rivojlantiruvchi ta'lim markazlarini tashkil etish

PDF 21 стр. 2,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
ривожлaнтирувчи тaълим мaркaзлaрини тaшкил этиш (мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари учун услубий кўрсатма) 2020-йил ушбу услубий кўрсатма мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, унда ривожлантирувчи таълим марказларини тўғри ташкил этиш, уларни тўғри жиҳозлаш бўйича тавсиялар берилган, педогог ходимлар бу кўрсатма орқали таълим марказларини тўғри ташкил этишни ўрганиб оладилар. тузувчи: навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлаи фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири д.жўраева ва шўъба методисти ҳ.мамаюсупова. тақризчи: навоий давлат педагогика институти мактабгача таълим кафедраси катта ўқитувчиси. п.ф.н с.с.саидов кириш. мактабгача таълим тизимида педагог томонидан таълим фаолиятини ташкил этишда ҳамда режалаштиришда биринчи навбатда таълимни ривожлантириш вазифаси илгари қўйилади ва бунда боланинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бола шахсига йўналтирилган таълимни ташкиллаштириш, замонавий мактабгача таълим-тарбиянинг илмий концепцияси ҳисобланади. таълим-тарбия жараёнини мавзули тарзда тузиш тамойили ҳудудий, миллий, маданий компонентларни сингдириш ва бу жараёнда мактабгача таълим ташкилотингизнинг хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради. гуруҳда …
2 / 21
нг эксперти бўлса, иккинчи томондан унинг ҳамкори сифатида намоён бўлади. учинчидан, тўғри ташкил этилган қайта алоқа боланинг ўз ўзини назорат қилишга ва йўналтиришга, мустақил бўлишга ундайди таълимий ривожлантиришда мактабгача таълим концепциясига мувофиқ педагог л.с.выгоцкийнинг қуйидаги назариясига таянилади "ҳар қандай фаолият турининг ривожланиши қуйидагича бўлади: аввал катталар билан ҳамкорликдаги, сўнг тенгдошлари билан биргаликдаги фаолият амалга оширилади ва ниҳоят боланинг мустақил фаолияти амалга оширилади". демак, тарбиячи ривожлантирувчи таълимий муҳитни талаб даражасида тайёрласа ва жиҳозласа, болалар ривожлантирувчи марказларда тарбиячилар билан ҳамкорликда кейин эса мустақил фаолият олиб бориши учун муаммолар юзага келмайди. 1. қуриш-ясаш вa математика мaркaзи қуриш –ясаш бола фаолиятидаги мураккаб турдаги фаолиятдан бири ҳисобланади. бунда биз катталарнинг бадиий, техник конструктив алоқаларини кўрамиз. инсон-бу яратувчи куч. бу унинг шахсиятидаги асосий сифатларидан биридир. болада ижодкорлик хислати кичик ёшдан шакллана бошлайди . бу ижодкорлик қуриш-ясаш фаолиятида намоён бўлади. қуриш-ясаш ва математика маркази болаларга бинолар қуриш, баландлик нима, оғирлик нима эканлигини англаш имконини беради. у болаларнинг …
3 / 21
рга билим беришнинг янгича усулларидан фойдаланишни талаб этмоқда. мттда боланинг математик тасаввурларга эга бўлиши учун қуриш-ясаш, конструкциялаш ва математика марказидан фойдаланилади. бола учун предметнинг сифати эмас, сони муҳимроқ ҳисобланади. болалар турли катталикдаги ва шаклдаги конструктор блокларидан фойдаланган ҳолда биргаликда(жамоавий) ёки айри(якка) ҳолда ўйнайдилар. қуриш-ясаш ва математика марказида болалар ижодкорликни намойиш этиш ва бажариладиган ишга диққатни жалб этишни ўрганишлари мумкин. ушбу марказга тарбиячилар, болалар ва ота – оналар истак-хоҳиши билан кўплаб турли нарсаларни–ўйинчоқ машиналар, юк машиналари, одамлар ва ҳайвонларнинг шаклчалари, самолётлар, газлама бўлакларини тўплаш мумкин. болаларга илк математик кўникмалар берилади. болалар мустаҳкам фойдали математик билимларни ўзларини ўраб турган дунёдан оладилар. ушбу марказда бошқотирма ва конструктор каби болалар йиғиши ва сочиб ташлаши мумкин бўлган нарсалар тўпланади. бу ерда, шунингдек, болаларнинг бир хилда таққослашлари, турлича таснифлашлари, санашлари учун ёрдам берадиган ўйинлар ҳам бўлиши керак. бундай материаллар ҳам ақлий қобилиятни ўстиради, ҳам нозик ҳаракатланишни ривожлантиради, ҳам ўз-ўзини бошқаришни ўргатади. материаллар билан ўртоқлашиш, келишиш ва …
4 / 21
эга бўла бошлайди, кейинчалик предметлар билан ҳаракат қила бошлайди ва ўзининг ҳаракатларини ривожлантиради. болаликдаги ўйинлар тарбиявий хусусиятга эга. ўйин ёрдамида болада муҳим шахсий сифатлар шаклланади ва ақлий қобилияти ривожланади. мактабгача таълим ташкилотида болалар билан ўйналадиган сюжетли ролли ўйинларнинг мақсади – ўйлаб топилган вазият орқали бола шахсини ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат. ўйин қадим замонлардан бошлаб таълимий аҳамиятга эга эканлиги ҳаммага маълум. сюжетли ролли ўйинларда болалар нафақат катталарнинг ҳаётий вазиятларига тақлид қилишади, балки ушбу вазиятда ўзларининг талқини бўйича ҳаракат қилиб, ўз фантазияси асосида воқеалар ривожини ўйлаб топади. ижодий ўйинларда болалар ҳаёлот оламининг чеки йўқ. ўйинлар мазмунига қараб болалар лабораториядаги илмий ходим, сартарош, врач, модельер, ошпаз, ўқитувчи ва ҳоказолар бўлиши мумкин. болалар умумий гуруҳда ишлаш фаолиятлари давомида олган билимларини сюжетли ролли ўйинларда татбиқ этишади. мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларида қуйидаги сюжетли- ролли ўйинларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ:  “гўзаллик салони”  “супермаркет”  “aтелье”,  “банк”,  “почта”,  “оила”,  “шифохона”,  “aвтомобил …
5 / 21
н нутққа эга тарбиячи – бола учун энг биринчи нутқ ўстирувчи манба ҳисобланади. умумий гуруҳда ишлаш фаолиятларининг мунтазам равишда олиб борилиши, бола билан суҳбатлар уюштириш, педагог ходимлар томонидан нутқ ва тил марказининг тўғри жиҳозланиши бола нутқининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. бу тинч марказ бўлиб, бу марказда болалар китобларни кўриб чиқишлари , бир-бирларига “ўқиб беришлари” мумкин, шунингдек, бу ерда тарбиячи ёки кўнгилли ёрдамчи болаларга китобни овоз чиқариб ўқиб бериши мумкин. болаларга китобчаларни ўз қўллари билан ясаш, мавзу (сюжет)ларни ўйлаб топиш, ҳикоялар эшитиш таклиф этилади. “нутқ ва тил“ марказини ташкил қилишга қўйиладиган талаблар: 1. марказ яхши ёритилган (деразага яқин) жойда жойлаштирилиши керак 2. жиҳозлар бола ёшига мос бўлиши керак; 3. марказдаги барча жиҳоз ва буюмлар боланинг эркин фойдаланиши учун тўғри жойлаштирилган бўлиши керак 4. aкт жиҳозлари 5. мавзули суратлар 6. мнемотаблицалар (аниқ бир вазият ёки маълумотни ўзида акс этган расм ёки схема) 7. дидактик ва стол усти ўйинлари (бола ёшига қараб) 8. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "rivojlantiruvchi ta'lim markazlarini tashkil etish"

ривожлaнтирувчи тaълим мaркaзлaрини тaшкил этиш (мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари учун услубий кўрсатма) 2020-йил ушбу услубий кўрсатма мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, унда ривожлантирувчи таълим марказларини тўғри ташкил этиш, уларни тўғри жиҳозлаш бўйича тавсиялар берилган, педогог ходимлар бу кўрсатма орқали таълим марказларини тўғри ташкил этишни ўрганиб оладилар. тузувчи: навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлаи фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири д.жўраева ва шўъба методисти ҳ.мамаюсупова. тақризчи: навоий давлат педагогика институти мактабгача таълим кафедраси катта ўқитувчиси. п.ф.н с.с.саидов кириш. мактабгача таълим тизимида педагог томонидан ...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PDF (2,2 МБ). Чтобы скачать "rivojlantiruvchi ta'lim markazlarini tashkil etish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: rivojlantiruvchi ta'lim markazl… PDF 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram