islom karimov biografiyasi

DOCX 5 sahifa 29,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
ислом каримов биографияси ўзбекистон республикасининг биринчи президенти ислом каримов биографияси. 3 сентябрь 2016, 10:30 ислом каримов ислом абдуғаниевич каримов 1938 йил 30 январда самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. миллати — ўзбек. олий маълумотли. ўрта осиё политехника ва тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. иқтисод фанлари номзоди. меҳнат фаолиятини 1960 йилда тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача в.п.чкалов номидаги тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966 йилда ўзбекистон сср давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1983 йилда и.каримов ўзбекистон сср молия министри, 1986 йилда ўзбекистон сср министрлар совети раисининг ўринбосари, республика давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди. 1986 1989 йиллар мобайнида қашқадарё вилоят партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб ўзбекистон компартияси марказий комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади. 1990 йил 24 март куни ўзбекистон сср олий …
2 / 5
тиб сайланди. 2015 йил 29 март куни муқобиллик асосида ўзбекистон республикаси президенти сайлови бўлиб ўтди. унинг натижаларига кўра конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ ислом каримов 5 йиллик муддатга мамлакатнинг олий лавозимига сайланди. у оилали, икки нафар фарзанди, беш набираси бор. рафиқаси т.а.каримова — мутахассислиги иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, ўзбекистон фанлар академияси иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда — пенсияда. и.каримов суверен ва мустақил ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «ўзбекистон қаҳрамони» унвони, «мустақиллик» ва «амир темур» орденлари билан тақдирланган. шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг орден-медальлари билан ҳам мукофотланган. и.каримов ўзбекистон фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. айни вақтда у иқтисод, фан, таълимни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўпгина хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиклигига сайланган. ислом абдуғаниевич каримов 2016 йил 2 …
3 / 5
лқнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги модельини ишлаб чиқди. бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бошқарувчилик рольи, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя каби машҳур беш тамойилни ўз ичига олади ва у дунёда «ўзбек модельи» деб эътироф этилган; • ўзбекистон давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир қуролли кучлар, чегара ва ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш ишига бошчилик қилди; • кпсс марказий комитети бошчилигидаги кучлар ўзбекистонда адолатсизлик ва тазйиқларни авж олдирган йилларда ўзбек халқининг номини ноҳақ таҳқир ва ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, халқимизнинг ор-номусини, миллий ғурурини тиклашда фидойилик намунасини кўрсатди; • халқимиз маънавий қадриятларига ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимизни, урф-одатларимизни, бебаҳо тарихий меросимизни ҳаётга қайтаришни давлат сиёсати даражасига кўтарди; • халқаро майдонда ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этишга улкан ҳисса қўшди; • одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг онгида янги миллий …
4 / 5
имизнинг салоҳиятини оширишда катта ўрин тутган йирик-йирик корхоналарни бунёд этишда, кўпгина шаҳар ва қишлоқларимиз, авваламбор, пойтахтимиз тошкентнинг шакл-қиёфасининг тубдан ўзгаришида бевосита раҳбарлик қилмоқда. • мухтасар қилиб айтганда, ислом каримов ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб бормоқда. ўзбекистоннинг ҳозирги тараққиёт босқичида давлат раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат: • мамлакатни модернизация қилиш, жамиятни янгилаш, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсиши ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу йўналишларни амалга оширишнинг гарови бўлмиш тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатининг изчил қадамлар билан эркин ривожланишига кафолат ва имтиёзлар берадиган сиёсатни давом эттириш ва кучайтириш; • иқтисодиётдаги чуқур таркибий ўзгаришларни янги босқичга кўтариш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, солиқ юкини камайтириш, юксак технологиялар билан қуролланган тармоқ ва ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик …
5 / 5
ва кўмакка муҳтож тоифаларга, кам таъминланган оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришга қаратилган ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириш; • кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтишга эришиш; • ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга доир ислоҳотларни фаол давом эттириш, шу аснода инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият ва бойлик сифатида жамиятимиз ҳаётида асосий ўринга қўйиш, «инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ» деган тамойилни амалда рўёбга чиқариш; • мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш; • «юксак маънавият — енгилмас куч» деган ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиққан ҳолда, маданий ва маърифий соҳаларда олиб бораётган ишларнинг таъсири ва самарасини кучайтириш; • жамиятимизда демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, жумладан, бу масаланинг энг муҳим шарти ва гарови бўлган кўппартиявийлик тизими, фуқаролик институтлари ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кучайтириш, жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, оммавий ахборот воситаларининг том маънода тўртинчи ҳокимият …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"islom karimov biografiyasi" haqida

ислом каримов биографияси ўзбекистон республикасининг биринчи президенти ислом каримов биографияси. 3 сентябрь 2016, 10:30 ислом каримов ислом абдуғаниевич каримов 1938 йил 30 январда самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. миллати — ўзбек. олий маълумотли. ўрта осиё политехника ва тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. иқтисод фанлари номзоди. меҳнат фаолиятини 1960 йилда тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача в.п.чкалов номидаги тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966 йилда ўзбекистон сср давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни ...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (29,5 KB). "islom karimov biografiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: islom karimov biografiyasi DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram