5 / 6
ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим. 15. давлат мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради. 5-боб. якунловчи қоида 16. мазкур низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга илова давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари олдинги таҳрирга қаранг. i. давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари: т/р лавозим номи базавий тариф ставкаси миқдори (сўм) олий малака тоифали биринчи малака тоифали иккинчи малака тоифали олий маълумотли ўрга махсус (касб-ҳунар) маълумотли 1. қорақалпоғистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари, инспектор- методистлари 1 375 370 1 296 461 1 214 056 1 133 700 х 2. туман …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat maktabgacha ta'lim tizimi hodimlari mehnatiga haq to'lash tartibi" haqida

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 3. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги ман...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (33,6 KB). "davlat maktabgacha ta'lim tizimi hodimlari mehnatiga haq to'lash tartibi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat maktabgacha ta'lim tizim… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram