ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. микродунё ходисалари кўлами. атом ядросининг асосий хусусиятлари

DOC 67,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403924573_48438.doc 2 r eze z f a = ( ) ÷ ø ö ç è æ w ÷ ÷ ÷ ÷ ø ö ç ç ç ç è æ = 2 sin 2 1 2 16 4 2 2 2 2 0 0 q q a a d v m ze r t n n dn a a 4 sin d dn w const = 2 q n 14 7 h o n 1 1 17 8 14 7 4 2 + ® + a ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. микродунё ходисалари кўлами. атом ядросининг асосий хусусиятлари режа: 1. радиоактивликнинг очилиши. ядро физикасининг яратилиш асоси. 2. ядро хусусиятларини тушунтириш учун кашф этилган ядро моделларининг ютуқ ва камчиликлари. 3. ядро ички хусусиятлари, ўлчами, ядро кучлари. 4. ядро ички энергиясидан фойдалиниш муаммолари. 1. радиоактивликнинг очилиши. ядро физикасининг яратилиш асоси. муаммоли вазият. талабалар олдига ядро физикаси ва элементар зарралар табиати …
2
этди, бунга кўра атом размери r=10-8 см бœлган мусбат ва манфий зарядларга аралаш нейтрал шар деб, атом нурланишини квазиэластик кучларга кўра тебраниши туфайли деб қаради. атомдаги мусбат ва манфий зарядларнинг таксимланиши характерини ўрганиш мақсадида э.резерфорд ва унинг ходимлари (-заррачаларнинг моддаларда сочилишини ўрганишдилар. тажриба натижасида (-зарралар ўзларининг дастлабки йўналишини турли бурчак остида ўзгартирган. баъзилари жуда катта (деярли 1800 гача) бурчакка сочилган. олинган натижаларга асосланиб резерфорд атом ичида жуда кичик хажмга тўпланган ва катта массага тегишли кучли мусбат электр майдон (ядро) мавжуд бўлгандагина (-зарралар шундай катта бурчакка сочилиши мумкин, деган хулосага келади ва 1911 йили ўзининг планетар моделини яратди. бу моделга кўра электронлар ядро атрофида жойлашади. электронлар сони эса шундайки, уларнинг йигинди манфий заряди ядронинг мусбат зарядини нейтраллаб туради. атомнинг бундай ядровий моделига кўра унинг деярли бутун массаси катталиги тахминан 10-12 см га тенг бўлган атомнинг маркази ядросида тўпланган. резерфорд (-зарралар сочилишини атом марказий ядро заряди ze ни (-зарранинг заряди z(((e ни …
3
масофа 10-12 см бœлганга қадар туьри эканлигини тасдиқлайди. резерфорд таклиф этган атомнинг планетар модели атомнинг барқарорлигини, спектрнинг дискретлигини тушунтира олмайди. чунки атом қобигида электрон ядро атрофида айланиб турар экан зарядли зарра электродинамика қонунларига кœра œз энергияларини нурлаб боришлиги лозим ва нихоят электрон ядрога келиб тушишлиги керак. бу қарама – қаршиликни 1913 йили даниялик олим н.бор œз постулатлари билан бартараф этди. н.бор постулаталарига кœра атомда электронлар аниқ барқарор орбиталарда (к, l, m,...) харакат-ланадилар. хар бир орбита бир-бирларидан муайян масофада жой-лашган аниқ энергияга эгадирлар бунда энергия ютмайди ёки чиқар-майдилар. энергия ютиш ва чиқариш фақатгина электроннинг бир орбитадан иккинчисига œтишида рœй беради. н.бор ўз постулаталари билан атом ядросидаги жараёнларни классик тасаввурлашдан квант тасаввурлашга асос солди. шундай қилиб, классик физика қонунларидан квант физикасига ўтиш даври бошланди. 1926 йили гейзенберг, шредингерлар микродунё жараёнларини квант механиқаси қонунларига кўра тушунтира бошладилар. квант механиқасига кўра зарралар харакатини ўрганишда уларнинг харакат траекториясини, бир вақтда турган жойи ва тезликларини аниқ …
4
рама-қарши. протон кашф этилгандан сўнг ядронинг протон-электрон модели яратилди, лекин бу модел ядро моментларини тушунтираолмади. ядро ички сирларини ўрганиш учун юқори энергияли тезлаткичлар кўрила бошланди. шу мақсадда электростатик генератор ван-де-граф: э.лоуренс томонидан циклотрон яратилди. 1932 йили д.чедвик (1891-1974) зарядсиз массаси протон массасига яқин mn=1838,6 me нейтрал зарра нейтронни кашф этди. нейтрон кашф этилгач, д.д.иваненко, гейзенберглар атом ядросининг протон-нейтрон моделини тавсия этишдилар. бу моделга кўра атом ядролари протон ва нейтронлардан ташкил топган деб қаралади. хозирги кунгача хам шундай тасаввур сақланиб келмокда. д.кокрофт, э.уолтонлар сунъий тезлаштирилган протонлар билан биринчи ядро реакциясини амалга оширди. к.андерсон космик нурлар таркибида позитрон (e+) ни кашф этди. космик нурлар ва ядро нурланишларни ўрганиш учун вильсон камераси ва фотоэмульсия усуллари яратилди. ядро таркибини ўрганиш билан бир вақтда ядро кучлар хусусиятлари аниқлашга жиддий эътибор қаратилди. и.е.тамм 1895-1971, д.д.иваненко ва 1907-1981, кейинчалик 1935 йилларда япон олимларидан х.юкавалар ядро кучлар оралиқ мезон зарралар ёрдамида амалга ошади деб қараб ўзларининг мезон назариясини …
5
эса ўз навбатида тезлатгичлар энергиясини бир неча тартиб ошириш имкониятини берди. 1946 йилдан бошлаб кўплаб (бетатрон, синхротрон, синхрофа зотрон, чизиқли резонанс) тезлатгичлар қурила бошланди. тезлатгичлар яратилиши кўплаб элементар зарралар (мезонлар, адронлар, гиперонлар, резонанс зарралари) очилишига ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш, бундан ташқари, турли ядро реакцияларини ўтказиш имкониятини беришди. бу даврга келиб кўплаб ядро моделлари яратилди. 1954 йил 27 июнида собиқ сссрда биринчи атом электро-станцияси (аэс) ишга туширилди. бу билан ядро энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш даврини бошлаб берди, хозирги вақтда юзлаб (аэс) лар ишлаб турибди. ядро ички энергиялардан фойдаланишнинг яна бир тури енгил ядролар қўшилиши (синтез) реакциялари яъни термоядро реакцияси хисобланади. хозирги вақтда термоядро реакциясини бошқариш энг актуал муаммо, бу муаммо хал этилса, инсониятнинг энергияга бўлган эхтиёжи тўла қондирилган бўлур эди. ядро физикаси тез ривожланиб бораётган сохадир. айниқса кейинги йилларда техника тараққиёти кўп йўналишлар бўйича илмий изланишлар олиб бориш бу билан барча област ядролари квант хусусиятларини аниқлаш имкониятини беради. хозирги вақтда ядро …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. микродунё ходисалари кўлами. атом ядросининг асосий хусусиятлари" haqida

1403924573_48438.doc 2 r eze z f a = ( ) ÷ ø ö ç è æ w ÷ ÷ ÷ ÷ ø ö ç ç ç ç è æ = 2 sin 2 1 2 16 4 2 2 2 2 0 0 q q a a d v m ze r t n n dn a a 4 sin d dn w const = 2 q n 14 7 h o n 1 1 17 8 14 7 4 2 + ® + a ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. микродунё ходисалари кўлами. атом ядросининг асосий хусусиятлари режа: 1. радиоактивликнинг очилиши. ядро физикасининг яратилиш асоси. 2. ядро хусусиятларини тушунтириш учун кашф этилган ядро моделларининг ютуқ ва камчиликлари. …

DOC format, 67,5 KB. "ядро ва элементар зарралар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. микродунё ходисалари кўлами. атом ядросининг асосий хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.